RU

Последние новости

00:03"Милан" ҳимоячиси Бельгияга йўл олди  0 23:46"Реал Мадрид" бошқа ҳеч кимни сотиб олишни режалаштирмаяпти  0 23:29"Челси"ни 12 нафар футболчи тарк этиши мумкин - барча номлар маълум  1 23:12Туркия. Турғунбоевнинг ягона голи "Сивасспор"га ўртоқлик ўйинида ғалаба тақдим этди  2 22:55Ўртоқлик ўйини. "Арал" Суперлига жамоасини мағлуб этди  4 22:27Венесуэлада ВАР томонидан белгиланган офсайд чизиғи муҳокамаларга сабаб бўлди  11 22:00"Челси" Сарр билан шартномани бекор қилди. Футболчи эркин агент сифатида "Ланс"га йўл олади  1 21:43"Футбол бола тилидан" лойиҳаси давом этади. Меҳмонимиз — 9 ёшли Диёрбек Равшанов  0 21:21Шерзод Эсанов “Андижон” мухлислари билан хайрлашди  9 21:02Испания ОТЖ бош мураббийи: "Бор эътиборимизни Ўзбекистонга қарши ўйинга қаратганмиз"  21 20:49Париж-2024. Ўзбекистоннинг Испанияга қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум  20 20:21Хёйбьерг "Тоттенхэм"дан "Марсел"га ўтди  3 20:00Расман: Мбаке — "Барселона" футболчиси!  5 19:48Матс Хуммелс фаолиятини "Реал"да давом эттириши мумкин  2 19:34"Акрон": "Хуш келибсан, Шерзод Эсанов!"  2

Аваз Муталов: “Пахтакор”нинг мақсади бутун ўзбек футболини ривожлантириш” Новости

Аваз Муталов: “Пахтакор”нинг мақсади бутун ўзбек футболини ривожлантириш”

“Пахтакор” клуби маркетинг бўлими раҳбари Аваз Муталов май ойи бошида Испания пойтахти Мадрид шаҳрида бўлиб қайтди.

“Реал” – “Вильярреал” учрашувини бевосита стадиондан кузатган Аваз ака ушбу сафар таассуротлари, янги ҳамкорлар, “Пахтакор”да яратилган шароитлар ва “Пахтакор-79”нинг 40 йиллиги ҳақида гапириб берди.

"DOUBLE PASS" ВА "PLAYER LANDS" БИЛАН ҲАМКОРЛИК


Фақат битта клубни ривожлантиришдан маъно йўқ, бутун Ўзбекистон футболини кўтариш зарур. Барча биргаликда ривожланиши лозим. ЎФА ҳам, ПФЛ ҳам, клублар ҳам ўсиши керак. Бундан эса мухлислар ютиши керак. Хабарингиз бор, Тошкентда Бельгиянинг "Double Pass" компанияси билан шартнома тузган эдик. "Double Pass" билан ҳамкорлигимиз ўзбек футболидаги энг муҳим қадамлардан бири бўлади.

Ушбу компания билан ҳамкорлик албатта қиммат туради. Бошқа клубларнинг бунга қурби етмайди? Бу савол кўриб чиқилган эди. ПФЛ ёрдамида бу клубларга бепул тақдим этилиши мумкин. Умуман олганда Ўзбекистондаги барча клубларга очиқмиз. Барчасига. Клубда менеджмент бўйича махсус курслар ташкил этмоқчимиз.

"Player lands" "Double Pass"нинг ҳамкори ҳисобланади. "Player lands" бу бошқа жамоа футболчиларини излаш ва ўз ўйинчиларингизни жойлаштириш учун махсус платформа ҳисобланади. Икки йил олдин ташкил этилган бу платформада айни пайтда 500та клуб мавжуд. Ҳозир ушбу компания бизга "Пахтакор" футболчилари ушбу платформага жойлаштирилмоқда ва шу билан бирга янги ўйинчиларни қидириш имкониятини беришди.

Мадридда бугунги кунда "Player lands"да ишлаётган Хосе Раман билан учрашдик. Бу инсон кўп йиллар давомида Мадриднинг "Реал" клуби менежментини бошқарган. Учрашувга "Реал"нинг собиқ президенти Хосе Рамон Кальдеронни ҳам таклиф қилди. Учаламиз жуда кўп соҳаларда суҳбат қурдик. Кўп саволларимга жавоб олдим. Бугунги кунда жаҳон спортида 90 миллиард евро пул айланаётган экан. Футболдаги пул айланмаси эса йилдан-йилга ўсиб бормоқда. Кальдерон "Реал"га келганида катта қарздорликлари бор эди, бу қарзларни ёпиш билан бирга у Криштиану Роналдунинг трансферини амалга оширишга ҳам эришганди.

Ушбу компания клубнинг ҳар бир йўналишида, спорт, маркетинг, менеджмент, медиа ва бошқаларда ўзининг тўғри тавсияларини беради. Биз нима қилмоқчимиз? Ўзбек футболи атрофида нормал бизнес тизим пайдо бўлишини истаймиз. Шунда клубларимиз ўз-ўзини таъминлай олади ва хатто фойда ҳам олади. Албатта бунга вақт керак бўлади. Битта мисол келтираман, 2002 йил Италияга борганман. "Фиорентина" клубида бадал пули йўқлиги боис B серияга тушиб кетиш хавфи пайдо бўлганди. Бироқ клуб мухлислари ўша пулни йиғиб беришганди. Натижада "Фиорентина" А серияда ўз ўрнини сақлаб қолганди.



“ПАХТАКОР”ДАГИ ЯНГИ ТЕХНОЛОГИЯ

"Пахтакор" айни пайтда "Catapult" тизимидан фойдаланиб келаяпти. Ушбу тизим нима беради? Ҳар бир футболчининг ўйинларда ва машғулотлардаги техник-тактик ҳаракатларини онлайн равишда кузатиб бора оламиз. Оддий мухлис кўра олмайдиган жиҳатларни ушбу тизим бош мураббийга айтиб туради. Масалан, футболчининг юрак юриши ва қон босими қандайлигини мухлис кўрмайдику тўғрими? Мураббийлар штаби эса буларнинг барчасини онлайн тарзда кузатиб туришади ҳамда қайсидир футболчи чарчаганини яққол кўради. Шу боис балки мухлислар наздида фаол бўлган футболчи алмаштирилади. Бироқ мураббийда бунинг муҳим сабаб бўлади. Бу тизимнинг фойдали жиҳатлари:

1.Спортчини ҳимоя қилиш
2.Юкламаларни тўғри тақсимлаш
3.Статистик маълумотлар

Бугунги кунда Ўзбекистонда фақат "Пахтакор" клуби ушбу тизимдан фойдаланиб келмоқда.

Хабарингиз бор, сўнгги пайтларда футболчиларимиз жароҳат олишмоқда. Уларни тезда тикланишлари жуда муҳим. Клубимизда тикланиш маркази мавжуд. Унинг эшиклари барча учун очиқ. Футболчилар - инсонлар. Уларни асраш керак, уларга жиддий юкламалар берилади. Ўйинчиларнинг соғлиги клубимиз ва мамлакатимиз мероси. Шу боисдан ҳам мазкур марказ ташкил этилган. "Алькоркон" клуби билан танишиб чиққанимизда биз улардан кам бўлмаган шароитлар яратиб бераётганимизга гувоҳи бўлдим. Қибрайда катта таъмирлаш ишлари ўтказилди. Чилонзорда ишларни бошлаб юбордик. У ерда янги майдонлар ва янги бино бўлади. Раҳбарият, "SFI management group" ва клуб президенти болалар-ўсмирлар футболи ва академияга алоҳида эътибор қилмоқда.



МАДРИДГА САФАР ВА “АЛЬКОРКОН” БИЛАН ҲАМКОРЛИК ҲАҚИДА

Мадридга ташрифимиз чоғида Испания Сегундасида иштирок этаётган "Алькоркон" клуби раҳбарлари билан учрашдик ва ҳамкорлик борасида келишувга эришдик. Нима учун айнан “Алькоркон”? Сабаби тан олиш керак айни пайтда “Реал” ёки “Барселона”нинг даражаси биздан анчагина баланд, биз ўз даражамиздаги клуб билан ҳамкорлик қилишни мақсад қилдик. Бу клубнинг академиясини ўргандик, маркетинг, ҳомийларни қандай жалб қилиш борасида тажриба алмашдик. Келажакда ушбу клубда бизнинг ўйинчилар машғулот ўтказиш борасида келишувга эришдик. Умуман олганда бу клуб академиясида бутун дунёдан болалар келиб таҳсил олишмоқда. "Алькоркон"нинг фақат Мадридда эмас, Испания ва бошқа давлатларда ҳам академиялари мавжуд экан. Келажакда бу ҳамкорликдан ўзбек футболи ютиши аниқ.

Мадриддалигимизда "Реал Мадрид" - "Вильярреал" учрашувини "Сантьяго Бернабеу" стадионидан кузатдик. Стадионда футбол маданияти, мухлислик маданияти бор. Муҳит шунчаки ажойиб эди. Стадиондаги бешта ярус тўла мухлислар жамоаларни олға бошлаб туришди. Энг тепада ўтирган мухлисларга майдон у қадар яхши кўринмаслиги мумкин, аммо катта экранларда ўша вазиятни кўриш мумкин. Нима учун бизда фонограммада қўшиқ айтадиган ёш қўшиқчилар бунчалик кўп пиар қилинади? Нима учун ёш футболчиларни пиар қилмаслигимиз керак? Ахир футболчилик жуда оғирку. Ҳар кунги машғулотлар, тинимсиз меҳнат...

"Реал" ўйинини жонли кўрдик, бир нарсани айтишим керакки, ўйин худди телевизорда кўринганидек тезкор эмас. Мақтаниш эмаску "Пахтакор" - "Ал Садд" учрашуви савияси деярли шундай бўлди. Бизнинг йигитлар ҳам шу даражада ўйнай олишади. Ҳа, "Реал" футболчиларининг кўпчилиги индивидуал тарзда кучли, лекин умуман олганда ўйин савияси ер билан осмонча фарқ эмас. Барчаси ўша ўйинни қанчалик олиб беришга боғлиқ. Стадионда "паук" камера ва сифатли камералар ўрнатилса тасвир сифати ҳам ошади.

Мадридга мен билан бирга "Пахтакор" футбол академияси мураббийи Азиз Талхатов ҳам борди. У айнан академиялар борасида тажрибасини оширди. Болалар футболида ҳам хориж клублари билан келишувлар ва меморандумлар тузаяпмиз. Масалан, Қозоғистоннинг "Қайрат" клуби билан меморандум имзоладик. Россия ва Италия клублари билан ҳамкорлик бўйича келишувга эришдик. Бу нима беради? Бу мамлакатларда ташкил этиладиган мусобақаларга "Пахтакор" ёшлари боришади, Ўзбекистондаги мусобақаларга эса ҳамкорларимиз таклиф этилади. Бу орқали ёш футболчиларда тажриба ошади.



“ПАХТАКОР-79” 40 ЙИЛЛИГИ ҲАҚИДА

Бу йил "Пахтакор-79"нинг 40 йиллиги бўлади. Ушбу тадбирни жуда катта ўтказиш учун тайёргарлик бошланган, бутун Республикани бунга жалб қилмоқчимиз. Эътибор қилсангиз, ҳар бир уй ўйинимизнинг 79-дақиқасида стадион четидаги баннерлар ва мухлислар томонидан ҳам "Пахтакор-79" ёдга олинмоқда. Бу тадбирга авиафалокатга учраган хориж клубларини таклиф қилмоқчимиз. Ҳозирча бир қатор клубларга хат ҳам юбордик.

Нарзулла Сайдуллаев ёзиб олди

Рейтинг: +35   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика