RU

Последние новости

02:57"Лацио" "Милан"ни Италия Кубогидан чиқариб юборди  1 02:52АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб қила олмади  13 01:25Тибо Куртуа: "Хаби ва футболчилар ўртасида муаммо йўқ"  0 00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  4 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  1 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  4 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  3 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  1 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  0 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  0 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  12 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  5 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  5

Австралия билан ўйин "отмен" бўлди ўрнига Таиланд билан ўйнаймиз Новости

Австралия билан ўйин "отмен" бўлди ўрнига Таиланд билан ўйнаймиз

Ўзбекистон миллий терма жамоаси июнь ойида бўлиб ўтадиган муҳим учрашувлар олдидан Тошкентда ташкил этилган ўқув-машғулот йиғинини якунлади.

Миллий жамоамиз эртага тонгда HY-333 ҳаво рейси орқали соат 8:25 да Бирлашган Араб Амирликларига йўл олади. Қисқа муддатли тайёргарлик режасига кўра, вакилларимиз Дубай шаҳрида ўртоқлик учрашуви ўтказади.

Австралия терма жамоаси таркибидаги бир неча футболчи жароҳат олганлиги сабабли, Австралия томони 29 май кунги Ўзбекистон МТЖга қарши баҳсда майдонга туша олмаслигини маълум қилди. Шу сабабли, Миллий жамоамиз 30 май санасида Таиланд вакилларига қарши тўп тепади ва 1 июнь куни Саудия Арабистонига жўнаб кетади.

Бош мураббий Вадим Абрамов Саудия Арабистонида ўтадиган ЖЧ-2022 ва Осиё кубоги-2023 қўшма саралаш босқичидаги ҳал қилувчи учрашувлар учун 28 нафар футболчини жалб этди.


Дарвозабонлар: Абдувоҳид Неъматов ("Насаф"), Валижон Раҳимов (АГМК), Санжар Қувватов ("Пахтакор").

Ҳимоячилар: Ислом Тўхтахўжаев ("Қизилқум"), Исломжон Қобилов ("Локомотив"), Рустамжон Ашурматов ("Канвон", Жанубий Корея), Олег Зотеев ("Чоннам Драгонс", Жанубий Корея), Иброҳимҳалил Йўлдошев ("Пахтакор"), Ҳожиакбар Алижонов ("Пахтакор"), Санжар Қодирқулов ("Локомотив"), Умарбек Эшмуродов ("Насаф"), Ҳусниддин Алиқулов ("Насаф").

Ярим ҳимоячилар: Одил Аҳмедов ("Цанчжоу Майти Лайонс", Хитой), Отабек Шукуров ("Шаржа", БАА), Одилжон Ҳамробеков ("Шабаб Ал-Аҳли", БАА), Аброрбек Исмоилов ("Пахтакор"), Икром Алибоев ("Тэджон Ситизен", Жанубий Корея), Жалолиддин Машарипов ("Шабаб Ал-Аҳли", БАА), Ҳожимат Эркинов ("Пахтакор"), Ойбек Бозоров ("Насаф"), Достонбек Ҳамдамов ("Хатта", БАА), Вагиз Галиулин ("Нефтехимик", Россия), Санжар Шоаҳмедов (АГМК).

Ҳужумчилар: Элдор Шомуродов ("Женоа", Италия), Темурхўжа Абдуҳолиқов ("Локомотив"), Игорь Сергеев ("Актобе", Қозоғистон), Фарруҳ Икромов ("Бунёдкор"), Шоҳруз Норхонов ("Сўғдиёна").

Рейтинг: -58   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика