"Астон Вилла" "Марсель" ярим ҳимоячисининг трансфери борасида келишувга эришди
25 янв 2021 12:00
Новости
"Астон Вилла" "Марсель" ярим ҳимоячисининг трансфери борасида келишувга эришди
"Марсель" хавбеки Морган Сансон фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттиради.
26 ёшли футболчи Бирмингемнинг "Астон Вилла" клубига ўтади. Томонлар трансфер тафсилотлари борасида келишувга эришишган.
Сансоннинг трансфери бирмингемликлар учун 17 миллион еврога тушади. Ярим ҳимоячи тез орада тиббий кўрикдан ўтади ва шундан сўнг трансфер расман эълон қилинади.
Морган жорий мавсум Франция чемпионати доирасидаги 12та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 3та ассист қайд этди.
Похожие новости
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Комментарии