"Атлетико" Клопп бошчилигидаги "Ливерпуль"нинг 32та ўйинлик мағлубиятсиз сериясига чек қўйди
19 фев 2020 10:20
Новости
"Атлетико" Клопп бошчилигидаги "Ливерпуль"нинг 32та ўйинлик мағлубиятсиз сериясига чек қўйди
"Ливерпуль" Чемпионлар Лигаси 1/8 финал доирасидаги "Атлетико"га қарши илк ўйинда мағлубиятга учради.
Мерсисайдликларнинг барча мусобақалардаги 14 ўйинлик мағлубиятсиз серияси (13 ғалаба, 1 дуранг)га чек қўйилди.
Бундан ташқари "Ливерпуль"нинг асосий жамоаси Мадридга келгунига қадар 32та ўйиндан бери мағлубият нималигини билмай келаётганди.
"Қизиллар"нинг ёшлар жамоаси 17 декабрь куни Англия Лига Кубоги доирасида "Астон Вилла"да 0:5 ҳисобида мағлубиятга учрашган эди. Ўшанда Клопп ва унинг асосий жамоаси клублар ўртасидаги ЖЧга йўл олган эди.
Клопп бошчилигидаги "Ливерпуль" сўнгги бор сентябрда ЧЛ гуруҳ босқич доирасида "Наполи" (0:2)га имкониятни бой берган эди.
Эслатиб ўтамиз, Клопп бошчилигидаги ЕЧЛнинг амалдаги ғолиблари кеча "Атлетико" дарвозаси томон аниқ зарба ҳам бера олишмади.

Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Комментарии