RU

Последние новости

10:46МЮ раҳбари Аморимга 3 йил вақт берган  1 10:15"Нефтчи" собиқ мураббийи билан ҳисоб-китоб қилди  0 09:42Роналду дунё тарихидаги биринчи миллиардер футболчига айланди  12 09:13Ўзбекистон МТЖнинг бугунги учрашув учун таҳминий таркиби  9 08:45"Насаф" U-21 жамоасининг қониқарсиз натижалари сабабли Зафар Холмуродов ишдан олинди  2 08:13Бугун Каннаваро терма жамоамизда дебют қилади  5 00:54Расман: "Вильярреал" ва "Барса" ўртасидаги Ла Лига ўйини Майамида ўтказилади  3 00:28ЖЧ саралаши. Саудия Арабистони Индонезияни қийинчилик билан мағлубиятга учратди  17 23:40Ўзбекистон – Кувайт учрашувини бошқариб борувчи ҳакамлар маълум  6 23:25Миср ўз тарихида тўртинчи бор Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди  0 23:16Расман: Консейсау "Ал Иттиҳод"га бош мураббий этиб тайинланди. Клуб қишда "Насаф"га қарши майдонга тушади  1 22:54Ўзбекистон термасининг Кувайтга қарши расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  3 22:30Ўзбекистон терма жамоаси Кувайтга қарши ўйиндан олдинги расмий машғулотини ўтказди  2 22:11ЖЧ саралаши. Ўмон Доҳада Қатар билан дуранг ўйнади  15 21:37Осиёда ЖЧ саралашининг тўртинчи босқичи бошланди. Бу ҳақда нималарни билишимиз лозим?  37

Аваз Агалиев: “Мухлисларнинг далдаси “Нефтчи” учун муҳим” Новости

Аваз Агалиев: “Мухлисларнинг далдаси “Нефтчи” учун муҳим”

“Нефтчи” ҳимоячиси “Бунёдкор”га қарши ўйиндан олдин ўз фикрларини билдирди.

–  Бу йилги Суперлига баҳслари ўзининг кескин курашларга бойлиги билан кўпчиликнинг эътиборини тортмоқда. Ундан ташқари барча беллашувда телевидение орқали жонли эфирда кўрсатиляпти. Бунга қандай муносабат билдира оласиз?

–     Бундан албатта хурсандман! Чунки ҳамманинг ҳам стадионга келиш имконияти бўлмайди. Шу билан бирга футболни жамиятда янада оммалаштириш жараёни ижобий кўриниш олади. Авваллари фақат Тошкентдаги ўйинлар жонли эфирда кўрсатиларди. Шу сабаб вилоят жамоалари футболчиларини кўпчилик танимас эди. Умуман олганда трансляцияларнинг жорий этилишига ижобий баҳо бераман.

– Миллий чемпионатимизнинг номи Олий лигадан Суперлигага ўзгарди. Шу қатори чемпионатнинг савияси борасида ҳам ўсиш кузатилди деб ўйлайсизми?


– Чемпионатнинг нафақат номи балки ўзи ҳам ўзгарди. Ҳозир жамоалар хатто бир очко учун қаттиқ кураш олиб боришмоқда. Айни пайтда дуранг натижага эришиш ҳам қийин саналади. Мисол учун амалдаги чемпион “Локомотив” ўз уйида дуранг ўйнади, “Пахтакор” эса сўнгги турда мағлуб бўлди.

– Ўтган йилга нисбатан бу йил мухлислар стадионга кўпроқ келишмоқда. Ишқибозлар сонини стадионларда янада ошириш борасида яна нималар қилиш керак деб ўйлайсиз?


– Мухлисга энг муҳими чиройли футбол ёқади. Агар майдондаги рақобат қизғин кечса, хар қандай ишқибознинг эътиборини торта олади. Мен шундай фикрдаман.


– “Нефтчи”ни Фарғонада “Бунёдкор”га қарши ўйин кутмоқда…

–  Қийин ўйин бўлади. “Бунёдкор”га ҳам бизга ҳам осон рақобат кечмайди деб ўйлайман. Фарғона жамоаси сафида кўплаб кучли ва маҳоратли футболчилар талайгина бўлгани билан барибир янги таркиб ҳисобланади. Ўйинимиз секин-аста шаклланиб бормоқда. “Насаф”га қарши ўйинда қандай беллашган бўлсак, Тошкент клуби билан ҳам мана шундай курашамиз. Насиб қилса, бўлажак турда ўз ғалабамизни нишонлаймиз.

– Фарғоналик мухлислар ҳақида фикрингиз?


– “Машъал” сафида Водийга кўп келганман. Хар доим стадионлар тўлиб тошади. Мухлислар ўз жамоаларини ажойиб тарзда қўллаб-қувватлаб боришади. Ўзим ҳам “Нефтчи”да тўп суриб Водийда футболга бўлган муносабат ҳақидаги фикрга яна бир бор амин бўлдим. “Насаф” билан очилиш ўйинида муҳитни кўрдик. Мухлисликка гап йўқ. Футболда ишқибозларнинг далдаси катта кўмак беради. Умид қиламанки, “Бунёдкор” билан учрашувда фарғоналик мухлислар стадионни тўлдиришади ва бизнинг ҳақиқий 12-ўйинчимиз бўлишади.

Ҳожиакбар Жабборов суҳбатлашди

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика