"Атлетико" эртага Регилоннинг ижарасини эълон қилади
29 авг 2022 18:47
Новости
"Атлетико" эртага Регилоннинг ижарасини эълон қилади
"Атлетико"нинг қачон "Тоттенхэм" ҳимоячиси Серхио Регилонни ижарага олишини эълон қилиши маълум.
Журналист Фабрицио Романонинг хабарига кўра, испан эртага эрталаб Мадридга келади ва шундан сўнг тиббий кўрикдан ўтади, сўнгра шартномага имзо чекади.
Эслатиб ўтамиз, Регилон "Тоттенхэм" бош мураббийи Антонио Контенинг режаларига кирмайди. Испан учун Мадрид клубида жой очилди, сабаби "матрасчилар" Ренан Лодини харид қилиш ҳуқуқи билан "Ноттингем Форест"га ижарага бериб юборишди.
Регилон "Реал" тарбияланувчиси ҳисобланади. Мадрид клубида футболчини биринчи навбатда "Тоттенхэм"дан харид қилиш ҳуқуқи бор.
Похожие новости
championat.asia
Breaking! Бозоров, Алибоев, Рўзиев ва Холмуродов терма жамоадан чақирув олди
Манба: Абдуқодир Ҳусанов — Осиёнинг 2025 йилдаги энг яхши ёш футболчиси!
АПЛ. Дуранглар оқшоми: байрамдан кейин жамоалар ғолиб бўлишни исташмади
Расман: "Челси" ва Энцо Мареска ўзаро келишув асосида ҳамкорликни тўхтатди
Комментарии