RU

Последние новости

00:30Неъматилло Қуттибоев: "Омад сабабли ғалаба қозондик деб ўйлайман"  0 00:15Гёкереш "Спортинг" учун бошқа ўйнамаслигини маълум қилди. Клуб футболчига берган ваъдасини бажармаган  5 23:57Исломбек Исмоилов: "Куч ва тезлик томонидан рақибга ҳеч қандай имконият қолдирмадик"  1 23:2636 ёшли Перишич "Барса"га ўтмоқчи  2 23:07"Челси" Санчонинг МЮга қайтганини эълон қилди. Лондонликлар футболчини тўлиқ сотиб олмагани учун 5 млн евро тўлашади  3 22:44"Реал Мадрид"нинг Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати учун қайдномаси маълум  5 22:36Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Чилини мағлубиятга учратди  14 22:02Мирко Еличич: "Жамоам ҳақиқий футбол намойиш этганидан хурсандман"  0 21:47"Манчестер Сити" Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати учун қайдномасини эълон қилди  6 21:09"Реал" эртага Трент учун таништирув маросими ўтказади  1 20:45"Ливерпуль" Нуньес учун 70 миллион евро сўрамоқда. Ҳужумчига Испаниядан таклиф бор  2 20:23Де Брюйне пайшанба куни "Наполи" учун тиббий кўрикдан ўтади  1 19:55Про лига. “Арал" меҳмонда "Олимпик"ни таслим қилди  1 19:37Скалони : "Энцо четлатилганидан кейин ҳам Аргентина босимни давом эттирди. Жамоа кучини текшириш учун жуда яхши имтиҳон бўлди"  1 18:45"Реал" ижтимоий тармоқларда энг оммабоп клуб, "Барса" – 2-ўрин, МЮ – 3-ўрин, ПСЖ – 4-ўрин...  7

"Аталанта" сенсацияси давом этадими ёки ПСЖ 25 йил деганда ярим финалга чиқадими? Превью Новости

"Аталанта" сенсацияси давом этадими ёки ПСЖ 25 йил деганда ярим финалга чиқадими? Превью

Бу мавсум ЕЧЛ энг катта сенсацияси соҳиби "Аталанта" клуби чорак финалда Франция чемпиони ПСЖ клубига қарши ўйнайди.

Коронавирус пандемияси туфайли чорак ва ярим финал ўйинлари битта учрашувдан иборат бўлади ҳамда Португалиянинг Лиссабон шаҳрида бўлиб ўтади. Финал ҳам айнан шу ерда ўтказилади.

"Аталанта" бу мавсум Европа чемпионлар лигасида дебют қилмоқда. Клуб 29 йил деганда еврокубоклар чорак финалига чиқишга эришди. ПСЖ эса охирги 8 мавсумда бешинчи бор ЕЧЛ чорак финалига етиб келди. Бироқ парижликлар 1995 йилдан буён ярим финалга чиқа олишмаяпти. Бу мавсум барча мусобақаларни ҳисобга олганда "Аталанта" 47та ўйинда 115та гол урди, ПСЖ эса 46та учрашувда 131та тўп киритди.

"Аталанта" яқинда якунланган Италия А сериясида 3-ўринни эгаллади. Жамоа чемпионатда 98та гол урди ва бу борада рекорд ўрнатди. ЕЧЛ гуруҳ босқичини эса учта мағлубият билан бошлаганди. Кейинги учта ўйинда 7 очко тўплаган Жан Пьеро Гасперини шогирдлари кейинги босқичга чиқишди. Нимчорак финалда Испаниянинг "Валенсия" клуби осонлик билан (4:1, 4:3) доғда қолдирилди.

ПСЖ эса Франция чемпионати муддатдан аввал тугатилгани боис узоқ муддат расмий ўйинларсиз қолиб кетди. Ёз фасли ўртасида Франция кубоги сўнгра Франция лига кубогини қўлга киритди. Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида парижликлар 6та ўйинда 17та гол уришди ва 16 очко тўплашди. Чорак финал йўлида Дортмунднинг "Боруссия"сига сафарда ютқазиб қўйган (1:2) ПСЖ ўз майдонида 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Бугун "Аталанта"га асосий дарвозабон Пьерлуиджи Голлини жароҳат туфайли ёрдам бера олмайди. Жамоанинг бу мавсум ЕЧЛдаги тўпурари Йосип Иличич (5та гол) шахсий сабабларга кўра майдонга туша олмайди.

ПСЖда ҳам йўқотишлар бор. Килиан Мбаппенинг майдонга тушиши сўроқ остида, бироқ у ҳам жамоа билан бирга Португалияга келган. Анхель Ди Мария дисквалификация қилинган, Верратти ва Кюрзавада жароҳат бор.



"Аталанта" - ПСЖ
12 август. Лиссабон. "Эштадиу да Луж" стадиони. 23:59.
Бош ҳакам
- Энтони Тейлор (Англия).
Трансляция - "Футбол ТВ", "Матч-ТВ, МАТЧ! Футбол 1".
ТАХМИНИЙ ТАРКИБЛАР: 
"Аталанта": Спортьелло; Паломино, Толой, Джимшити; Хатебур, де Роон, Фройлер, Госенс; А. Гомес, Малиновский; Сапата
Ўйнамайди: Голлини (жароҳат), Иличич (шахсий сабаб)

ПСЖ: Навас; Керер, Тьяго Силва, Кимпембе, Бернат; Эррера, Маркиньос, Гейе; Сарабия, Икарди, Неймар
Ўйнамайди: Ди Мария (дисквалификация), Верратти (жароҳат), Кюрзава (жароҳат)
Сўроқ остида: Мбаппе (жароҳат)


Муаллиф тахмини: "Аталанта"га йўқотишлар панд бериши мумкин, ПСЖ тажриба эвазига ярим финалга чиқади.



Аталанта

Марио Пашалич - 27'

Лига Чемпионов УЕФА. Плей-офф . Тур 1/4

13/08/2020, 01:00

2
:
1
Завершен

ПСЖ

Маркиньос - 90', Эрик Шупо-Мотинг - 90'

Стадион: Estadio da Luz, 0 зрителей

Главный судья: Э́нтони Те́йлор

45'
90'
27'  Марио Пашалич
27'  Дуван Сапата
37'  Берат Джимшити
45'  Ремо Фройлер
50'  Мартен де Рон
53'  Дуван Сапата
60'  Алехандро Гомес (Руслан Малиновский)
60'  Берат Джимшити (Хосе Паломино)
67'  Рафаэл Толой
70'  Марио Пашалич (Луис Муриэль)
82'  Робин Госенс (Тимоти Кастань)
82'  Дуван Сапата (Якопо Да Рива)
85'  Хосе Паломино
55'  Хуан Бернат
57'  Андер Эррера
60'  Пабло Сарабия (Килиан Мбаппе)
72'  Андер Эррера (Юлиан Дракслер)
73'  Идрисса Гейе (Леандро Паредес)
76'  Леандро Паредес
79'  Кейлор Навас (Серхио Рико)
79'  Мауро Икарди (Эрик Шупо-Мотинг)
90'  Маркиньос
90'  Неймар
90'  Эрик Шупо-Мотинг
90'  Килиан Мбаппе


Нарзулла тайёрлади

Рейтинг: +18   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика