RU

Последние новости

20:09Ла Лига. "Реал" 90+10 дақиқада гол уриб, ўн киши бўлиб қолган "Райо Вальекано"ни мағлубиятга учратди  114 19:52Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистоннинг чорак финалдаги рақиби маълум  9 19:13Икарди Европанинг топ клубига ўтиши мумкин  0 18:28Фарғона вилояти ҳокими кубоги. "Яйпан", ОКМК ўринбосарларида ғалаба ва бошқа натижалар  4 18:19"Бавария" "Манчестер Сити" ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи  2 17:47"Манчестер Юнайтед" ва "Астон Вилла" иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  9 17:40"Пайкан" — "Истиқлол". Таркиблар маълум  0 16:40"Ман Сити" футболчиси “Ноттингем Форест”га ўтди  1 15:47“Бавария” футболчиси “Рома”га ўтмоқда  4 15:10"Арсенал" АПЛда ғалаба қозонмаса, Артета ишдан бўшатилиши мумкин  15 14:35Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон гуруҳдаги сўнгги ўйинда Японияга мағлуб бўлди, аммо кейинги босқичга чиқди  47 13:58"Атлетико" 40 млн евролик трансферни амалга оширмоқда  6 12:24Карим Бензема "Ювентус"га ўтиши мумкин  4 12:00Бугунги ўйинлар: Ўзбекистон – Япония (футзал), "Тоттенхэм" – "Манчестер Сити" ва бошқалар  1 11:55Хулиан Альварес фақат "Арсенал"га ўтишни истамоқда  10

Асрор Алиқулов: “Дерби курашларга бой ўтиши кутилганди” Новости

Асрор Алиқулов: “Дерби курашларга бой ўтиши кутилганди”

Про-лиганинг 18-туридан ўрин олган “Машъал” - “Шўртан” (3:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Асрор Алиқулов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Дерби курашларга бой ўтиши кутилганди. Футболчилар ўйинни яхши бошлашди. Яхши босимлар қила олдик. Меҳмонлар тактик услубларини ўзгартириб боришди. Биз вазиятлардан яхши чиқиб кета олдик. Керак вазиятларда яхши ҳимояландик. Жамоамиз аъзолари ва мухлисларни ғалаба билан табриклайман.

- Бугун VAR тизими ишлаши аввалги ўйиндаги баҳси ҳолатлар туфайлими? Клуб бу борада ташаббус билан чиқдими?

- Йўқ, бу бизнинг ташаббус эди десак ҳам жуда тўғри бўлмайди. Ҳалол ўйин, ҳаққоний футбол. Шуни англаган ҳолда клубимиз раҳбарияти VAR тизимини таклиф этди. Ҳаражатлари ҳам клубимиз томонидан қоплаб берилди. Кўп қўполликлар бўлмади, агрессив футбол бўлмади.

- Демак, VAR тизими ишлаган ўйинда майдон эгаси ҳаражатларни тўлаб берадими?

- Билишимча шундай. 

- Асрор ака, ғалабалар бардавом бўлиши учун “Машъал”га нималар зарур деб ўйлайсиз?

- Кучли футболчилар керак. Баъзи ҳолатларда тажриба ҳам етишмаяпти. Оддий ҳолатларда хатоликларга йўл қўйяпмиз. Баъзи футболчиларда Про-лига даражасидаги ўйин амалиёти етишмайди. Марказий ҳимояда кўп жамоаларда легионер хизматидан фойдаланишади.

- “Машъал” Суперлигага йўл олса, моддий жиҳатдан, инфратузилма ва таркиб жиҳатдан юқори лигага тайёр бўла оладими?

- Раҳбарият ва ҳомийлар моддий жиҳатдан жамоани тўлиқ таъминлаб бера олишаяпти. Бу борада муаммо йўқ. Инфратузилма бўйича ишлар давом этаяпти. Таркиб жиҳатдан ўсишимиз керак. Ҳозир кўраяпсиз, Суперлигада очко олиш жуда қийин.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика