RU

Последние новости

11:31Гвардиола: "Кейинги мавсум Чемпионлар Лигасида иштирок этмаслигимиз мумкин"  1 10:53"Машъал" Суперлигага қайтибгина қолмай, чемпионлик учун кураш олиб боришга тайёр!"  5 10:51«Сурхон» яна икки нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  0 10:22«Нефтчи»ни яна бир легионер тарк этди  0 09:48«Қизилқум» терма жамоамиз собиқ футболчиси билан шартнома имзолайди  0 09:15Олег Зотеевнинг янги жамоаси «Бунёдкор» эмас, балки водий клуби бўлади  7 08:42ЎФФ янги раҳбари: «Мен сеҳргар эмасман, бироқ...»  4 08:10«Сурхон» «Пахтакор» футболчисини сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олди  0 07:41«Нефтчи»нинг икки нафар футболчиси фаолиятини Андижонда давом эттиради  4 02:08Александр-Арнольд "Реал"нинг шорт листида биринчи ўринда турибди  3 00:44"Барселона" Германия терма жамоаси ўйинчисини трансфер қилишга яқин  1 00:02Моуринью Рэшфордни Туркияга чорламоқда  6 23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  1 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  3

"Аутсайдерларни ейиш осонлашади". Ёхуд инқилоб футболга нима беради? Новости

"Аутсайдерларни ейиш осонлашади". Ёхуд инқилоб футболга нима беради?

ФИФА футболда навбатдаги инқилобий ўзгаришларни режалаштираётгани ҳақида хабар бергандик.

Нидерландиядаги "Future of Football Cup" мусобақасида синовдан ўтказилган янги қоидалар энди чуқур таҳлил қилинади. Футболга баскетбол, футзал ёки хоккей элементларини қўшишга уринаётган ФИФА аёлининг қиёфасини пластик жарроҳлик амалиёти орқали унинг дугонасига ўхшатишни хоҳлаётган куёв кабидир. Мабодо "куёв бола"нинг янги ғояси тасдиқланса, биз севган ўйин тез орада тамоман ўзгариб кетади. Бу ҳақда олдинги материалда батафсил фикр юритгандик. Бугун эса режадаги инқилобий қарорларнинг асосийларига чуқурроқ тўхталиб, таҳлил қиламиз.

1. Ўйин вақти 90 дақиқадан 60га тушади

30 дақиқалик 2 тайм = 1 соат. ФИФАнинг ўзгартирилиши энг қийин ва кўп норозиликларга сабаб бўладиган қоидаси шу.

Бу орқали ўйиннинг томошабоплигини орттириш ва мухлисларнинг вақтини тежаш кўзлангани айтилмоқда. Аммо, қоида бузилган ва тўп майдонни тарк этган пайтда вақт тўхташини унутмаслик керак. 90 дақиқалик ўйинни кўриш учун ТВ қаршисига келган ёки стадионга борган мухлис учрашув максимум 120 дақиқада тугашини билади. Янги қоида эса бунга имкон бермайди. Масалан, баскетболда айнан шу тизим ишлайди. Фаол ўйин вақти 48 дақиқа бўлган NBA'да баъзи учрашувлар 3 соатдан ортиқ давом этишини унутмаслик керак. ФИФА трансляция ҳуқуқи ва томошабин эътибори туфайли бу қоидани ўзгартиролмаса керак.

2. Чексиз захира алмаштиришлари

Грандлар аутсайдерларни ейишини қулайлаштирадиган ўзгариш.  Яъни, бойлар янада бойийди, фақирларнинг кун кўриши қийинлашади. "Бавария", "Реал", ПСЖ, "Ювентус" ва "Манчестер Сити" каби жамоалар тенг кучли 2 та таркиб шакллантириши мумкин. "Брайтон", "Женоа" ва "Эльче"нинг молиявий ҳолати эса бунга имкон бермайди. Бундай клубларда захирадан тушиб, ўйинни янада кучайтира оладиган футболчилар сони нари борса 3 та бўлади. 

Тасаввур қилинг, "Женоа" Туринда меҳмон бўляпти. "Ювентус" ҳужум чизиғининг ўнг қанотида Кьеза, Кулусевски ва Бернардески алмашиб ўйнйди. Уларнинг жисмоний ҳолати Генуя клубининг чап қанот ҳимоясида тўп тепаётган Доменико Кришитодан таббий равишда яхши бўлади. Чунки, Баллардинининг қўл остида асосий таркибга тортадиган бошқа фулбэк бўлмагани учун Кришито 90 дақиқа ўйнашга мажбур. 

Танганинг бошқа томони ҳам бор. Бу мураббийлар учун қанча қулай бўлса, шунча қийинчилик туғдиради. 5 кишидан ўйналадиган футзал ёки баскетболдан фарқли равишда футболда ўйинчилар сони кўпроқ. Уларни бир неча бор алмаштириш ўйинга тайёрланган тактик ишланмаларни амалга оширишга ҳалақит беради. 

3. Тўпни ён чизиқдан оёқ билан ўйинга киритиш

Футбол оёқ ёрдамида ўйналадиган ўйин. Унда қўлни ишлатиш ҳуқуқи фақат дарвозабонларга берилган. "Аут"ларни ҳам оёқ ёрдамида амалга ошириш имконияти эса ҳужумларни янада кескинлаштириб, ўйиндаги голлар сонини кўпайтириши аниқ. ФИФА таклиф қилаётган қоидалар ичида қабул қилиниш эҳтимоли энг юқориси шу.

4. Кичик четлатиш

Сариқ карточка олган ўйинчи 5 дақиқани майдон ташқарисида ўтказади. Қизил карточка учун тўлиқ четлатиш тартиби қўлланиладиган спортда бу жуда ҳам мантиқли қарор, бироқ амалга ошириш деярли имконсиз. Бу ҳар пенальти ва қизил карточкадан кейин норозилар топиладиган футболдаги жанжаллар сонини орттиради холос. 1 ўйинда четлатиш ёки 11 метрлик жарима зарбаси белгиланмаслиги мумкин, аммо ўртача 6 бор сариқ карточка кўрсатилади. Бу эса 6 та баҳсли вазият демакдир. Кичик четлаштиш қоидаси доимий равишда ҳакамлар билан баҳслашадиган, раҳбариятга ишонмайдиган бизники каби футбол ўлкаларида рефериларнинг аҳволини янада танглаштиради. 

Юқоридагилар мантиқсиздек кўриняпти. Унутмаслик керак, шу кунгача татбиқ қилинган янги қоидаларнинг барчаси дастлаб абсурд сифатида баҳоланган. Демак, "куёв бола" ҳаракатдан тўхтамаса, 5, 50 ёки 500 йилдан кейин барибир "жарроҳлик амалиёти" қилинади. "Келин"нинг қиёфаси қанчалик ўзгаришини эса вақт кўрсатади.

Дердийокнинг кейинги манзили ва маошини биласизми?

Автор :
Рейтинг: -10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика