RU

Последние новости

12:13"Ливерпуль" ван Дейкка ўринбосар топди  0 11:28"Манчестер Юнайтед" "Порту" хавбеки учун "Атлетико" билан курашади  0 10:53ESPN Европанинг энг яхши ёзги трансферлари рейтингини эълон қилди  1 10:21Англия терма жамоаси сардори ЖЧ фаворитлари ҳақида гапирди  0 09:48Де ла Фуэнте бошчилигидаги Испания терма жамоаси рекорд ўрнатди  0 09:14Переснинг "Реал"даги тақдири маълум  8 08:40"Насаф" Ўзбекистон МТЖ аъзосига қизиқиш билдирмоқда  6 08:06Sofascore. Кечаги учрашув қаҳрамонлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  4 07:40"Арсенал"нинг асосий футболчиси жароҳат олди  2 03:48Ислом Исмоилов: "Италия билан бир жойда яшаяпмиз. Саудия Арабистони билан ҳам шундай бўлганди"  14 03:03ЖЧ саралаши. Швейцария ва Грецияда ғалаба, Дания ўз уйида Беларусни мағлуб этолмади ва бошқа натижалар  0 02:03ЖЧ саралаши. Испания Грузияга жавобсиз 4 та гол урди, Туркия, Австрия ва Уэльсда ҳам ғалаба  0 01:17U-17 ЖЧ. Нимчорак финал ўйинлари вақти маълум бўлди  15 00:30Суперлига. "Динамо" – "Андижон" 2:0  0 00:25U-17 Жаҳон чемпионати. Хорватия - Ўзбекистон 1:1 (пенальтилар 3:4)  4

"Атлетико" – жаҳон чемпионлари энг кўп ўйнайдиган клуб, бошқаларда-чи? Новости

"Атлетико" – жаҳон чемпионлари энг кўп ўйнайдиган клуб, бошқаларда-чи?

Лигалар бўйича вазият қандай?


"Атлетико" ЖЧ-2022дан сўнг таркибида чемпионлар сони бўйича етакчига айланди: 2018 йилда титул ютган Тома Лемар ва Антуан Гризманнинг ёнига Науэль Молина, Родриго Де Поль ва Анхель Корреа қўшилди.

SportingPedia қолган жамоалар таркибида қанча чемпионлар ўйнашини ҳисоблаб чиқди.



"Атлетико" – 5 нафар

"Бавария" – 4 нафар

ПСЖ – 4 нафар

"Севилья" – 4 нафар

"Вильярреал" – 4 нафар

"Бетис" – 3 нафар

"Ювентус" – 3 нафар

"Лион" – 3 нафар

"Барселона" – 3 нафар

"Манчестер Сити" – 2 нафар

"Манчестер Юнайтед" – 2 нафар

"Тоттенхэм" – 2 нафар


• 12 клубда камида икки нафар жаҳон чемпионлари бор, қолган 38тасида эса биттадан. Шу билан бирга, амалдаги чемпионларнинг ярми (77дан 39 нафари) топ-12да.

• Ла Лига яққол етакчи: 12та жамоадан 5таси Ла Лига вакиллари ва уларда 2 нафардан ортиқ чемпионлар бор.

Лигалар бўйича чемпионлик қандай бўлинган?



Ла Лига – 20 нафар чемпион

АПЛ – 10 нафар чемпион

Лига 1 – 9 нафар чемпион

Бундеслига – 9 нафар чемпион

А Серия –     8 нафар чемпион


• Бундан уч кун олдин Блез Матюиди фаолиятини якунлаганини эълон қилди, аммо биз уни МЛСда чемпион деб ҳисобладик.



• Матюиди – 2018 йилда чемпион бўлганлар орасида фаолиятини якунлаган ягона ўйинчи. Жанлуижи Буффон – 2006 йилда чемпион бўлганлар орасида ҳалигача ўйнаётган ягона ўйинчи. 2010 йилги Испаниядан 12 нафари ҳали ҳам (юқоридаги суратда 11 нафар деб кўрсатилган, сабаби Фернандо Льоренте клубсиз) ўйнамоқда, 2014 йилги Германиядан эса 15 нафари ҳозир ҳам яшил майдонда.

• Бундеслига 3 ва 4-ўринларни бўлишиб турибди, аммо Германия (лигаларни жамлаганда) иккинчи ўринда – бунга сабаб иккинчи Бундеслига ва "Бефингхаузен" (бешинчи дивизион) ҳаваскорлар жамоасида ўйнаётган Кевин Гросскройц сабабдир.


Алишер Остонов таржимаси

Автор : Alisher
Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика