"Атлетико" президенти Гризманн борасидаги саволга: "Пул муаммо эмас"
16 мая 2022 15:09
Новости
"Атлетико" президенти Гризманн борасидаги саволга: "Пул муаммо эмас"
"Атлетико" президенти Энрике Сересо "Барселона"га тегишли бўлган форвард Антуан Гризманн келаси мавсум ҳам мадридликлар сафида ўйнашини хабар қилди.
"Гризманн шу ерда қолади - у келаси мавсумда "Атлетико" сафида ўйнайди. Биргаликда ишлашни режалаштирганингизда пул муаммо эмас", - дейди Сересо.
"Атлетико" 2021 йилнинг сентябрида Гризманни "Барселона"дан харид қилиш мажбурияти билан ижарага олди. Шу билан бирга, Мадрид клуби ҳужумчининг ижарасини яна бир мавсумга узайтириш ҳуқуқига эга. Французни каталонияликлардан харид қилиш нархи - 40 миллион евро.
Гризманн жорий мавсум барча мусобақаларда 37та ўйинда майдонга тушиб, 8та гол ва 5та ассист қайд этди.

Похожие новости
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Месси жаҳон рекордини янгилади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Комментарии