“Атлетико М”га “Айнтрахт” футболчиси керак
12 июн 2019 08:54
Новости
“Атлетико М”га “Айнтрахт” футболчиси керак
Хорватия терма жамоаси аъзоси Ла Лигага кўчиб ўтиши мумкин.
“Атлетико” “Айнтрахт Ф”нинг 25 ёшли хорватиялик футболчиси Анте Ребичга жиддий қизиқиб қолди. Испан клуби Ребичга Антуан Гризманнинг ўринбосари сифатида қарамоқда. Маълум бўлишича, Ребич немис клуби раҳбарларидан бир нечтаси билан жанжаллашиб қолган. “Айнтрахт Ф” футболчини 40 млн евро эвазига сотиб юбориши мумкин.
Бундеслиганинг 2018/19 йилги мавсумида Анте 28 та ўйин, 9 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.
Комментарии