RU

Последние новости

15:45"Верона" — "Интер". Таркиблар маълум  0 15:45Суперлига. "Сўғдиёна" – "Қизилқум" 2:0 (матнли трансляция)  2 14:41Cуперлига. "Нефтчи" — "Сурхон" 1:0 (матнли трансляция)  41 13:21"Арсенал" Букайо Сака бўйича қарор қабул қилди  0 12:33Испания ва Италия клублари АПЛдаги украиналик футболчига қизиқиш билдирмоқда  0 11:47Мбаппе Ла Лигада кетма-кет 8та ўйинда гол урди. "Реал"да буни фақат Роналду ва Пушкаш уддалаган  17 11:08Пролига. Марказий учрашувни Достон Раҳмонов бошқариб боради  0 10:53Узоқ кутилган ғалабадан сўнг Слот нималар деди?  2 10:25Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  18 09:56Муҳаммад Салоҳ Премер-лигадаги Уэйн Руни рекордини такрорлади  9 09:28Камбекдан сўнг Роналду нималар деди?  15 08:59Кечаги учрашувда "Реал"нинг асосий футболчиларидан бири жароҳат олди  2 08:30"Эл Класико"дан сўнг Ямал севгилиси билан муносабатларига нуқта қўйди  5 08:02МЛС. Мессининг голи жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолмади  15 07:36Opta АПЛнинг якуний жадвали қандай бўлишини тахмин қилди  7

Асрор Алиқулов: "Қўқон-1912"га қарши 1-тур ўйинида босимсиз ҳаракат қилишимиз керак" Новости

Асрор Алиқулов: "Қўқон-1912"га қарши 1-тур ўйинида босимсиз ҳаракат қилишимиз керак"

Бугун ОКМК – "Машъал" (1:3) назорат учрашуви бўлиб ўтди.

Ушбу учрашувдан сўнг муборакликлар бош мураббийи Асрор Алиқуловдан интервью олдик. 

- "Машъал"нинг янги мавсумга тайёргарлиги ҳақида гапирсангиз...

- Айтиш мумкинки, бу мавсум олдидан охирги ўйинимиз эди. Тайёргарлик етарли даражада бўлди. Бугун таркибга қўшиб олишимиз мумкин бўлган охирги футболчини кўрикдан ўтказдик. Бу бўйича мураббийлар штаби билан маслаҳатлашиб, бир қарорга келамиз. Про лигада ҳам трансферлар ойнаси ёпилишига бир неча кун қолди (трансфер 28 февраль куни ёпилади – таҳр.). Шу кунгача ҳолатимизни яхшилашга ҳаракат қилдик, бир нечта ўртоқлик ўйинларида қатнашиб, камчиликларимизни билиб олдик. 

- Про лига 1-тури "Қўқон-1912"га қарши ўтади. Биринчи ўйинда ҳаммага қийин бўлади...

- Ҳар томонлама қийин ўтади. Ўтган йили таркибимизда бўлган 4 нафар футболчи "Қўқон-1912"да ўйнайди. Йўқотган ўйинчиларимиз ўрнини қанчалик тўлдирдик, ўйин кўрсатади. Асосийси, босимсиз ҳаракат қилишимиз керак.



- Про лигадан қандай рақобат кутяпсиз?

- Рақобат йилдан йилга кучаймоқда. Бу йил жамоалар камлигига қарамай, кўпчилиги ўз олдига маълум мақсадларни қўйган. Суперлигада кам ўйин амалиётига эга бўлган футболчилар Про лигада қўним топяпти, легионерлар сони ҳам ортиб бормоқда. 

- Африкалик футболчилар жамоани қанчалик кучайтира олади?

- Улар жамоага мослашиб олишлари керак. Бизни ўйлайнтираётгани – уларнинг жисмоний ҳолати. 

- "Машъал" бу йил чемпионлик учун курашадими? Жамоа мақсади нималардан иборат?

- Мақсадимиз – рақобатбардош жамоа бўлиш. Мухлислар жамоанинг Суперлигага чиқишини соғинган. Биз таркибимиз қандай бўлишидан қатъи назар бу учун курашамиз.

Эслатиб ўтамиз, Про лига 1-тури доирасидаги "Машъал" – "Қўқон-1912" баҳси 12 март кунига белгиланган.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика