RU

Последние новости

01:50"Ал Ҳилол"нинг собиқ бош мураббийи "Ал Насср"ни бошқаришга рози бўлди  4 00:54Расман: Поль Погба - "Монако" футболчиси!  2 00:36Акмал Рустамов: "Йигитларнинг барчасига раҳмат айтаман, улар бор кучи билан ҳаракат қилишмоқда"  1 00:12Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бенфика" - "Челси" баҳси асосий таркиблари маълум!  5 00:10Мирко Йеличич: "Биз 60 дақиқа яхши ўйнадик"  0 23:55Суперлига. Алибоев супергол урган баҳсда "Нефтчи" "Қизилқум" билан дуранг ўйнади, "Навбаҳор" эса "Машъал"ни йирик ҳисобда енгди  0 23:51Клублар ўртасидаги ЖЧнинг биринчи чорак финалчиси маълум!  0 23:38Виталий Левченко: "Агар реализация яхшироқ бўлганида, ўйин натижасини ҳал қилиб бўлган бўлар эдик"  21 23:23Сергей Лушчан: "Мавсум аввалида бизда аниқ бир мақсад йўқ эди, ҳозир эса... Футболчимизда хориждан таклиф бор"  7 22:50Уильямсни сотиб олса ҳам "Барселона" Рэшфордни трансфер қилишга уриниб кўради  5 22:31Фарҳод Нишонов: "Бир нечта футболчиларимизда Суперлигадан клубларидан таклифлар бор"  0 22:13Асрор Алиқулов: "Чарчоқ ёки иссиқ ҳаво деган гаплар қуруқ баҳона. Ҳар бир учрашув ҳам ўхшайвермайди"  4 21:57Суперлига. "Қизилқум" сўнгги дақиқаларда гол уриб, "Нефтчи"ни ғалабадан маҳрум қилди  72 21:21ПроЛига. "Олимпик Мобиуз" "Олимпик" дарвозасига жавобсиз 4та гол урди ва пешқадамликни қўлига олди  1 20:55Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Машъал"га жавобсиз 6 та тўп йўллади, Ғуломовда дубль, Жияновда 3 та ассист!  68

Асрор Алиқулов: “Ҳамжиҳатликда тўп тепамиз” Новости

Асрор Алиқулов: “Ҳамжиҳатликда тўп тепамиз”

Бугун Ғузорда бўлиб ўтадиган “Шўртан” ва “Олмалиқ” жамоалари ўртасидаги учрашув ҳар томонлама кескин ва қизиқарли курашларга бой тарзда кечиши шубҳасиз.
Учрашув олдидан “Оқ бўрилар” жамоасининг тажрибали футболчиси Асрор Алиқулов мазкур баҳс юзасидан ўз фикрларини қуйидагича билдириб ўтди:

“Олмалиқ” футболчилари ҳужумкор ўйин намойиш этишни яхши кўришади. Жамоанинг ярим ҳимояси ҳам мукаммал  шаклланган. Игорь Шквирин шогирдлари ҳимояланиб, майдон марказидан ҳужумга тез чиқишади. Бир сўз билан айтганда бугунги рақибимиз ҳурматга сазовор жамоа.

Ўз навбатида Ғузорда тўп суришимиз ва майдонга фақат ютуқ учун тушишимизни инобатга оладиган бўлсак, мухлислар ажойиб футбол спектаклига гувоҳ бўлишлари аниқ.

Жамоамиздаги ички муҳит, футболчиларнинг кайфияти жойида. Айниқса, бундан аввалги сафар учрашувидаги ғалаба йигитларни янада руҳлантириб юборди. Ёдингизда бўлса, ўтган турда  “Обод” жамоаси бир кун олдин ғалабага эришиб, биз турнир жадвалининг энг пастки қаторига тушиб қолгандик. Шундай бўлса-да, жамоадошларим билан профессионал спортчиларга хос тарзда, тушкунликка тушмасдан, майдонда бор-кучимиз билан, ҳамжихатликда, мураббийлар кўрсатмасини тўғри бажарган ҳолда муваффақиятга эришдик. Қаердадир ҳимояландик, ҳужум қилдик, керак вақтида тўпни ҳам назорат қилдик. Айтмоқчиманки, сўнгги турларни ҳамжихатликда ўтказяпмиз. Бундан кейин ҳам мана шундай тартибда ўйин олиб борамиз. Негаки, ҳамжихатликда тўп суриш муваффақият гаровидир. Бугун ҳам албатта, ҳамжиҳатликда ғалаба қозонамиз.

"Шўртан" матбуот хизмати
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика