RU

Последние новости

16:52"Ўзбекистон" стадиони янги мавсумга тайёрланмоқда  0 16:25Расман: "Машъал" африкалик футболчилар билан битим тузди  1 16:05Расман: "Динамо" "Ривер Плейт" тарбияланувчисини сафига қўшиб олди  2 15:40Абрамов vs Кападзе. Жадвалда ким юқорироқда бўлади?  2 15:13АПЛ клублари қўшимча 750 млн фунтдан воз кечди. Сабаби нимада?  0 14:45"Манчестер Сити" "Ньюкасл" ҳимоячиси билан битим тузмоқчи  1 14:22"Бухоро" ва "Андижон" стадионларига VAR техникаси ўрнатилди  0 13:59"Арал" назорат учрашувида "Машъал"га жавобсиз 3 та гол урди  2 13:39Суперлига ҳакамлари учун FIFA VAR семинари бўлиб ўтади  1 13:07"Ливерпуль" ва "Барселона" собиқ юлдузи ўзига янги жамоа қидирмоқда  3 12:51"Марсель" янги мураббий тайинланганини эълон қилди  0 12:24МЮ англиялик юлдуз учун катта пул тўлашга тайёр  4 11:56А Серия. "Милан" "Комо"ни ютолмади  0 11:35Элит ОЧЛ гуруҳ босқич якунлари: ким учун омадли, ким учун омадсиз  5 10:47Фабрицио Романо "Реал"га Юрген Клопп келиши мумкинлиги ҳақида гапирди  5

Асрор Алиқулов: "Гуруҳдаги вазият тақдири охирги ўйинга боғлиқ" Новости

Асрор Алиқулов: "Гуруҳдаги вазият тақдири охирги ўйинга боғлиқ"

Ўзбекистон кубоги 2-туридан ўрин олган "Шўртан" – "Андижон II" (3:0) баҳсидан сўнг ғузорликлар бош мураббийи Асрор Алиқулов фикрларини билдирди.


- Ўйин ҳақида

- Ўйин оғир кечишини билардик. Йигитлар астойдил курашишди. Ўйлайманки, мухлисларга ёқадиган ўйин бўлди. "Андижон II" жамоасига кейинги ўйинларда омад тилайман. Уларнинг футболчилари анча курашувчан йигитлар эканликларини кўрсатишди.

- Узоқ муддатли танаффусдан кейин Бекзод Сувоновни майдонга туширдингиз. У билдирилган ишончни оқлай олдими?

- Бекзодга олдинроқ ҳам бир ўйинда имконият бергандик. У машғулотларда астойдил меҳнат қилмоқда. Ўйлайманки, яхши ўйин ўтказди. Ундан кўпроқ ҳужумга ўтишини талаб қилгандик. Ҳали яхши ўйинлари олдинда, деб ўйлайман.

- Муҳриддин Зоировнинг чемпионатдаги ўйинлари унча қовушмаётганди, лекин бугун дубль қайд этишга эришди. У билан индивидуал ишланиб, алоҳида кўрсатмалар берилганмиди?

- Ўзи ҳар бир футболчи билан индивидуал равишда ишлаймиз. Рақиб Биринчи лига жамоаси эди, шуни ҳам ҳисобга олиш керак. Биз босим қилдик ва бу фойда берди. Муҳриддинда яна бошқа вазиятлар юзага келганди, унинг ёрқин ўйинлари ҳали олдинда.

-  "Андижон II" 2 та ҳужумчи билан, "Шўртан" эса 1 та ҳужумчи билан майдонга тушди. Тезкор гол уриш учун 2 та ҳужумчини майдонга туширсангиз бўлмасмиди?

- 2 та ҳужумчи билан ўйнадингиз дегани, бу кўп имконият яратасиз дегани эмас. Биз кўпроқ бўшлиқлардан фойдаланишни хоҳлаймиз. 1 та ҳужумчи рақиб ҳимоячиларини хато қилишга ундаши керак. Биз шу боис бугунги тактикада ўйнадик.

- Гуруҳдаги вазият хусусида нима дея оласиз?

- Гуруҳдаги вазият тақдири охирги ўйинга боғлиқ. Гуруҳдан чиқиш учун охиригача курашамиз.

- "Олимпик" билан ўйинда "Шўртан"нинг имкониятларини қандай баҳолайсиз?

- Кўрдингиз, "Олимпик" кеча "Турон"га ҳеч қандай имконият қолдирмади. Кўп жамоалар ротацияга қўл уришмоқда. Сўнгги ўйин ҳақида олдиндан бир нима дейиш қийин.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика