RU

Последние новости

09:56“Ал-Ҳилол” Саудия Арабистони Суперкубогида иштирок этишдан бош тортди  0 09:31Отабек Жўрақўзиев: “Мухлисларимизни Суперлига ва ОЧЛ учрашувларида хурсанд қиламиз”  2 09:05МЮ Ўринбоевнинг жамоадошига қизиқиш билдирмоқда  1 08:39“Навбаҳор“ “Нефтчи“ футболчиси билан 2 ярим йиллик шартнома тузди  2 08:13Салоҳ барча даврларнинг энг яхши африкалик футболчи ким деган саволга жавоб берди  12 07:47“Навбаҳор“ Одиловнинг ўрнига бразилиялик футболчини олиб келмоқда  7 07:20Суперлигада иккинчи давра бошланишига 10 кун қолганида навбатдаги истеъфо рўй берди  7 00:45МЮ яна Шешко вариантига қайтди. Бунинг учун клуб ўйинчи сотиши керак  2 00:19"Сўғдиёна" ўртоқлик ўйинида "Абдиш Ата" клуби билан дуранг ўйнади  4 23:59Винисиус янги шартнома бўйича "Реал"да Мбаппедан кўпроқ маош олишни истамоқда  7 23:35"Реал" Конатенинг трансфери бўйича "Ливерпуль" билан алоқага чиқди  13 22:45"Барса" Рэшфордни тўлиқ сотиб олиши учун қанча тўлаши кераклиги маълум. Футболчи маоши бироз камайишига рози бўлган  3 22:25"Нефтчи" ўртоқлик ўйинида Қирғистоннинг "Нефтчи" клубини ўта йирик ҳисобда ютди  14 22:01Мбемо "МЮ"да тиббий кўрикдан ўтди ва шартнома имзолади (Фабрицио Романо)  3 21:35Расман: Тома Табатадзе "Бухоро" клубига ўтди!  17

Асрор Ғофуров: "Сурхон" ҳали сафдан чиққани йўқ" Новости

Асрор Ғофуров: "Сурхон" ҳали сафдан чиққани йўқ"

Термизнинг "Сурхон" жамоаси Суперлиганинг 14-турига келиб узоқ кутилган ғалабани қўлга киритди.

Бекободнинг "Металлург" жамоаси рақиблик қилган учрашувда Баҳром Ҳайдаров шогирдлари бир киши кам бўлиб 1:0 ҳисобидаги устун келишди. Ушбу баҳсдан сўнг жамоанинг етакчиси ва сардори Асрор Ғофуров сайтимизга фикрларини билдириб ўтди.


- Дастлаб "Металлург" билан кечган ўйин ҳақида тўхталсак. Афтидан ҳаммаси дурангга қараб кетаётгандек эди. Бироқ якунда битта гол "Сурхон"га ғалабани тортиқ қилди...

- Кўрган бўлсангиз, ўйин тенгкурашлар остида ўтди. Тўғри жараённи олиб қараганда дуранг ҳам қайд этилиши мумкин эди. Бироқ биз охиригача курашдик. Боиси ғалаба сув ва ҳаводек зарур эди. Икки жамоа ҳам битта гол баҳс тақдирини ҳал қилишини билгандек ҳаракат қилди. Омад эса бизга кулиб боқди. 

- "Сурхон" рақибнинг бўш худудларини яхши ёпа олди ва ўзининг ҳужумларини тезда ташкил қилди. Нима деб ўйлайсиз, мазкур беллашувда тактика ғалаба қозондими ёки футболчилардаги иштиёқ?

- Ўйинга тайёргарлик жараёнида мураббийларимиз тактикани аниқ ва лонда қилиб тушунтиришганди. Уларнинг кўрсатмаларини тўғри бажаришга ҳаракат қилдик ва якунда ғалаба қозондик. Менинг фикримча, жамоамизда чизиқлар орасида рақобат пайдо бўлди. Рақобат бор жойда ўсиш бўлаверади. Бу ғалабани жуда узоқ кутгандик. 

- Жамоа мағлубиятлар гирдобига тушиб қолган паллада битта ғалаба "чуқурлик"дан олиб чиқиб кетади. "Металлург" устидан қозонилган ғалаба "Сурхон" учун бурилиш нуқтаси бўла оладими?

- Ҳамма нарсага доим умид билан қараш керак, деб ўйлайман. Ҳаммаси ўз қўлимизда. Чунки майдонда биз тўп тепамиз. Бекободдаги ғалаба "чуқурлик"дан чиқиб кетишимиз учун илк қадам бўлиши мумкин. 

- Жамоага янги келган футболчилар ҳақида фикрингиз қандай? Дейлик шу куни майдондан четлатилганингиздан сўнг марказда Жавоҳир Соҳибов катта ҳажмдаги ишни бажарди. Рақиб ҳужумларини бузишда, ўз жамоасининг ҳужумларини бошлашда яхши ҳаракат қилди...

- Ёзги трансферлар ойнаси вақтида таркибга қўшиб олинган футболчиларнинг барчаси ёрдамга келган. Улардан умидимиз катта. Мақсадимиз эса Суперлигада ўрнимизни сақлаб қолиш. Бу машаққатли йўлда янги келган футболчилар ўз ҳиссаларини қўшадилар, деб ўйлайман. Жавоҳир Соҳибов билан 7 йил давомида "Пахтакор" академиясида бирга тўп тепганмиз. Ажойиб футболчи. Тажрибаси катта. 

- Турнир жадвалининг қуйи қисмида рақобат кучлилигини кўриш мумкин. Суперлигада қолиш учун кураш сўнгги турларга қадар давом этишини сезиш қийин эмас. Айни пайтдаги ҳолатдан келиб чиқиб "Сурхон"ни сафдан чиқариш қай даражада ўринли?

- Биз ҳали сафдан чиққанимиз йўқ. Кураш охирги тургача давом этади. Барчасини вақт кўрсатади. Вақт олий ҳакам. Эртага нима бўлишини ҳеч ким билмайди. Худо хоҳласа ушбу рақобатда жамоамиз устун келади, деган умиддаман. 

- "Сурхон" тушиб кетган тақдирда ҳам, барчасини бошидан бошлаган ҳолда, стадиони, базасини мустаҳкамлаб Суперлигада юқори ўринлар учун курашадиган жамоа бўлиб қайтсин, деган фикрлар ҳам янграмоқда. Сиз бунга қандай муносабат билдира оласиз?

- Уй майдони ва базани Суперлигада иштирок этиб ҳам амалга оширса бўлади. Сурхондарё катта вилоят. Ушбу ишларни қилишга кучлари етади, деб ўйлайман. Ҳар доим бирор нарсага эришиш учун вақт керак. "Сурхон" Суперлигага чиққанига уч йил бўлди. Барчаси секин-аста бўлади.

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика