"australiascout.com": КХДР терма жамоасининг тактик схемаси
05 янв 2015 14:16
Новости
"australiascout.com": КХДР терма жамоасининг тактик схемаси
Австралия футбол сайтларидан бири "australiascout.com" Осиё Кубоги олдидан КХДР терма жамоаси ҳақида мақола чоп этди.
Биласиз, Ўзбекистон терма жамоаси гуруҳдаги илк учрашувни айнан шу жамоага қарши 10 январь куни ўтказади. Шу боис қуйида ушбу тактик превьюнинг таржимасини келтириб ўтамиз.
КХДР, бошқача айтганда Шимолий Корея терма жамоаси тўғрисида фикр билдириш ниҳоятда қийин. Улар кўп ўтказишмайди, бўлиб ҳам машғулотларни ёпиқ усулда олиб боришади. КХДР ЖЧ-2010да қатнашиб, гуруҳдаги учала ўйинда ҳам мағлубиятга учради ва ўз дарвозасидан 12та тўп ўтказиб юборди. Шундан сўнг ҳукумат томонидан терма жамоага жиддий "жазо" қўлланилди деган гап тарқалди.
Орадан кўп ўтмай уларда авлодлар алмашинуви юзага келди. Ёшлар тезда ўзларини кўрсата олишди. КХДР U-23 терма жамоаси Осиё ўйинларида иккинчи бўлди. U-19 Осиё чемпионатида ҳам иккинчи, U-16 Осиё чемпионатида эса биринчи ўринни эгаллашди. Кўриниб турибдики, қитъа миқёсида Шимолий Кореянинг турли ёшдаги жамоалари ижобий натижаларни қўлга киритишмоқда.
"Reuters" ахборот агентлигининг маълум қилишича, КХДР ҳукумати раҳбари футболга қизиқади, терма жамоа ўйинларига бефарқ эмас. Миллий терма жамоадаги энг номдор ўйинчи Пак Кванг Рёнг ҳисобланади, у Швейцариянинг "Базель" клуби билан шартнома имзолаган, бироқ ҳозир ижара асосида "Вадуц" сафида тўп тепмоқда. У ҳужум чизиғида ўйнайди.
Асосий таркибда майдонга тушадиган яна бир футболчи бу дарвозабон Ри Мёнг Гукдир. У бир неча йилдан бери терма жамоа дарвозасини қўриқлаб келмоқда. Аввалги бош мураббий Юнг Жонг Су U-23 терма жамоаси билан Осиё ўйинларида қатнашди ва бироқ ғалаба қозона олмагани учун лавозимидан четлатилиб, ўрнига Жо Тонг Соп тайинланди.
Бошқа жамоалардан фарқли ўлароқ Шимолий Колрея термаси Австралияда йиғин ташкил қилмайди, балки биринчи ўйинга яқин қолганда "Яшил қитъа"га етиб боришади. Биласиз, Осиё чемпионати учун 23 нафар футболчи рўйхатдан ўтказилади, бироқ КХДР 22 футболчи билан борадиган бўлди. Ўйинчиларнинг исм-фамилияси маълум, бироқ уларнинг техник имкониятлари ҳақида бир нарса дейиш қийин. Чунки КХДР кўп ҳолларда ёпиқ майдонларда ўйнайди ва уларни кузатиш журналистларга қийинчилик туғдиради.
Катта эҳтимол билан Шимолий Корея қитъа биринчилиги мусобақасида ҳимоявий усулни танлайди. Уларга кўпроқ 5-4-1 тактикаси маъқул келади. Уларнинг асосий кучи қарши ҳужумлардан фойдаланишга қаратилади.

Комментарии