RU

Последние новости

00:50Ямал жароҳати туфайли "Нюкасл"га қарши ўйнамайди  0 00:10ЕЧЛ. "Реал Мадрид" илк турда "Марсел"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  38 00:00ЕЧЛ. "Арсенал" илк турда "Атлетик"ка қарши ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  25 23:24Элит ОЧЛ. "Трактор" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади. Хамробеков 78-дақиқада майдонга тушди  0 23:08ЕЧЛ. "Ювентус" - "Боруссия Д". Таркиблар маълум!  1 22:33"Милан" ва "Интер" "Сан-Сиро"ни сотиб олиш бўйича шаҳар маъмурияти билан келишиб олишди  0 22:03"Бу мағлубиятдан фожеа ясаш керак эмас, Осиё гранди билан қўрқмай ўйнагани учун ҳам раҳмат" — "Ал Аҳли" - "Насаф" учрашуви мутахассис нигоҳида   13 21:11Ўзбекистон футзал бўйича Японияга мағлуб бўлган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 20:58 "Навбаҳор" футбол мактаби "Аякс" футбол академияси бошқарувига берилади   11 20:43Фарҳод Нишонов: "Про лигага ВАР албатта керак"  0 20:2237 ёшли Мата Австралия чемпионатида жамоасини ўзгартирди  1 20:02Мирко Еличич: "Олимпик-MobiUz" – сифат ва тезлик бобида ажралиб турадиган, ҳужумкор ўйнайдиган жамоа"  0 19:44Аббосбек Ўлмасбеков: "Осиё Кубоги саралашида ҳар учала ўйинда ютишни ният қилганмиз"  1 19:13Ромеро: "Месси ЖЧ-2026га келиб яхши формада бўлади"  9 18:45Ўзбекистон футзал терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Японияга имкониятни бой берди  14

Асрор Алиқулов: "Суперлига Про лига эмас, бизни қийин ва қизиқарли мавсум кутмоқда" Новости

Асрор Алиқулов: "Суперлига Про лига эмас, бизни қийин ва қизиқарли мавсум кутмоқда"

"Машъал" жамоаси янги мавсумга тайёргарликнинг сўнгги босқичини Тошкентда олиб бормоқда.

Асрор Алиқулов шогирдлари бугун илк назорат учрашувида "Арал"га қарши майдонга чиқди. Айтишимиз мумкинки, муборакликлар таркибида Сардор Абдураимов, Шерзод Файзиев, Дилшод Раҳматуллаев, Жамолиддин Убайдуллаев каби тажрибали футболчилар иштирок этмоқда. Биз жамоанинг тараддуди юзасидан бош мураббий Асрор Алиқуловга бир нечта саволлар билан юзландик. 

- Камтарона таркиб ва бюджет билан Суперлигага йўлланма олган "Машъал" қолган жамоалардан фарқли равишда қандай ҳозирлик кўрмоқда?

- Тайёргарликнинг учинчи босқичини бошладик. Тошкент вилоятида машғулотларни олиб боряпмиз. Мана бугун биринчи назорат учрашувида иштирок этдик. Мавсумга муносиб ҳозирлик олиб боришга ҳаракат қиляпмиз. 

- Трансфер ойнаси ёпилишига тобора оз қолмоқда. Ўзингизгиз кўнглингиз тўлган селекцияни қилдингизми ёки бу жараён давом этиб янги футболчилар келиши мумкинми?

- Селекция ишлари ҳали якунлангани йўқ. Таркибдаги кўп футболчилар билан шартномани узайтирдик. Янги футболчилар билан шартнома туздик. Суперлига Про лига эмас. У ерда кўп нарса бошқача. Шунга муносиб тайёргарлик кўришга ҳаракат қиламиз. Тўғри, ҳозир қиш фасли, майдон билан боғлиқ муаммолар учраб турибди. Лекин барибир имкон даражада яхши тайёрланяпмиз. 

- "Машъал" Суперлигада ҳам ўз тарбияланувчиларига суянадими?

- Кўряпсиз, ёш футболчилар қайсидир ҳолатларда охирги пас ёки нуқтани қўйишга қийналишмоқда. Уларга маҳорат етмайди. Бу хатолар Суперлигада кечирилмайди. Шунинг учун таркибга бир нечта футболчиларни жалб қилганмиз. Энди улар тезроқ жамоамизга киришиб кетишлари керак бўлади. 

- Жамоа бу таркиб ва молиявий имконият билан Суперлигада кучлилар сафида қолса катта воқеа сифатида қабул қилинадими?

- Кичкина смета билан ҳам яхши жамоа тузишнинг иложи бор. Бир сўз билан айтганда бизни қизиқарли ва қийин чемпионат кутиб турибди. Кўпроқ эътиборни жамоавий ўйинга қаратганмиз. Фақатгина шу йўл билан натижага эришамиз. 

- Суперлигани "Пахтакор"га қарши бошлайсизлар. Тақвим қанчалик оғир ёки енгил келди?

- Қуръада сиз рақиб танлай олмайсиз. "Пахтакор"да терма жамоа аъзолари кўп. Улар ҳам, биз ҳам қайсидир маънода ўсишга эришдик. Майдонга чиқиб муносиб қаршилик кўрсатишга астойдил уринамиз. Очколар учун жиддий курашамиз. 

- Иккита лигани таққослаганда бирида жамоалар сони ошди, иккинчисида эса кескин камайиб кетди. Бунга сизнинг муносабатингиз, қабул қилишингиз қандай бўлди?

- Про лигада интрига умуман йўқолди. 6 та жамоадан 1 ва 2-ўрин учун фаворитлар маълум десак янглишмаймиз. Суперлигада жамоалар сони ошгани албатта яхши. Ўйинлар кўпаяди. Лекин Про лиганинг савияси тушиб кетди. Қуйи лигани ҳам кўтаришимиз керак. 

- Муборакдаги стадионда ишлар, майдон чими борасида ишлар бошланганми?

- Бу томонлама иш олиб борилмаяпти дейиш нотўғри бўлади. Майдон чимини ўзгартириш борасида клуб ҳаракат қилмоқда. Шунинг учун ҳам илк турни Олмалиқда ўтказамиз.

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика