RU

Последние новости

00:01Англия финалда Испанияни мағлуб этиб, аёллар ўртасидаги Евро-2025 ғолибига айланди  5 23:38Артур Испанияга қайтиши мумкин  0 23:15Доннарумма "Галатасарой"дан таклиф олган. Истанбулликлар дарвозабоннинг ПСЖ билан музокараларидаги қийинчиликдан фойдаланмоқчи  0 22:40"Ал Насср" Феликсдан сўнг ЖЧ ғолибини нишонга олди  5 22:16Диас "Бавария"га 75 млн евро эвазига ўтмоқда, томонлар барчасини келишиб олишди. "Ливерпуль" вингери 4 йиллик шартнома имзолайди  5 21:48"Ювентус" машғулотларни ўтказиб юборгани учун Дуглас Луисни 40-120 минг евро жаримага тортади. Хавбек Англияга йўл олмоқчи  0 21:21"Милан" "Реал"дан Фран Гарсиянинг нархини сўради. "Қироллик клуби" эса...  0 20:56Хави Симонс Лондон клубига ўтишга тайёр  0 20:18Томас Мюллер МЛСнинг "Ванкувер Уайткепс" клуби билан фаол музокаралар олиб бормоқда  2 19:40"Ал Насср" Антони бўйича таклиф билан чиқди. МЮ вингер учун 50 млн фунт олмоқчи  4 19:14Гвардиола мўйловини ўстирди  11 18:45Ўртоқлик ўйини. "Арсенал" ва "Ньюкасл" ўртасида Сингапурдаги ўйинда 5 та гол урилди  2 17:50"Реал" ўйинчисини 13,5 млн евро эвазига қайта харид қилиш ҳуқуқи билан сотди  0 17:21"Барселона" "Виссел Кобе"ни мағлуб этди, Рэшфорд дебют ўйинини ўтказди  2 16:57Феликс 30+20 млн евро эвазига "Челси"дан "Ал Насср"га ўтади - Фабрицио Романо  5

Австралия Дубайда йиғин ўтказди, “марказ” бундан хабардорми? Новости

Австралия Дубайда йиғин ўтказди, “марказ” бундан хабардорми?

Маълумки, шу йилнинг кузида Мянмада ёшлар (U-19) ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтади.
Қитъанинг етакчи жамоалари қаторида Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ҳам Осиё чемпионатида иштирок этади ва мундиалга бериладиган 4 та йўлланма учун даъвогарлик қилади.

Терма жамоамиз ушбу нуфузли мусобақага босқичма-босқич тайёргарлик олиб бормоқда. Сергей Лушан жамоасининг навбатдаги йиғини 22-29 май кунлари Тошкентда бўлиб ўтади. Таъкидлаш жоиз, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Осиё чемпионатининг “B” гуруҳида Австралия, БАА ва Индонезияга қарши баҳс олиб боради.

Куни кеча гуруҳдаги асосий рақибларимиздан бири Австралия айнан БААнинг Дубай шаҳрида ўқув-машғулот йиғинини ўтказди. Йиғин доирасида 3 та ўртоқлик учрашуви ҳам ташкил этилди. Яшил қитъа вакиллари 9 ва 11 май кунлари Уммон ёшлар терма жамоаси билан 2 та ўйин ўтказишган бўлса, учинчи спаринг-рақиб вазифасини Азиз Ҳайдаров тўп тепаётган “Ал-Шабаб” ёшлар жамоаси бажариб берди.

Энди ўринли савол туғилади: Австралия БАА билан бир гуруҳдан жой олган бўлса, нима учун айнан рақиб майдонида йиғин ўтказилди? Олган маълумотларимизга кўра, Австралия футбол федерацияси Осиё чемпионатига қуръа ташланишидан олдин йиллик тайёргарлик режасини тасдиқлаб қўйган. Режада айнан май ойининг иккинчи ўн кунлигида Дубайда йиғин ўтказиш бўлган. Бундан ташқари, БАА ёшлар терма жамоаси билан ҳам йил бошида ўзаро 2 та ўртоқлик учрашуви ўтказишга келишиб олинган экан. “Соккерузлар” БАА билан бу ўйинларни бекор қилишди, лекин йиғиннинг ўзидан воз кечилмади ва аввалдан белгиланган вақтда ўтказилди.

Маълумки, бу ёш тоифасида ўртоқлик учрашувлари ва халқаро турнирлар нисбатан камроқ ўтказилади. Боридан эса максимал даражада фойдаланилади. Тасаввур қилинг, тахминан 10 минг километр узоқдан Австралия Дубайга келиб тайёргарлик кўряпти. Лекин ЎФФ Терма жамоалар маркази ёшлар терма жамоамиз мураббийлар штабидан ҳеч кимни Тошкентдан самолётда борганда, 3 соат узоқликдаги Дубайга юбормади. Футболда майда деталлар бўлмайди. Ҳар бир нарсага алоҳида эътибор билан қараш талаб этилади. Австралия ўзи қандай жамоа, қайси футболчилари етакчи ролида, қай услубда футбол ўйнайди қабилидаги саволларга биргина мураббий жавоб топиб келарди, аҳир.

Бир киши учун Тошкент – Дубай – Тошкент авиа рейси чиптаси 2 млн. сўмга тушади. Бир кунлик меҳмонхона ҳаражати 100 доллар. Назаримда, бу марказ учун катта сумма эмас. Бирор терма жамоамиз хорижда йиғин ўтказса, уннга қўшилиб боришни хоҳловчилар кўпайиб кетади. Майли, бу алоҳида мавзу. Бу ҳақида яна бафуржа тўхталамиз. Европа мамлакатлари каби футболга профессионал ёндашув бўлмас экан, натижа ҳам ҳаминқадар бўлиб қолаверади.

Камолиддин АЛИМОВ
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика