RU

Последние новости

11:29Жозе Моуринью: "Бенфика"дан таклиф бўлганида бир сония ҳам иккиланмадим"  0 11:25Сон Хён Мин "Реал" билан ўйинда хет-трик қайд этди  0 10:45Ўзбекистон U-16 терма жамоаси бугун Черногория билан ўйнайди   4 10:05Мареска "Бавария" билан ўйиндаги ҳакамликни танқид қилди  3 09:40Рустам Турдимуродов: "Сурхон" ҳеч қайси жамоадан кам эмаслигини исботлаймиз"   2 09:20Here we go! Жозе Моуринью "Бенфика" таклифини қабул қилди  6 08:50Нодирбек Абдураззоқов: "Ҳамма ўз хатосини билади"   0 08:20Суперлига. "Пахтакор" сўнгги бор Ғузорда қачон ғалаба қозонган?  4 07:55Факт. "Машъал" бугун тарихий натижа қайд этиши мумкин  1 07:25Суперлига. Бугун 22-турга старт берилади   0 07:00"Бургутлар" ОЧЛ-2да юришини бошлади. "Аркадағ" - "Андижон" учрашувидан галерея   1 02:44ОЧЛ 2. Роналдусиз "Ал Насср" Тожикистоннинг "Истиқлол" клубига жавобсиз бешта гол урди  7 02:38Туркия. Шомуродов ассист берган ўйинда "Истанбул Башакшеҳир" "Фотиҳ Карагюмрук"ни мағлубиятга учратди  5 02:05ЕЧЛ. "Бавария" Мюнхенда "Челси"ни мағлубиятга учратди  35 02:05ЕЧЛ. "Ливерпуль" охирги дақиқалардаги гол эвазига камбэк қилаёзган "Атлетико"ни таслим этди. ПСЖ ва "Интер" ўз ўйинларида ғалаба қозонишди  30

Австралия Осиё Кубогини ўтказишга тайёр эмас экан! Новости

Австралия Осиё Кубогини ўтказишга тайёр эмас экан!

Бу фикрга Қатардаги Осиё Кубоги, Инчеондаги Осиё ўйинлари, Туркия ва БААдаги ёшлар ҳамда ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати ва амирликларда ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати иштирокчиси сифатида ёзаяпман.

Тўғри, Австралия туристлар учун энг зўр давлатлардан бири ҳисобланади. Ҳар қандай шароит мавжуд. Авиа, метро, автобус ва такси хизматларига қойил қолмай иложингиз йўқ. Шаҳар ям-яшил, йўллар равон. Аммо, Осиё Кубогини ўтказиш учун уларда ё хоҳиш ёки маблағ етмаяпти. Шижоатни ҳам кўрмаяпмиз. Кеча Жепаров бежизга қитъада Осиё Кубоги бўлаётганига ҳам ўхшамаяпти деб айтмади. Ростан ҳам Осиё чемпионати ҳақида мамлакат ичида деярли билмайсиз. Фақатгина стадион ва расмий меҳмонхона яқинига келгач баннерларни кўрмасангиз, атроф сув қуйгандек жим-жит. Агар регби ёки бейсбол каби турнир бўлганидами, кўрар эдик уларнинг ёниб куйишини. Қизиқиш бўйича 5-ўринда турадиган спорт турини юқори савияда ўтказиш йўлида ташкилий ишлар қилинмаган. Балки, фейсбук, твиттер ва расмий сайтларда уларнинг аҳамияти катта қилиб кўрсатиб берилаётгандир, аммо бу ОФКнинг иш, Австралиянинг эмас. Бу ерга келсангиз, футболни қоронғу тун босган. 

Мана учинчи кундирки Сиднейдамиз. Ҳали мусобақанинг расмий қўшиғини эшитганимиз йўқ. Қатар ва Инчеонда кун мусобақа мусиқаси садолари остида бошланиб, кунига 12 соат қайта-қайта такрорланар эди. Осиё Кубоги-2011нинг "Олға Осиё" қўшиғини ҳали ҳам мазза қилиб эшитамиз. "Ал Касс ТВ" эса 24 соатли эфирнинг 16 соатга яқин вақтини тўғридан-тўғри узатарди. ЖЧни Қатардан тортиб олишга уринаётганлар, ҳаётларидаги энг катта хатоликка йўл қўйган бўладилар. Қатардака Осиё Кубогини яқин 10 йил ичида ҳеч ким ўтказа олмаса керак. 

Энди бизга туғдирилаётган ноулайликлар ҳақида ёзиб ўтсам. Австралия шундоқ ҳам жуда қиммат давлат, кеча медиа меҳмонхонадан 19 км. узоқдаги машғулот майдонига 102 Австралия долларига борганимизни таъкидлаб ўтиш керак. Бизнинг пулга чақсангиз бу 300 000 сўм атрофида бўлади. Машғулот майдони учун ҳеч бўлмаса кичик машиналар ташкил этилмаган бу турнирда ОАВ фаолият олиб борадиган медиа-марказнинг соат 14:00дан очилишига нима дейсиз? Унга қадар нима қиламиз деган саволга, меҳмонхонада ишланг деган жавобни олдик. Меҳмонхонада қандай иш бўлсин, ахир ҳар қандай кишини тўшак уйқуга тортса?

ОАВ автобуси фақат медиа меҳмонхонадан медиа-марказга боради. Машғулотлар шаҳарнинг бир чеккасида, унга ўзингиз борасиз. Қатарда ҳаммаси аъло даражада эди. Битта ўйиндан, иккинчи ўйинга, иккинчи ўйиндан туриб истанг уйга, истанг медиа-марказга, истанг иккинчи жамоа машғулотига борардингиз. Медиа-марказ соат 8:00дан иш бошлаб, 01:00гача очиқ бўлар эди. ОАВга қулайлик туғдириш йўлида уч маҳал бепул ошхона ихтиёрингизда. ОАВ тахтасида исталган давлат ҳақида ахборотга эга бўлардингиз, маҳаллий газеталарнинг деярли бари футбол билан яшаган, тонгдаги маълумот тушликдаги газетада қўлингизда бўларди. Ҳозирча Сиднейда бирорта газетани кўрмадик. Аниқроғи, медиа-марказда улар йўқ. Бу ерга 12:30да келсак, марказ ёпиқ. Энг-энг ёмон ташкилотчилик деб бу ҳақда марказ вакилига айтдим. Медиа-марказ нима учун керак: бу ерда ахборот алмашасиз, чет эл ОАВи билан суҳбат қиласиз, ўрганасиз, ўргатасиз... Аммо Австралия қилинаётган харажатларимизнинг 10дан бирига ҳам арзимас экан. Ўзбекистон - КХДР ўйини тугагач, медиа-марказ соат 22:45да ёпилади. Австралия - Уммондан кейин эса 00:45гача ишлар экан. Майдон эгаларига қилинган шароитга чет эл ОАВ ҳақли эмасми? 

Юқорида футбол Австралияда бешинчи даражада туришини айтиб ўтдим. Биринчи ўринда Австралия футболи, кейин крикет. Учликни бейсбол якунлаб беради. Айнан Осиё Кубоги билан параллел равишда, мамлакат бўйлаб бундан 200 йил аввал Австралияга кириб келган крикет бўйича учта жамоа иштирокида "The 2015 Carlton Mid Tri-Series" мусобақаси бўлишига нима дейсиз. Медиа-марказдаги ТВларда Осиё Кубоги эмас, айнан мана шу мусобақа тарғиб қилинаётгани, қитъа биринчилигига бўлган ҳурматсизлик деб айтиш мумкин. Бу мусобақада уч жамоа, Ҳиндистон, Англия ва майдон эгалари қатнашади. 16 январдан то 1 февралгача давом этадиган крикет турнири, ўз-ўзидан футболни соясига олган кўринади.

Хуллас... Бу нафақат бизнинг фикримиз, балки Осиё Кубокларида иштирок этиб юрган кўпчиликнинг ҳамдир. ОФК иккинчи маротаба бу давлатга йирик мусобақани бериши керак эмас, ФИФА ҳам!


Суратга изоҳ: Медиа марказ кўнгилли ёрдамчилар учун суҳбат майдони холосми?


Нодирхўжа Юлдашев

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика