Асрор Алиқулов: "Дастлабки голдан кейин ўйинни назорат қилиш осонлашди"
12 окт 2022 21:11
Новости
Асрор Алиқулов: "Дастлабки голдан кейин ўйинни назорат қилиш осонлашди"
Про лиганинг 20-туридан ўрин олган "Шўртан" – "Янгиер" учрашувидан сўнг мезбонлар устози Асрор Алиқулов матбуот анжуманида қатнашди.
Ўйин ҳақида
— Дастлабки дақиқаларданоқ рақиб жамоа эҳтиёткорона ҳаракат қила бошлади. Биз ҳам тўп назоратини ушлаб туриш, вазиятлардан унумли фойдаланиб, тезкор гол уришни мақсад қилдик, лекин бунга дарҳол эриша олмадик. "Янгиер" биринчи бўлимда яхши ўйнади, майдонда бўш ҳудуд қолдирмади ва қарши ҳужумга чиқишга уринди. Дастлабки голдан кейин ўйинни назорат қилиш осонлашди. Йирик ҳисоб қайд этдик. Ғалаба билан барчани табриклайман.
— Ғуломжонов нега майдонга туширилмади?
— Унинг сариқ карточкаларига кўпайиб кетгани боис бугунги ўйинни ўтказиб юборишга мажбур бўлди.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўз уйида "Манчестер Сити"га ютқазди
"Хоразм" Суперлигада қолди, "Бухоро" Нукусга боради
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Николя Пепе: "Роналду Месси ҳақида жуда кўп гапиради. "Наруто"да ким тинмай валдирайди? Саске. Ким жим юради? Наруто"
Комментарии