RU

Последние новости

14:04Ўзбекистон U-17 Осиё кубогига тайёргарлик доирасида Тошкентда ўқув-машғулот йиғинига киришади ва 8 февралда Туркиядаги турнирга йўл олади  0 13:25Нико Гонсалес "Манчестер Сити"га ўтиши ҳақида нималар деди?  0 12:57Англиянинг тўртинчи дивизионида сўнгги ўринда бораётган клуб Жеррардни бош мураббий этиб тайинламоқчи  2 12:26ПСВ Маласиани "Манчестер Юнайтед"дан ижарага олди  0 11:55Ўзбекистон U-17 қизлар терма жамоаси бугун Тошкентда ўқув-машғулот йиғинига киришади  0 11:29"Арсенал"нинг ёздаги иккита асосий трансфер мақсадлари маълум бўлди  1 11:07"Футбол бола тилидан" лойиҳаси давом этади. Меҳмонимиз - 11 ёшли Раҳимов Иброҳим  0 10:47ОКМК иккинчи хориж йиғинини Анталияда давом эттиради  0 10:23Расман: Дилшод Жўраев, Ихтиёр Тошпўлатов, Жасур Азимов "Хоразм" футболчиси  2 09:37"Локомотив" Туркияга қандай таркиб билан йўл олди?  1 09:19Sofascore. "Пахтакор" футболчилари "Ал Гарафа" билан ўйинда неча баҳога лойиқ кўрилди?  15 08:43Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бош мураббийи ўз мамлакатида 2024 йилнинг энг яхшиси бўлди  1 07:30"Пахтакор"нинг "Ал Гарафа" майдонидаги ғалабасиз серияси давом этади  4 03:30Испания кубоги. "Атлетико" "Хетафе"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  2 02:31Криштиану Роналду: "Менинг эртагим" (мутолаа учун)  104

Асрор Алиқулов: "Дерби учрашувларида вазиятлар кўп бўлмайди" Новости

Асрор Алиқулов: "Дерби учрашувларида вазиятлар кўп бўлмайди"

Про-лига 15-туридан ўрин олган "Машъал" - "Шўртан" (2:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Асрор Алиқулов матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида

- Учрашув дерби мақомига хос тарзда ўтди. Якка курашларга бой ўйин гувоҳига айландик. Кетма-кет ўйинларда ғалаба қозона олмай келаётгандик. Бугунги ғалаба билан жамоа аъзолари ва мухлисларини табриклайман.

- "Машъал" дербида "Шўртан"ни мағлуб этолмай келаётганди. Бугунги ўйинга тайёргарлик қандай бўлди?

- Биз ҳар бир ўйинга жиддий тайёргарлик кўрамиз. Бугунги ўйинга ҳам "Шўртан" жамоасининг услубидан келиб чиқиб, тайёргарлик кўрдик.

- Сизнинг "Шўртан" собиқ бош мураббийи эканлигингиз бугунги ўйиндаги ғалабага сабабчи бўлди деб ҳисобласа бўладими?

- "Шўртан"да янги бош мураббий ишлаяпти. Мен билан билан ишлаган футболчиларнинг имкониятларини биламан. Бугун якка курашларда рақиб устунликка эришди деб ўйламайман. Бунақа ўйинларда вазият кўп бўлмайди. 2 та гол киритганимиз жуда яхши натижа.

- Худоёрхон Сагдуллаев қайдномада ҳам кўринмаганига сабаб нима?

- Бу интизом билан боғлиқ. У интизомни биринчи ўринга қўймаса, таркибга жалб эта олмаймиз.

- Петровнинг холати қандай?

- У барибир эртами, кечми жарроҳлик амалиётини бошдан ўтказиши керак. Шифокорлар кўригидан сўнг унинг холати ҳақида аниқ гап айтиш мумкин.


Рейтинг: -1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика