"Атлетико" жаҳон чемпионини сотиш ҳақида ўйламоқда
11 ноя 2023 11:48
Новости
"Атлетико" жаҳон чемпионини сотиш ҳақида ўйламоқда
"Ювентус" аргентиналик ярим ҳимоячига асосий даъвогар ҳисобланади.
Мадриднинг "Атлетико" клуби ёзда аргентиналик ярим ҳимоячи Родриго де Паулнинг трансфери бўйича турли таклифларни кўриб чиқади. Шу билан бирга, "Ювентус" келаси мавсумда жаҳон чемпионини қўлга киритишга катта қизиқиш билдирмоқда.
Диего Пабло Симеоне учун муҳим шахс бўлишига қарамай, Де Паулнинг "Атлетико"да саноқли кунлари қолган бўлиши мумкин. Унинг Италия чемпионатига қайтиш эҳтимоли юқори. Бу ҳақда "Football Espana" ёзмоқда.
"Атлетико" молиявий жиҳатдан қийин ҳолатда эканлигини инобатга олсак, Де Пауль келаси ёзда сотилади.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Комментарии