RU

Последние новости

22:14Карикатура от Омара Момани: Нужно больше трофеев!  0 21:54Суперлига. "Бухара" и "Динамо" разошлись миром  0 21:02Суперлига. "Металлург" сыграл вничью в Намангане  0 20:43"Ростов" - "Зенит". Известны стартовые составы  0 19:50Суперлига. АГМК проиграл на своем поле  0 19:05Суперлига. "Бухара" - "Динамо". Известны стартовые составы команд  0 18:01Суперлига. "Навбахор" - "Металлург". Известны стартовые составы команд  0 17:12АГМК - "Согдиана". Известны стартовые составы команд  0 16:29Кто рассудит матч АГМК - "Согдиана"?  0 11:17Поздравляем Азиза Нури!  0 21:56Суперлига. "Кызылкум" дома уступил "Сурхону"  0 21:53Суперлига. "Насаф" одержал победу над "Коканд-1912"  0 20:37"Крылья Советов" – "Спартак". Известны стартовые составы  0 19:07Суперлига. "Кызылкум" - "Сурхон". Известны стартовые составы команд  0 18:57Суперлига. "Насаф" - "Коканд-1912". Известны стартовые составы команд  0

Асрор Ғофуров: «Ўзбекистонга қайтаман, лекин ҳозир эмас» Новости

Асрор Ғофуров: «Ўзбекистонга қайтаман, лекин ҳозир эмас»

Бир неча йилдан бери Туркия чемпионатида тўп суриб келаётган ҳамюртимиз Асрор Ғофуров фаолиятини ушбу мамлакатнинг 4-дивизиони вакили «Чорлу 1947»да давом эттирадиган бўлди.

Футболчи бундан аввал Туркия қуйи лигаларида ўйнаган. Биз «Пахтакор» академияси тарбияланувчиси билан боғланиб, ундан интервью олдик.

- Асрор, футболдаги илк қадамлар қандай бўлган?

- «Пахтакор» жамоаси футбол мактабида тўп суришни бошлаганман. Илк мураббийим - Шуҳрат Раҳмонқулов. 2007 йили «Пахтакор»нинг 1995 йилларда туғилган футболчилардан таркиб топган жамоасида футбол сир-асрорларини ўрганганман.

- Нима учун айнан футбол, кимгадир ҳавас бўлганми?

- Албатта. Ёшлигимдан тажрибали ҳимоячи Асрор Алиқуловнинг ўйинларига ҳавас қилганман.

- Демак, ҳимоячи бўлишни ёшликдан орзу қилгансиз?

- Ҳа, лекин вақт ўтиб, ярим ҳимояда ўйнай бошладим. Мураббийлар тавсияси билан янги позицияга ўтдим.

- «Пахтакор»дан нима учун кетдингиз?

- Футболдаги ҳаётимга озгина бўлсада ўзгартириш киритишни хоҳладим. Ўз олдимга катта мақсадларни қўйиб, Туркия чемпионатига йўл олдим.

- Туркияга қачон бордингиз ва бу трансфер қандай амалга ошди?

- 2013 йилда Туркиядаги агентларга «Пахтакор»даги ўйинларим видеоёзуви туширилган дискни жўнатдим. Улар эса келишимни сўрашди. Шу тариқа, Туркиядаги фаолиятим бошланди. Аввалига «Бешиктош»нинг ёшлар жамоасида кўрикдан ўтдим. Лекин бу клубда қола олмадим. Боиси, улар мендан фуқароликни қабул қилишимни сўрашди. Табиийки, бунга рози бўлмадим. Шунда 1-лига клуби бўлган «Манисаспор» вариантини танладим.

- «Пахтакор»дан эркин агент сифатида кетдингизми?

- Худди шундай. «Пахтакор»нинг асосий таркибидан бошқа барча жамоаларида ўйнадим.

- «Манисаспор»даги иштирок қандай бўлди? Легионер сифатида ўйнашнинг ўзига яраша қийинчиликлари борлигини сездингизми?


- Туркияга жўнаб кетиш олдиданоқ легионер сифатида тўп суриш осон кечмаслигини билгандим. Лекин тезда киришиб кетдим, деб айта оламан. Машҳур футболчиларга қарши ўйнаш бахтига муяссар бўлдим. «Галатасарой», «Антальяспор» клублари билан бўлган кубок баҳсларида Горан Пандев, Фелипе Мело, Жемайли, Эмре Чолак, Эмбила каби кўзга кўринган юлдузларга қарши майдонга тушдим...

- Ҳозирги клубингиз сафига қачон ўтдингиз? Нима учун «Манисаспор»дан кетдингиз?


- Яқиндагина «Чорлу 1947» жамоаси билан шартнома имзоладим. Бу Туркиянинг 4-лига клуби ҳисобланади. «Манисаспор» 2-лигага тушиб кетганидан сўнг жамоадан кетишга мажбур бўлдим. Туркиянинг иккинчи ва учинчи лигаларида легионерларнинг ўйнашларига рухсат берилмас экан. Айни пайтда янги мавсумга тайёргарлик кўряпмиз. Чамаси бир ярим ойдан сўнг чемпионат бошланади. Мақсадимиз - лига чемпионлигини қўлга киритиш. Туркияда тўққизта дивизион бор экан.

- Бошқа вариантлар ҳам бор эдими?


- Йўқ.

- Мабодо, клубингиз 3-лигага йўлланма олса, яна бошқа жамоага ўтасизми?


- Ҳа, чунки ўзга чорам йўқ.

- Маошларда фарқ борми?


- Унчалик катта эмас.

- Тўртинчи лигада нечта клуб қатнашади?


- Жами 140та клуб бор экан. Ўн битта гуруҳда ўйинлар ташкил этилади. Ҳар бир гуруҳда 13-14тадан жамоа қатнашади.

- Ҳар бир гуруҳдаги ғолиблар «плей-офф»да ўйнаб, кейин 3-лигага чиқишадими?


- Худди шундай.

- Қаерда яшаяпсиз?


- Клуб базасида. Барча шароитлар муҳайё қилинган, нолимайман.

- Ўзбекистонга қайтиш ҳақида ўйламаяпсизми?


- Бир кун келиб қайтаман, лекин ҳозир эмас.

- Чемпионатимиз ўйинларини кўриб боряпсизми?


- Албатта, кузатяпман. «Пахтакор» жамоасига мухлислик қиламан. Бу йил чемпионатда ўзгаришлар катта. «Локомотив» ва «Нефтчи» яхши трансферларни амалга оширишди. «Пахтакор» жамоасида асосан ёшлар ўйнашмоқда.

- Сизнингча, нима учун «Пахтакор» чемпионга хос ўйин намойиш эта олмаяпти?


- Кўпчилик шу мавзуда гапиряпти. Мен «Пахтакор» жамоасига ишонаман. Клуб иккинчи даврада ўз ўйинини топиб олади. Омад юз ўгирмаса бўлгани.

- Якунда қайси жамоа чемпион бўлади?


- Фикримча, «Бунёдкор».


Камолиддин АЛИМОВ суҳбатлашди

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
������.�������

Нажмите "Нравится",
чтобы читать CA на Facebook