RU

Последние новости

16:59"Челси" 19 ёшли ҳимоячи - Хатони сотиб олмоқчи  2 16:11Уэсли Снейдер: "Салоҳни тарихдаги энг буюк футболчилардан бири деб ҳисоблаш мумкин"  2 15:49Жозе Моуринью: "Илгари кўпроқ пул топгани энг яхши мураббий деб ҳисобланарди, энди эса – энг яхши образга эга бўлгани. Бугун энг муҳими – юқори даражали пиарга эга бўлиш"  3 15:31Иванович ва Швайнштайгер тўққиз йиллик турмушдан сўнг ажрашишди  1 15:13Артета АПЛдаги рақобат ҳақида: "Лигада биздан бошқа яна 6-8 та клуб соврин учун бемалол кураша олади"  0 14:54Ўзбекистон U-23 - Саудия Арабистони U-23. Энг яхши уч футболчи ким бўлди?  1 14:26Исак унга бўлган қизиқишлар фонида "Ньюкасл"даги йиллик маошини сезиларли даражада ошириб олмоқчи, аммо...  2 14:00Снейдер Моуринью ҳақида: "2010 йилда Жозе бизни ҳар кимни мағлуб этишимиз мумкинлигига ишонтирган"  2 13:24ФОТОГАЛЕРЕЯ. Ўзбекистон U-23 – Саудия Арабистони U-23 3:1  0 13:23"Like Cup" якунланди: "Ал Бадр" - чемпион!   5 13:08Ўтган мавсум 1 та гол урган АПЛ футболчиси Шомуродов ўрнига "Рома" ҳужумчисига айланди  10 12:46Снейдер "Олтин тўп" ҳар доим ҳам муносибларга насиб этмайди деб ҳисоблайди  29 12:19"Бенфика" ўзи учун рекорд сумма - 27 млн. еврога футболчи сотиб олди  3 12:00"Тоттенхэм" "Реал" вингерини сотиб олмоқчи  0 11:37Мажед Абдуллаҳ: "Биз учун яхши тажриба бўлди"  2

Асрор Алиқулов: “Бутсаларимни михга илмоқчи эмасман” Новости

Асрор Алиқулов: “Бутсаларимни михга илмоқчи эмасман”

Қашқадарёлик ҳимоячи Асрор Алиқуловни мухлисларга ортиқча таништириб ўтишни хожати бўлмаса керак.
Мудофаа чизиғида ишончли ўйинлари билан кўпчиликни эътиборини тортган. Алиқулов ўз вақтида миллий терма жамоамизда ҳам асосий ҳимоячилардан бири бўлган.

Аммо таниқли ҳимоячининг охирги йилларда унчалик ҳам омади чопмаяпти. Сабаби а йнан Асрор тўп тепаётган “Шўртан”нинг ўйини йилдан йилга кескин пасайиб кетмоқда.

 Хабарингиз бор, бу йил Ғузор жамоаси элитани тарк этди. Энди жамоанинг келгуси тақдири қандай кечади? Алиқулов клубда қолиб, кейинги йилни биринчи лигада ўтказадими? Шу ва бошқа саволларга жавоб олиш мақсадида 35 ёшли ҳимоячи билан суҳбатлашдик.

- Асрор ака, айни пайтда барча клубларимиз қатори “Шўртан” ҳам таътилда бўлса керак?
- Ҳа, чемпионат поёнига етгач, футболчиларга дам берилган.

- Ўз вақтида ОФК Кубогида иштирок этган жамоа кейинги йилни биринчи лигада ўтказадиган бўлди. Хўш, келгуси режалар қандай?
- Очиғи, ҳозир ҳеч нарса аниқ эмас. Футболчиларнинг қачон тўпланиши ҳақида ҳам маълум бир кун белгиланмаган.

- Гарчи “Шўртан” сафида таниқли етакчилар ўйнашган бўлсада, якунда жамоа барибир кучлилар сафини тарк этди. Бунга кўпчилик моддий имкониятнинг жуда ҳам паст бўлганлигини сабаб сифатида кўрсатмоқда. Сиз қандай фикрдасиз?
- Муваффақиятсизликнинг асосий сабабларидан бири ҳам шу.

- Мавсум якунланганига ҳам бугун роппа-роса 10 кун бўлди. Айтингчи, клуб ўз футболчилари билан ҳисоб-китоб ишларини поёнига етказдими?
- Йўқ. Биласизми, жамоанинг футболчилардан нафақат шу йилнинг ойлик маошларидан қарзи бор, балки ўтган йилги ҳисоб-китоблар ҳам тўлиқ якунига етмаган. 2012 йилги мавсумдан кўп маошлар қолиб кетган. Бу йил эса 50 фоиз қолган.

- Сиз ҳақингизда гап кетганида, кўпчилик бу йил Алиқулов учун футболчиликдаги сўнгги мавсум бўлди дейишмоқда. Яқин орада мураббийликка ўтиш режангизда борми?
- Буни ким айтди сизга. Тўғрисини айтсам, яна бемалол яшил майдонда ўйнашга кучим етади. Шундай экан ҳозирча бутсаларимни михга илмоқчи эмасман.

- Унда келаси йилни олий лигада ўтказасизми ёки “Шўртан”да қолиб, биринчи лигада ўйнайсизми?

- Элита вакилларидан ҳам таклифлар бўлмоқда. Ҳозирча бир тўхтамга келганим йўқ. Бутун эътиборимни яхшилаб хордиқ чиқаришга қаратганман. Эхтимол бу масала, январь ойида ҳал бўлса керак.


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика