RU

Последние новости

00:05РПЛ. "Рубин" ва Ашурматов Қозонда "Химки"га мағлуб бўлди  1 23:32Александр Хомяков: "Бизда ҳимоячилар муаммоси кўзга ташланмоқда"  1 23:07Миржалол Қосимов: "Бобур-арена"да "Андижон"нинг 12-рақамли футболчиси бор"  6 22:56"Реал" Лапортга қизиқмоқда, аммо "Ал Насср"га пул тўлашни хоҳламаяпти. Ҳимоячи "Мадрид"га ўтишни хоҳламоқда ва маошининг пасайишига рози  1 22:30Суперлига. "Андижон" — ОКМК (2:3), олмалиқликлардан даҳшатли камбэк!  2 22:10Про лига. "Олимпик Mobi-Uz" ва "Хоразм" ўзаро дуранг ўйнади  1 21:45Суперлига. "Бобур Арена"да 5 та гол урилган баҳсда ОКМК камбэк қайд этди  69 21:42"Атлетико" 30+5 млн евролик трансферни амалга оширди  2 21:17"Нью-Йорк – кўк-аноррангда". "Барса" "Реал" билан ўйин олдидан Таймс-скверда клуб либосидаги Озодлик ҳайкали акс этган роликни намойиш этди  1 20:23"Бенфика" Феликс учун 60 млн евро тўлашга тайёрмас  3 19:25"Атлетико" "Манчестер Сити" ҳужумчиси учун 40+20 млн. евро таклиф қилмоқчи  1 18:33Сеулдаги баҳсда "Бавария" "Тоттенхэм"ни таслим қилди  1 17:46Гвардиола "Сити" томонидан 22 марта қоида бузилгани ҳақидаги маълумотга изоҳ берди  3 17:11"Юве" Копмейнерс бўйича таклифни оширди  1 16:21Испания терма жамоаси футболчиси 40 млн. евро эвазига "Атлетико"га ўтди  3

АВСТРАЛИЯ - ГОЛЛАНДИЯ 2:3. МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ Новости

АВСТРАЛИЯ - ГОЛЛАНДИЯ 2:3. МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЖЧ-2014 доирасидаги Австралия ва Голландия ўртасидаги баҳснинг матнли трансляциясини шу ерда кузатиб бориш мумкин.
ЖЧ-2014. “В” гуруҳи. 2-тур
АВСТРАЛИЯ – ГОЛЛАНДИЯ 2:3
Порту-Алегре. “Бера-Рио” стадиони
Бош ҳакам:
Жамол Хаймуди (Жазоир)
Голлар:
0:1 – 20 Роббен,  1:1 – 21 Кэйхилл,  2:1 – 54, пенальти Единак,  2:2 – 58 ван Перси,  2:3 – 68 Депай.
Австралия
– Райан, Макгоуэн, Уилкинсон, Шпиранович, Дэвидсон, Единак, Маккэй, Лекки, Брешиано (Бозанич, 51), Оур (Таггарт, 77), Кэйхилл (Хэллоран, 69).
Голландия –
Силессен, Мартинс Инди (Депай, 45), Влар, де Врей, Янмат, де Гузман (Вейналдум, 78), Н. де Йонг, Блинд, Снейдер, ван Перси (Ленс, 87), Роббен.
Огоҳлантиришлар:
Кэйхилл (43), ван Перси (47).

                                  МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                            ЯНГИЛАШ

90+3. Айтдимку ҳеч нима бўлмайди деб. Нарзулла уйга етиб олганмикин, қани телефон қилайликчи, +998 94 *** ** **... Тут-тут... Олмаяпти, ҳа майли лифтда 9 қаватга кўтариляпти шекили, агар лифт тўхтаб қолмаса, ишни уйдан давом эттиради. Хайр ва саломат бўлинг!

90+2. 90+3 да ҳам ҳеч нима бўлмайди, шунинг учун бугунги репортаж учун рози бўлинг. Эртага ЖЧ БМЛ, 5-тур саволлари ўйналади. Ухлашдан аввал, ўзилар биласизлар-а нима қилишни. Ҳа тўғри, тиш ювиб ётиш керак! Заччеткангизни беринг!

90. Ёрдамчи ҳакам учрашувга 3 дақиқа қўшиб берди. Яна уч дақиқа ва мен сизлар билан хайрлашаман.

86. ЎЗГАРИШ: ван Перси майдонни тарк этяпти. Унинг ўрнига 17 рақамда Ленс майдонга тушди.

85. Вейналдумга нисбатан қўполлик. Ван Гални кўрсатишяпти. Бразилияда тушлик пайти, "обедга" нима айтсам экан деяпти шекили.

84. Вух фотоаппарларни... Марк дейсизми, Никон дейсизми, ҳаммасидан бор.

82. Роббенни ўзи ФИФА.уз ўйнаяптими дейман, ўзим гол урай дейди. Ҳозир иккита футболчини алдаб ўтиб зарба берай деди. Хой инсон, ван Персига пас бер, сенга ҳам, унга ҳам очко ёзилади.

81. Бу орада Йединак жуда ҳам хавли жарима зарбасини амалга оширди. Сиессен бугун 50/50 турибди. Бу вазиятда у яхши ҳаракат қилди. Аслида Голландия "қутурса" уларга дарвозабон керак эмас.

80. БРЕКИНГ НЮС. Шуни тезкор хабар деса бўлмайдими? Хуллас твиттерга чиққан, аммо тасдиқланмаган хабарларга кўра, Роналду жароҳатига қарамай ЖЧда ўйнашда давом этса, бу унинг фаолиятини тугатишига олиб келиши мумкин экан.


79. Леки пенальти ишлагиси келди. Ўзи пенальти ҳам деҳқончилик бўлиб кетди. Бу йил ФИФАда баҳор яхши келганми дейман. Аммо Жамол Хаймуди Янмаатни ҳақ деб топди.

78. Ўзгариш. Оар ўрнига Таггарт майдонга тушди.

75. Депай ҳақида маълумот. ПСВ футболчиси эндигина 20 ёшга тўлди. Якунига етган мавсумда 32 ўйинда 12та гол урган ва 9та гол пас берган. Битта имкониятдан унумли фойдаланиш мана бундай бўлади.

74. Роббеннинг зарбаси аниқ, аммо кучсиз ерлатиб Райаннинг қўлига бориб тушди.

73. Янмаат ва Роббен комбинациясидан кейин голландлар ҳужумни давом эттирдилар. Австралия футболчиси қўполлик билан ўйинни буузди. Чамаси 22-23 метрлардан жарима зарбаси белгиланди.

70. Кейхилл ўрнига Халлоран майдонга тушди.

70. Сал аввал австралиялик кимдирам ўзи дарвозага зарба бериш ўрнига жуда кучли зарба билан Лекига пас берди. Аммо Силессен тўпни қайтариб жамоасини ҳужумини бошлади. Депай эса жуда кучли зарба билан ҳисобни ўзгартирди.

69. Мана сегга Леки! Голллллллллллл! Депай Голландияни ҳисобда олинга олиб чиқди.
69. Вой а....қ! Нега пас берасан, тепмайсанми?

65. ван Перси ҳозир Йединакка нисбатан жуда ҳам қўпол ўйнади. Ҳакам персини аяди, афтидан уни испанларга урган голини кутяпти, майдонни ичида кўришга нима етсин бундай голни?

63. Энди Австралия жарима зарбасини юеради. Оарнинг зарбаси, аниқроғи тепалатиб берган пасини голландлар қайтардилар.

58. Очиқ ўйин, мазза қиворасан шунақа ўйинларни кўрсанг. Танлаган ўйинимни қаранг. Ўртадан келган пасни ван Перси соқуққонлик билан рақиб дарвозасига жойлаб қўйди. Пасни Депай берган эди. Олисдан.

58. Ван Персииииииииии, ГОЛЛЛЛЛЛЛ!

56. Вуххххх... Австралияни уйга кетгиси йўқ Маккей чап қанотдан тўпни жарима майдончаси ичига етказиб берди. де Врей тўпни майдондан ташқарига чиқариб юборди. бурчак зарбаси эса фойдасиз.

54. Сал аввал Базанич Марк Брешианонинг ўрнига майдонга тушган эди. Яша шоввоз.

54. Айнан шу дақиқада 17 рақамдаги Марк Йединак Силессенни ожиз қолдирди. унинг бу зарбасини қайтариш мумукин эмас эди.

54. Голллллллллллллл.
53. ПЕНАЛЬТИ!!! Голландия дарвозасига. 13 рақамда ҳозиргина майдонга тушган Базанич пенальти ишлади.

50. Ё тавба Снейдер майдонда экан. Ўйинда деярли кўринмаётган футболчи мана ҳозир бурчак зарбасини амалга оширди. Ундан аввал чамаси 30 метрлардан кучли зарба берган эди. Райан тўпни қийинчилик билан майдон ташқарисига чиқариб юборди.
.

47. Икки киши думалаб ётибди. ван Перси Спирановични нокдаун қилди. У ҳам кейинги ўйинни ўтказиб юборади. Дедлайнда олиб ташлаш ёдингиздан чиқмасин. Бундай мусобақаларда асабни асраш ва тарих учун голлар уриш керак!

46. Бошладик. Австралияликлар ўйинни бошлашди. Биринчи вазиятни ўзидаёқ ҳужум қилган Лейки, рақиб футболчисига йўл йўлакай қўполлик ишлатиб кетди.

45. ТАНАФФУС!!! Шу жойига бир коса чалоб бўлса эди...  ТВда, .... Гель, салқин ичимлик .... ва Месси ижросида, битта напиткани рекламаси бўляпти...

45. 21 рақамдаги Депай Мартинс ўрнига майдонга тушди.

45. Ҳозиргина кўрсатилган кадрда жуда ачинарли ҳолатни кўрдик. Мартниснинг аҳволи яхи эмас шекили. Бош чайқалиши бўлиши ҳам мумкин.

44. Мартинсга нисбатан жуда ҳам қўпол ўйнади. Чипта олиб уйига кетаверса ҳам бўлаверади, набодо сенсация бўлиб испанлар мағлуб этилса қайтиб келса бўлади. Ёдингизда бўлса, у биринчи турда ҳам сариқ карточка олган эди. Афсуски, Мартинснинг аҳволи жиддийга ўхшаяпти.
44. САРИҚ, Кейхилл!

42. ван Перси қизияшптими ёки ҳакам ишсиз қолмасин деяптими?

41. Нарзулла уйга отланяпти. Йўли бехатар бўлсин.

39. Дэвидсон ҳозир рақибини тўхтатиб қолди. Сариқ бўлмасада, эркин зарба бор. Ўйин темпи  бир хил. Бирон-бир жамоада яққол устунлик йўқ.

38. ван Персига ҳаволатиб пас оширилди. Аммо бу вазиятда у чорасиз эди. Австралия ҳимоячиларининг бўйи анча баланд.

35. Дейлик биз ЖЧдамиз? Ҳаммага савол, БМЛ учун эмас. Ўзбекистон Голландияга гол урармиди, ёки Нигерия билан дуранг? Россия билан дуранг? Кот Д Ивуарга гол урармидик?

34. Тўп билан муомула қилиш Голландия фойдасига, 51/49. Аммо хавфли зарбалар Австралия томонда.

32. Воххх! Леки ўнг қанотдан жуда чиройли пас берди. Бунақа паслардан кейин Сонида точно гол бўлади, учбурчаки зўр ишлади ҳозир. Лекин, лекин Брешиано тўртбурчакни босаман деб ноликни босиб юборди. Агар тўп тўғри  тепилганида ҳисоб австралияликлар фойдасига ўзгарар эди.

31. Марк Брешиано ва де Врей тўнашувида Брешиано ютиб чиқди ва бурсак тўри. Бурчак тўпи эса ўхшамади.

29. Кейхилл ҳозир яхши ҳаракат қиоди. Тўпни жанглер қилиб, пас бермоқчи бўлган эди. Аммо де Йонг бунга йўл қўймади.

27. Нимадир ёзиб қўяй

26. Шу фурсатдан фойдаланиб, оила аъзоларимга, мени ўқиб турган барча ўқувчиларга салом айтаман. Мен сизларни яхши кўраман, балконннн

25. Роббен энди ўнг қанотдан кирмоқчи бўлди. Битта футболчини "замахда" ортда қолдирди, аммо зарбаси кучсиз бўлди.

23. Бўлди, бир  пас гол бўлмай турсин, жирний харфларимиз қолмади. Сал ўзига келиб олсин клавятура.

22. Шу Кейхилдан 2011 йил Камолиддин Алимов сайтимиз учун эксклюзив интервью олган эди, мен эса суратга тушган эдим. Чап қанотдан оширилган пасни Кейхил жон жаҳди билан "тиқиб" қўйди.

22. Голлллллллллллллллллл!!!!

21. Раҳмат сенга Роббен, агар Ван Персига пас берганиндами, яна битта раҳмат айтар эдим. Статистикачиларни айтишича, Роббен ҳозир 37 км тезликда чопди. Йўқ, бу газ балон эмас, 91 бензин қуйган.

20. Голлллллллллллллллл!!!

17. Роббенга нисбатан қўполлик ишлатилди. Жабрланувчининг ўзи зарбани амалга оширди. Пасроқдан келган тўпга Перси калла қўйди. Аммо кучсиз.

15. Хоҳ ишонинг, хоҳ ишонманг. Голландия ҳали бирон маротаба хавфли зарба бергани йўқ. Австралия эса иккита вазият яратди. Ҳозиргина Марк Брешианонинг зарбаси ҳимоячиларга тегиб майдондан чиқиб кетди. Бурчакдан киритилган тўп Инди ва Кэйхилл ўртасидаги кичик низо билан эсда қолди холос.

13. Голландия ҳозирча рақибни синаяпти ёки кейинги ўйинга ўзини асраяпти. Австралия учун эса бу ўйин гуруҳдан чиқиш учун сўнгги имконият. Ютса ютди, бўлмасам сўнгги турда яраланган шер, Испания кутиб турибди.

10. Маккеййййй тезроқ ҳаракат қилганида ҳисоб очиларди. Голландлар ҳимоясида муаммо борми дейман. Яна Райан жамоасини қутқарди.

9. Мазза қилиб ЖЧ кўраётганинда, кубок ўйини бўлиб қоладими-е.... Ҳудди сериалда чиққан реклама каби.

8. Силенсен нима қиляпсан ахир? Сал қолди, унинг бахтига 7 рақамдаги Леки суст ҳаракат қилди.

6. Роббен газ балон қўйиб келганми мусобақага? Чап қанотдан ошириб берилган тўпга чунонам югурди, чунонам югурди. Сал олди етиб олишига. Райан чаққонлик қилди.

4. Кэйхилл ва Мартинс тўқнашиб кетишди. Чалкашлик. Мартинсга тиббий ёрдам кўрсатиляпти.Мартинс майдонга қайтаяпти. Ўйин қоидаси бузилмаган экан. Ван Гални қўлидаги журнални кўрдингизми? У Голландиядан келган мухлисларни давомат қиляптиёв...

2. де Йонг австралиялик Маккейни қўполлик билан тўхтатиб қолди. Ҳакам эса жарима зарбаси тепиш лозимлигини кўрсатди. Жарима зарбаси эса самарасиз.

2. Роббен ва ван Персига жуда ҳам катта омадни тилайман. Роббендан 2та голли пас, Персидан хет трик. ФИФА.уз рулит!

1. Бошланди!!!! Тўпни Австралия футболчилари биринчи бўлиб майдонга киритишди.

0. "Коментчилар" ливени ҳам ўқиб туринглар, фақат комент хонани обновит қилмасдан ))

0. "Сен кимсан", деяпсизми? БМЛда саволлар билан қийнаб ётган Нодирхўжа Юлдашев бўламан. 

0. Мен бу ЖЧда мазза қивораётганим, мадҳияларни айтишдан. Қанийди футболчи бўлсамда, бақириб, дилдан, қалбдан ЎЗБЕКИСТОН деб бақириб, ҳайқириб мадҳия айтсам.

0. Толибжон Қосимов "Истиқлол" - "Қўқон-1912" ўйинидн ҳозиргина қайтиб келди. Айтишича ҳакам ўйинни "сўйиб" ташлабди.

0. Ассалому алайкум, ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари, сайтимиз юзерлари... Демак, демак бошладик... Имкон шоу бошланяпти... Кечирасиз футбол шоу.

- Учрашув соат 21:00да бошаланди.


Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика