"Аталанта" "Челси" ўйинчисини харид қиладиган бўлди
20 янв 2020 13:34
Новости
"Аталанта" "Челси" ўйинчисини харид қиладиган бўлди
Ярим ҳимоячи Марио Пашалич тўлақонли "Аталанта" ўйинчисига айланиши мумкин.
Хорватиялик футболчининг трансфер ҳуқуқи Лондоннинг "Челси" клубига тегишли.
Пашалич Бергамо жамоасида ижара асосида ўйнамоқда. "Аталанта" эса шартномадаги ўйинчини 15 миллион еврога харид қилиш бандини фаоллаштирмоқчи.
Футболчи Италия клуби билан 2024 йилга қадар мўлжалланган шартномага имзо чекади.
24 ёшли ярим ҳимоячи жорий мавсум А Серияда 17та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол ва 3та ассист қайд этди.
Комментарии