"Атлетико" Моратани АПЛ клубига 40-45 млн еврога сотмади
17 авг 2022 11:20
Новости
"Атлетико" Моратани АПЛ клубига 40-45 млн еврога сотмади
"Атлетико" ушбу мавсумлар оралиғида Альваро Моратани сотиш фикридан қайтди.
29 ёшли форвард "Ювентус"даги ижарадан сўнг жамоага қайтди. Аввалига унга ишонч билдирилмаганди ва ўйинчининг трансфер ойнаси сўнггига қадар кетиши кутилганди.
Аммо, эндиликда мадридликлар бош мураббийи Диего Симеоненинг режалари ўзгарди. Мората "Хетафе" (3:0)га қарши Ла Лига илк турида дубль қайд этди.
"Атлетико" ҳужумчининг трансфери борасида берилган 40-45 млн евролик таклифни рад этди. Таклиф берган клуб номи очиқланмаган, аммо унинг АПЛ жамоаси эканлиги аниқ.
Моратанинг "Атлетико" билан шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Похожие новости
championat.asia
Роналду ММА-промоушен акциядорига айланди
Манба: Самвел Бабаян - "Андижон" бош мураббийи!
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Комментарии