RU

Последние новости

21:23Аморим жамоага тезкор футболчиларни олиб келмоқчи  0 21:20Суперлига. "Насаф" – ОКМК 1:1 (матнли трансляция)  24 20:54Суперлига. "Андижон" "Бобур Арена"да "Сурхон"ни енгиб ғалабасиз сериясига барҳам берди  39 20:19"Реал" Модричга ўринбосар топди  1 19:55Диалло МЮ мухлисларига ваъда берди  1 19:33Анчелотти: "Футбол ҳаёти шундай – вақти келиб ҳар қандай авлод кетади"  1 19:11"Насаф" мухлисларга 3 та соврин билан суратга тушиш имконини яратди  1 18:35Ўзбекистон Кубоги. 1/8 финал босқичига қуръа ташланди: "Қўқон-1912" ўз уйида "Бунёдкор"ни қабул қилади, "Навбаҳор" меҳмонда "Хоразм" билан ўйнайди  11 18:21"Реал" президенти: "Карло Анчелотти энди буюк Мадрид оиласининг абадий аъзосига айланди"  5 17:52Суперлига. 11-тур дисквалификациялари: "Насаф", "Нефтчи" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  4 17:33УЕФА Европа Лигаси финалидан сўнг "Тоттенхэм"га медаллар етмай қолгани учун узр сўради  11 17:04Томас Тухель Андорра ва Сенегалга қарши ўйинлар учун Англия терма жамоасига чақирилган 26 нафар футболчи номини айтди. Улар орасида Тоуни ҳам бор  5 16:37Роналду Модричга мурожаат қилди: "Реал"да кўп лаҳзаларни сен билан баҳам кўриш мен учун шараф бўлган"  9 16:16Ўзбекистон кубоги. Бугун 1/8 финалга қуръа ташланади  1 16:05Перес: "Модрич "Реал" мухлислари қалбида мангу сақланиб қолади"  5

Асрор Алиқулов: "Ўриндиқ кимга керак бўлса келиб ўтириши мумкин" Новости

Асрор Алиқулов: "Ўриндиқ кимга керак бўлса келиб ўтириши мумкин"

Про лига 15-турдан ўрин олган "Шўртан" - "Нефтчи"(1:2) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Асрор Алиқулов фикрлари билан ўртоқлашди.




"Жамоалар тўрттадан иккига бўлингач ҳар бир ўйин финалдек ўтади. Футболчилардан сергакликни йўқотмаган ҳолда хато қилмасликни сўрагандик. Натижа учун ўйнадик. Бу уларга масъулият ва босим юклайди. Футболчиларнинг камлиги бизга таъсир қилмоқда. Дастлабки дақиқалардан майдон марказини 2002 йилда туғилган футболчига ишонишга мажбур бўлдик. Ким биринчи тўп киритса режалар ўзгариб кетарди. Биринчи вазият бизда юзага келди. Лекин ҳужумчимиз яқин масофадан гол ура олмади. "Нефтчи" ҳужумчиси ҳимоячиларимизни хатосидан фойдаланди. 0:2 дан сўнг умидлар сўнган эди дейишим мумкин.Футболчиларга охиригача курашишгани учун раҳмат айтиб қоламан. 

Бу "Нефтчи" билан тўртинчи ўйинимиз ҳисобланади. Жамоалар бир-бирини ўрганмоқда. Масалан бугунги ўйинда рақибни қарши ҳужумда ўйнашини кутган эдик. Кўраётган бўлсангиз вазиятлар яратишда стандартларга ва юқоридан узатмаларга боғланиб қоляпмиз. Буларнинг ҳаммаси савия етишмаганидан.

Рақиб ётиб олиб ёки ўйинни чўзиб ғалаба қозонди демаган бўлардим. Футболда ҳар хил вазиятлар бўлади. "Нефтчи"га голларни ўзимиз падарка қилдик. 

Самандар Шодмонов ўйинни кучайтирди. Қарорлар чиқаришда унда тажриба катта. Ёш футболчиларда шошма-шошарлик кузатилмоқда. Бу эса рақибга фойда бўлди.

Кейинги турдаги рақибимиз "Турон" биздан бир кун кўп дам олади. Бизни вазифамиз жамоани тайёрлаш. Ҳозирда ҳаммадан ҳам руҳий томонлама футболчиларни тиклашимиз лозим. Энг ачинарлиси биз футболчиларни ўрнига бошқа бирорта ўйинчини қўя олмаймиз. Трансфер таъқиқидан сўнг айрим футболчиларнинг жамоага бўлган муносабати ўзгаргани мураббий учун оғир. Жамоанинг тақдири иккинчи даражали бўлиб қолган. Афсуски, бу жамоага фақат қийинчилик келтирмоқда. Бор футбочилар билан мавсумни якунлашга мажбурмиз. Иккинчи дарвозабонимиз Мирзоҳир Маматхонов жамоани тарк этди, мавсум бошида уни асосий таркибга киритган эдик. Лекин охирги ўйинларда сусткашликка йўл қўйди. Кейинчалик Акмал Раҳимовга ишонч билдирдик. Унга молиявий жиҳатдан яхшироқ бўлган жамоадан таклиф тушганлигини айтди, жамоада ўйнаш нияти йўқлиги боис қўйиб юбордик. 

Мухлислар гоҳида ноўрин саволлар беришади. Ўзини мухлис деб ҳисоблайдида Ғузордан таркибда нечта футболчи бор дейишади. Улар асосий таркибда ўйнаётган футболчиларни танимаса қандай мухлис бўлиши мумкин. Бу давргача жамоада қандай мураббий ишлаган билмадим. Айни пайт мен ишлаяпман, асосий таркибда тўрт нафар ғузорлик футболчи ҳаракат қилмоқда. Бу "Шўртан" тарихида бўлмаган бўлса керак. Ишонч билдирмоқдамиз. Фамилиялар беришади ва жамоадан ҳайдашимни сўрашади. Футболчи йўқ бизда, уларни ҳайдасак биз ким билан ўйнаймиз. Шу боис охирги машғулотларда U18 жамоасидан уч нафар футболчини жалб қилдик. Футболчи етишмаганлиги сезилмоқда барибир. 

Ўтган мавсум вилоят академиясида ҳаракат қилган бола бу йил катта ўринлар учун курашаётган жамоада тўп тепмоқда. Уларни руҳий томондан тиклашга ҳаракат қиламиз. Мухлисларнинг гапи қанчалик оғир ботмасин мен ўз футболчиларимни охиригача ҳимоя қиламан. Ўриндиқни бўшат дейишади, ўша инсонга шу ўриндиқ керак бўлса келиб ўтириши мумкин. 

"Нефтчи"ни 2:1 ҳисобида ютган ўйинимизда охирги дақиқаларда мухлислар футболчиларни ва жамоани ҳақоратлашди. Иккинчи голни урганимиздан сўнг эса жим бўлиб чиқиб кетишди. Футболчиларнинг қандайдир камчилиги бўлса биз сезамиз. Жамоанинг ютуғи мухлислардан ҳам аввал бизга керак. Ишқибозлар бирор гап айтишдан олдин бироз ўйлаб кўришса яхши бўларди",- дейди Асрор Алиқулов.

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика