“Атлетико” - “Барселона” ўйинини бошқарувчи ҳакам маълум бўлди
26 дек 2013 15:53
Новости
“Атлетико” - “Барселона” ўйинини бошқарувчи ҳакам маълум бўлди
12 январь куни “Висенте Кальдерон” стадионида “Атлетико” - “Барселона” жамоалари ўртасида ўтказиладиган Испания чемпионатининг марказий учрашувини бошқариш валенсиялик Антонио Матео Лаосга ишониб топширилди, деб ёзмоқда испан нашрлари.
Бу рефери шу кунгача Мадрид дербисидаги тўртта ўйинда ҳакамлик қилган. Шунингдек, 2012-2013 йилги мавсумда кечган Испания Суперкубогидаги Эс Классикони ҳам бошқарганди.
Комментарии