"Атлетико"га франциялик ҳужумчи керак
27 авг 2020 01:05
Новости
"Атлетико"га франциялик ҳужумчи керак
Мадриднинг "Атлетико" клуби "Арсенал" футболчиси Александр Ляказеттга қизиқмоқда.
"Матрасчилар" спорт директори Андреа Берта "тўпчилар"га таклиф қилинадиган шартномага ўз вингерларидан бирини қўшмоқчи: Тома Лемар, Анхель Корреа ёки Витоло.
Клублар ўртасида бундай келишув варианти январда кўриб чиқилган эди. Ўшанда "Арсенал" таклифни рад қилган. Аммо август ойига келиб вазият, ҳар икки клубнинг эҳтиёжлари ҳам ўзгарган ва музокаралар қайта бошланиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, "Арсенал" аввалроқ "Атлетико" ярим ҳимоячиси Томас Партига қизиққан, бироқ испан клуби бу футболчини қўйиб юбормаган эди.
Комментарии