RU

Последние новости

20:15Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентга етиб келди  1 20:00Суперлига. "Сурхон" – "Навбаҳор" (матнли трансляция)  1 19:56"Қўқон-1912" ивуарлик футболчи билан шартномани бекор қилди  1 19:40Эшитдик-да! Ўзбекистон МТЖ БААга эртароқ йўл олади  7 19:20Тошкент халқаро аэропорти Ўзбекистон U-17 термасини кутиб олиш маросимига шай!  8 19:07Суперлига. "Сурхон" – "Навбаҳор". Таркиблар маълум  10 18:39"Реал" "Арсенал" футболчиси учун рекорд даражадаги таклиф тайёрламоқда  4 18:15Ўзбекистон Кубоги. 2-тур ўйинларига ҳакамлар тайинланди  0 17:48Остон Ўрунов яна жароҳат олди  13 17:21Англия грандлари Родригога қизиқмоқда  1 16:53"Манчестер Юнайтед" антирекордларни янгилади  1 16:26Ён ҳакамнинг боши ёрилган, самарқандликлар ғалабаси билан якун топган "Андижон" – "Динамо" тўқнашувидан ГАЛЕРЕЯ  15 16:06Бразилия футбол конфедерацияси Мадридда Анчелотти билан музокаралар олиб бормоқда  2 15:38Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бош мураббийи, футболчилари ва икки нафар шарҳловчи фахрий унвон ва медалларга эга бўлди  33 15:20Манба: "Рома" Шомуродов билан шартномани узайтирди  8

Асрор Алиқулов: "Бундай ўйинларда хатолар кечирилмайди" Новости

Асрор Алиқулов: "Бундай ўйинларда хатолар кечирилмайди"

Суперлигага ўтиш ўйини дастлабки босқичидан ўрин олган "Машъал" - "Шўртан" (1:0) учрашувидан сўнг Муборак клуби бош мураббийи Асрор Алиқулов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Бугунги ўйин қийин ўтиши аввалдан маълум эди. Биринчидан, Суперлига йўлланмаси учун кураш кетса, осон бўлмайди. Иккинчидан, ўйин дерби мақомида эди, бундай баҳсларда хатолар кечирилмайди.

Йигитларга раҳмат айтаман, улар охиригача кураш олиб боришди. Ўйин "Шўртан" жамоасининг узун узатмаларига қарши чора топа олдик. Қўлга киритилган ғалаба билан "Машъал" клубида меҳнат қилаётган барчани ва жамоа мухлисларини табриклайман.




- Сергей Петров нега захирада қолдирилди? Кейин биринчи бўлим ва иккинчи бўлим фарқли кечди. "Машъал" айнан иккинчи бўлимда фаолликни оширди, бунинг сабаби нимада?


- Петров жароҳатдан қайтгани сабаб жисмонан тўлиқ ўйинда қийналиши мумкин. Шу жиҳатни ҳисобга олиб, уни захирадан майдонга туширдик. Бугунги ўйинда ҳар икки жамоа ўртасида жиддий кураш кечди. Ғалаба учун гол уриш керак, ўйиндан келиб чиқиб ҳужумкорликни кучайтириб бордик.

- Қизил карточка VAR орқали кўриб чиқиб кўрсатилди. Бу ҳолатга муносабатингиз қанақа?


- Тўғри, ҳакам VAR орқали кадрни кўргач, сариқни қизилга алмаштирди. Демак, бунга етарлича асоси бор. Бу ҳолатга эътирозим йўқ.

- "Қўқон-1912" билан кечадиган навбатдаги ўйин ҳақида фикрингиз?


- "Қўқон-1912" кучли жамоа. Қарши ҳужумларда жуда яхши ҳаракат қилади. Биз бу ўйинда максимал натижа учун ўйнаймиз.


Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика