RU

Последние новости

20:14Абдураимов "Нефтчи"га ўтди  0 20:00"BMW" Мбаппега машина совға қилди, лекин...  1 19:39ЎФА Остон Ўрунов ўрнига бошқа футболчини жалб этиш бўйича сўров юборди  20 19:36"Кейлор Навас — "Монца" футболчиси!"  1 19:16"Комо" "Бавария"нинг ёш иқтидори билан шартнома имзолади  0 18:55ФИФА "Қизилқум" клубига нисбатан белгиланган трансфер тақиқини олиб ташлади  1 18:34"Сурхон" собиқ устози Баҳрайннинг 5 карра чемпиони бош мураббийи бўлди  6 18:17Илгиз Танташев бригадаси Олимпиада 3-турида ишлайди  4 17:55"Динамо" Майкон Дуглас билан бир ярим йиллик шартнома имзолади  3 17:41Эшитдик-да! "Пахтакор" футболчиси легионерга айланиши мумкин  16 17:31Ўзбекистон U-16 Хитойдаги халқаро мусобақада иштирок этади  1 17:15Расман: Элдорбек Суюнов - “Навбаҳор” футболчиси!  13 16:55"Бунёдкор" Абдунабиев, Итсуки Урата ва Луис Качоррини рўйхатдан ўтказди   1 16:34"Машъал" 4 нафар футболчини таркибга қўшиб олди  2 16:20"Нефтчи" футболчиси БАА чемпионатига йўл олди  3

"Атлетико" - Испания суперкубоги соҳиби Новости

"Атлетико" - Испания суперкубоги соҳиби

Испания суперкубоги доирасидаги жавоб баҳсида "Атлетико" жамоаси ўз майдонида "Реал" билан ўйнайди. Ушбу саҳифа орқали беллашув тафсилотларини кузатиб боришингиз мумкин.

Испания суперкубоги, жавоб ўйини.

"Атлетико" - "Реал" 1:0

"Висенте Кальдерон" стадиони.

Гол: Марио Манжукич (2).

«Атлетико»: Мойя, Хуанфран, Миранда, Годин, Сикейра, Тиаго, Габи, Коке, Рауль Гарсия (Сауль Нигез, 90), Гризманн (Хименес, 73), Манджукич (К.Родригез, 85).

«Реал»: Касильяс, Варан, Рамос, Коэнтрао (Марсело, 70), Кроос (Роналдо, 46), Бензема, Хамес Родригез (Иско, 66), Бэйл, Алонсо, Карвахаль, Модрич.

Огоҳлантиришлар: Тиаго (16), Модрич (48), Коке (51),  Алонсо (52), Гризманн (68), Рауль Гарсия (74), Иско (78), Рамос (89), Роналдо (90).

Четлатиш: Лука Модрич (90).

Биринчи ўйин: ("Реал" - "Атлетико" 1:1).


                                  МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

                                                ЯНГИЛАШ


"Атлетико" мухлисларини ушбу соврин билан табриклаймиз! "Реал" жамоаси ишқибозларига эса кейинги учрашувларда омад тилаб қоламиз! Эътиборингиз учун ташаккур! Доимо соғ-саломат бўлинг, Азиз футбол шайдолари! Кейинги ўйинларда ғойибона кўришгунча...

Бўлди! Учрашув якунланди! "Атлетико" Испания суперкубоги соҳибига айланмоқда!

90+4` Роналдо рақибига нисбатан қоидани бузди. Огоҳлантириш.

90+4` Бурчак тўпи. Касильяс ҳам жарима майдончаси ичига келмоқда...

90+3` Карвахалнинг ошириб берган тўпига Рамос боши билан зарба бера олмади.

90+3` "Реал" ҳужумга ўтмоқда. Сўнгги имкониятларидан бири...

Лука Модрич қўпол ҳаракати учун иккинчи сариқ карточкани ишлаб олди ва майдондан четлатилди.

Учрашувнинг иккинчи бўлимига 4 дақиқа вақт қўшиб берилди.

90` Рауль Гарсия ўрнига Сауль Нигез туширилди.

89` Рамос ҳам огоҳлантирилди.

89` "Атлетико" тўпни "Реал"га бермаяпти.

87` Криштиано Роналдо дарвоза томон зарба йўлламоқчи бўлди. Аммо ҳимоячи тўп йўлига тўғаноқ бўлди...

85` Учрашув қаҳрамони бўлиб турган Марио Манжукич ўз ўрнини Кристиан Родригезга қолдирди.

84` "Реал"нинг футболчиларида ижодкорлик етишмаяпти. Роналдода ҳам, Бэйлда ҳам...

83` Диего Симеоне эса ёрдамчисига трибунадан кўрсатмалар бермоқда.

82` Карло Анчелотти жим туриб ўйинни казтмоқда.

80` "Атлетико" жарима тўпидан самарали тарзда фойдалана олмади. "Реал" ҳам жавоб қайтармоқчи бўлди. Карвахалнинг жарима майдончаси томон узатиб берган тўпини Мойя эгаллаб олди.

78` Иско тушишини сариқ карточка билан "нишонламоқда".

77` "Реал" ҳисобни тенглаштириши мумкин бўлган вазиятларга ҳам эга бўла олмаяпти. Вазиятлар деярли яратилмаяпти. Ҳужумлар рақиб томонидан узиб қўйилмоқда.

75` Ўйин тезлашмоқда, жонланмоқда. Шиддат юқорилашмоқда. "Реал" шошмоқда. "Атлетико" қарши ҳужумларни кучайтирмоқда...

74` Рауль Гарсия сарик карточкага лойиқ топилди.

73` "Атлетико"да ўзгариш. Гризманн ўрнига Хименес тушди.

72` К-О-К-Е! Зарба! Жуда кучли ва чиройли зарба! Касильяс бу вазиятда жамоасига ёрдам бера олмасди, агарда тўп дарвозага аниқ борганида...

71` "Реал"да сўнгги ўзгариш. Коэнтрао ўрнига Марсело.

70` Криштиано Роналдонинг жарима тўпидан тепган зарбаси "жонли девор"гача етиб келди.

69` Кўрдик. Бензема жамоаси фодасига жарима тўпи ишлаб берди. Тўп олдида Роналдо. Яна ким ҳам бўларди... Бу жой Бэйлнинг нуқтаси эмас.

68` Каримжон Бенземани кўрганлар борми?

66` "Реал" сафида ўзгариш руй берди. Хамес Родригез ўз ўрнини Искога бўшатиб берди.

65` "Реал"да иккинчи қаватда бош билан ўйнай оладиган футболчи етимаяпти. Серхио Рамосга рақиб ҳимоячилари "нон беришмаяпти"!

64` Роналдо ва ундан кейин Бэйл йиқилиб тушди. Лекин ҳар иккала вазиятда ҳам ҳакам ўйин қоидаси бузилмади деб топди.

62` Карло Анчелотти ўйинни диққат билан кузатмоқда.

60` Роналдо тўпни Бензема томон узатганди. Лекин ҳимоячи бу вазиятни назорат қилиб турганди.

59` "Атлетико" ҳужум ташкиллаштирди. Бурчак тўпидан сўнг юзага келган хавфли вазиятни меҳмонлар сўнгги паллада бартараф эта олишди.

57` Рауль Гарсиянинг "замбаракни ўқи"дек йўллаган зарбасига бироз аниқлик етишмади.

56` Криштиано Роналдо йиқилиб тушди. Ҳакам бу вазиятга эътибор ҳам қаратмади. Роналдонинг "найранг"и ўтмади.

54` "Атлетико"нинг қанот бўйлаб уюштирган ҳужумини Карвахаль ўзининг аниқ ҳаракати эвазига тўхтатиб қолди ва жамоаси жонига оро кирди.

53` Иккинчи тайм дебюти карточкалар ёмғири билан бошланди...

52` Хаби Алонсо ва Рауль Гарсия тўқнашиб кетди. Навбатдаги сариқ карточка муаллифи - Алонсо.

51` Коке ҳам огоҳлантирилди.

50` "Атлетико" ҳисобдаги фарқни иккитага ошириши мумкин эди...

50` РАУЛЬ ГАРСИЯ!!!!!!!!!!!!!!! Тиниб-тинчимас Рауль Гарсия жарима майдончаси ичидан тўпни дарвозага йўллади. Унинг берган зарбаси дарвоза тусинига тегиб қайтди. Қайтган тўпга эса мезбонлар футболчиси зарба бера олмади.

49` Лука Модрич ҳакам томонидан огоҳлантирилди.

49` Карвахалнинг қанотдан узатиб берган тўпини рақиб ҳимоячилари бартараф этишди.

48` Роналдо тушиши биланоқ фаоллик кўрсатишни бошлади. Лекин Хуанфран ундан тўпни олиб қўйишни уддасидан чиқди.

46` Иккинчи бўлим бошланди!

"Реал" сафида ўзгариш руй бермоқда. Роналдо майдонга тушмоқда. Криштиано жамоадоши Тони Кроосни алмаштиради.

Биринчи бўлим тугади. ТАНАФФУС!

Хавфли вазият! Хамес Родригезнинг 16-метрлардан йўллаган зарбаси дарвоза олдидан ўтиб кетди.

Биринчи бўлимга 1 дақиқа вақт қўшиб берилди!

45` Бурчак ошириб берилган тўпга тиниб-тинчимас Рауль Гарсия боши билан зарба берди. Бирозгина ноаниқ.

44` Рауль Гарсиянинг узоқдан йўллаган зарбасини Касильяс қайтаришга эришди. Бурчак тўпи.

41` Вараннинг узоқдан йўллаган зарбаси қаерларгадир кетди...

39` Хавфли вазият! Гарет Бэйл қулай имкониятдан фойдалана олмади. Унинг Мойя қўриқлаётган дарвоза томон берган зарбаси бироз ноаниқ бўлди.

36` Хамес Родригезнинг боши билан берган зарбаси дарвозага аниқ бормади. Колумбиялик футболчи бундан ғазабда.

34` "Реал" кетма-кет бурчак тўпларини амалга оширди. Иккала вазиятда ҳам ҳимояга қайтган Марио Манжукич жонбозлик кўрсатиб хавфни бартараф этди.

32` "Атлетико"нинг позицион ҳужуми Марио Манжукичнинг қоида бузиши билан якунланди.

30` "Реал" ташаббусни ўз томонига оғдириб олгандек. Кетма-кет ҳужумлар ва бурчак тўплари. Лекин ҳозирча булар ҳам самара келтирмаяпти.

28` Диего Симеоне ушбу ўйинни қолган дақиқаларини мухлислар қаторидан томоша қиладиган бўлди.

27` Диего Симеоне ҳакамдан норози. Унинг қарорлари Симеонега ёқмаётганини билдирди. Диего Симеоне олдига келган ҳакамни бошига уриб қўйди. Ёш болаларни ўргандек...

26` "Реал" жонланди. Балки ўзига келди. Хамес Родригез-Карвахаль-Хамес Родригез "учбурчаги"дан сўнг колумбиялик футболчи зарба бермоқчи бўлди. Лекин Мойя ўз ўрнида.

25` Бэйл бурчак тўпи ишлаб олди. Модрич-Карвахаль комбинациясини Мойя бартараф этиб қолди.

23` Карим Бензема ҳам майдонда экан. Ҳозир экранда кўргандек бўлдим.

21` "Атлетико"нинг ҳужумлари кескин тус олмоқда. Жарима тўпидан ошириб берилган тўпни Миранда оёғи билан Марио Манжукич томон ташлаб бермоқчи бўлди. Лекин тўп майдонни тарк этиб қолди.

20` Серхио Рамос ва Марио Манжукичнинг тўқнашувлар серияси бугун ҳам давом этмоқда.

19` Лука Модричнинг кучли зарбаси мўлжалга аниқ бормади.

18` Тиаго ҳакам томоиндан огоҳлантирилди.

17` Коке Карвахалга нисбатан ўйин қоидасини бузди. Белгиланган жарима тўпини Хамес Родригез амалга оширди. Жарима майдончаси томон етказиб берилган тўпни Рамос дарвозага йўлламоқчи бўлди. Аммо ўхшамади.

15` "Атлетико" ҳужум уюштирди. Гризманнинг зарбаси рақиб футболчисига тегиб майдондан чиқиб кетди. Лекин бурчак тўпи мезбонларга иш бермади. "Реал" тўпни яна ўз назоратига олди. Лекин ҳужумдан дарак йўқ.

13` Тўп назорати "Реал" қўлида. Лекин вазиятлар яратиш борасида улар оқсашмоқда. "Атлетико" эса ҳимояда ишончли тарзда ҳаракат қилмоқда.

12` Бэйл рақибига нисбатан қўполлик ишлатди. Ҳозирча шуниси билан эсда қолди, 100 миллионлик футболчи.

10` "Реал"нинг режалари амалга ошмаяпти. Роналдонинг йўқлиги сезилмоқда дейсизми? Бу фикрга қўшилмай иложимиз йўқ...

7` "Реал" аста-секин олдинга ўтишни бошламоқда. Ҳозирча фақат тўпни ўз жарима майдончалари олдидан узоқлаштира олишмоқда. 

5` "Атлетико" ҳужум қилиш билан овора. "Реал" ҳозирча ҳеч нарса қила олмаяпти.

3` "Реал" ҳозирча ҳимояланиш билан банд. Гризманннинг ажойиб пасини қабул қилиб олган Марио Манжукич жарима майдончасига кирмасдан зарба йўллади ва ҳисобни очди. Чиройли гол!

2` ГООООООООООООООООООООООООООЛ! МАРИО МАНЖУКИЧ!

2` "Атлетико" ҳужумкорлик билан ўйинни бошлади. Илк бурчак тўпи. Рауль Гарсиянинг зарбасини Касильяс ушлаб олди.

1` УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

Учрашувни Сизлар билан Шаҳбоз Беғамов кузатиб боради.

Ассалому алейкум қадрли футбол ишқибозлари! Бугун Испания суперкубогининг жавоб баҳси "Атлетико" - "Реал" учрашуви бўлиб ўтади. Бу жамоаларнинг Мадридда ўтган биринчи учрашувида жамоалар 1:1 ҳисобида дуранг натижасини қайд этишганди. "Висенте Кальдерон" стадионида кечадиган беллашув Испания суперкубоги тақдирини ҳал этиб беради. 

Учрашув соат 01:30да бошланади.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика