RU

Последние новости

08:10"Пахтакор" яна бир футболчи билан келишувга эришди  3 07:38Эрон ОАВ. "Тракторсози" Ҳамробековнинг трансферига қанча тўлашини маълум қилди  2 00:46"Истиқлол" ўртоқлик ўйинида "Ал Ҳуссайн"га ютқазди. Ашурматов ва Машарипов майдонга тушишди  1 00:45"Атлетико" Бразилия клубидан 20 млн евролик трансферни амалга оширишга яқин  0 00:30"Андижон" клуби "Пахтакор"нинг уч нафар футболчисини ўз сафига қўшиб олганини эълон қилди  6 00:212026 йилги Жаҳон чемпионати чипталари қачон сотувга чиқиши маълум  0 23:55"Ньюкасл" Исак учун жуда катта сумма истамоқда. "Ливерпул"нинг “боши қотган”  2 23:35"Манчестер Сити" собиқ футболчиси Гвардиоланинг мураббийлар штабига қўшилди  3 23:05Расман: Карлуш Кейруш ЖЧ-2026 саралашининг сўнгги босқичида иштирок этувчи Осиё жамоасини бошқаради  10 22:55"Бавария" Диас бўйича "Ливерпул"га янги таклиф жўнатади  3 22:35"Барса" ўз ярим ҳимоячиси билан шартномани бекор қилмоқчи  0 22:10"Бавария" Эзе учун курашга қўшилди. Ҳужумчини "Арсенал" сотиб олмоқчи эди  0 21:45Диас "Ливерпул"дан норози. Клуб берган янги шартнома шартлари футболчига ёқмаган  1 21:20"Айнтрахт" "Нюкасл"нинг Экитике бўйича берган катта суммали таклифини рад этди  0 21:08Туғилган кундаги машғулот: U-23 терма жамоаси йиғинларни бошлади  0

Асрор Алиқулов: "Келишилган ўйинлар" ишлашни ёқтирмайдиган мураббийлар учун қўл келмоқда" Новости

Асрор Алиқулов: "Келишилган ўйинлар" ишлашни ёқтирмайдиган мураббийлар учун қўл келмоқда"

Олий лигада 500дан ортиқ ўйин ўтказган мутлақ рекордчи, "Шўртан" жамоасининг тажрибали ҳимоячиси Асрор Алиқулов футболимиздаги энг оғриқли нуқта - "келишилган ўйинлар" хусусида ўз фикрларини билдирди.


- Шу ёшда ҳам майдонга тушаётганимнинг асосий сабаби - машғулот. Машғулотларда ишлаш орқали жисмоний ҳолатимни ушлаб турибман. "Шўртан" жамоасида ҳозирги кунда марказий ҳимоясида бироз муаммо борлиги туфайли футбол ўйнашда давом этяпман. Футболчи ҳеч қачон меҳнатдан қочмаслиги керак. Машғулотларда қанчалик зўр бериб ишласа, майдонда аксинча осонроқ бўлади. Ҳозирги кунда келиб ҳам тўп тепаётганимнинг асосий сири - меҳнат десам бўлади.

Келишилган ўйинлар? Бу биринчи навбатда бу футболни ўсишига қаршилик қилади. Иккинчидан эса бу менимча, ишлашни хоҳламайдиган мураббийлар учун қўл келса керак. Жамоани ўйинини шакллантиролмайдиган, эринчоқ мураббийлар фақатгина келишилган ўйинлар орқали қайсидир томонлама ўзининг кучсиз томонларини ёпиш мақсадида шу ишга қўл уради деб ўйлайман. Лекин бу нарса вақтинчалик. Чунки ҳозир келишилган ўйинларга қарши кураш олиб борилмоқда. Ўсиб келаётган ёш истеъдодларнинг йўқолиб қолишига ҳам шу келишилган ўйинлар сабаб бўлмоқда. Умуман бу нарса футболни чўктиради. Бизда шу келишилган ўйинларда иштирок этадиган, ишлашни истамайдиган мураббийлар бор. Афсуски бу каби ўйинлар учраб турибди. Лекин йилдан-йилга сезиларли даражада камайиб бормоқда. Бу борада катта кўламдаги ишлар олиб борилмоқда. Агарда тез орада шу каби ўйинлар янада камайса, стадионга анча мухлислар қайтади.

"Шўртан" жамоаси ўз олдига аниқ бир вазифа қўймаган. "Шўртан"да охирги йилларда маҳаллий ёшларга эътибор бўлмаган. Шу боис ҳозирги кунда таркибда юқори даражада ўйнай оладиган футболчилар жуда камайиб кетди. Бу йилдан эътиборан жамоамиз асосан бор эътиборини футбол мактабимиздан чиқиб келаётган ёшларга қаратади. Уларга имкон берилади. "Шўртан"нинг асосий мақсади ўз тарбияланувчиларига эътиборни кучайтириб, келажакда истеъдодли ёшларни чиқариш. "Шўртан" аста-секин ўз ўйинини кучайтириб боради. Таркибда кўплаб ўзгаришлар руй берган. Раҳбарият жамоа олдига маълум бир ўринни эгаллашни вазифа қилиб қўймаган. Мақсадимиз ҳар бир ўйинга ғалаба иштиёқида майдонга тушиш ва мухлисларни қувонтириш.


Шаҳбоз Беғамов суҳбатлашди.

Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика