RU

Последние новости

07:33ОАВда Ямалнинг гапларини нотўғри талқин қилинган  0 00:55Фримпонг жароҳати қанчалик жиддий экани маълум бўлди  3 00:51Эдем Неманов: "Медаллар учун курашамиз ва барчаси ўзимизга боғлиқ"  0 00:50Владимир Бубанья: "Насиб бўлса, ўтиш ўйинларида иштирок этмаймиз"  0 00:39Вадим Абрамов: "Самарқанд ЖЧга мезбонлик қиладиган стадионга эга бўлиши керак. Чемпионлик учун курашмаётганимизга ўзимиз айбдормиз"  2 23:55Шерзод Жўраев: "Насаф"дек жамоага қарши футболчиларни алоҳида руҳлантириш шарт эмас"  0 23:30Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган  25 23:11Расман: Лучано Спалетти "Ювентус" бош мураббийи этиб тайинланди  5 23:05Суперлига. "Навбаҳор" – "Насаф" 0:0  5 22:59Рўзиқул Бердиев ОКМК билан ўйиндан кейинги матбуот анжуманида айтган гаплари бўйича изоҳ берди (тўлиқ матбуот анжумани)  21 22:31Пирс Морган Криштиану Роналдунинг ҳаётидаги "энг очиқ" интервьюни эълон қилди. Суҳбат кейинги ҳафта премьера қилинади  6 22:02Ҳаким Фузайлов: "Жамоам 70 дақиқа футбол ўйнаяпти. Балки ўрнимга бошқа мураббий мавсумни тугатиб қўйгани маъқулдир"  5 21:39Лисандро оғир жароҳатидан сўнг МЮ машғулотларига қайтди  1 20:50Ибрагимович: "Интер"да бир қоида бор эди: агар кетма-кет икки ўйинда ютқазсак, маошлар кечиктириларди"  2 20:35Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди  205

Асқар Умаров: “Ҳимояда йўл қўйилган хатолар мағлубиятга сабаб бўлди" Новости

Асқар Умаров: “Ҳимояда йўл қўйилган хатолар мағлубиятга сабаб бўлди"

Про-лиганинг 23-туридан ўрин олган "Шўртан" - "Зомин" (5:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Асқар Умаров матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Биринчи навбатда "Шўртан" жамоасини ғалаба билан табриклайман. Ҳаракат қилдик, аммо хатолар эвазига мағлуб бўлдик.

- Қайси вазиятлардаги хатолар мағлубиятга сабаб бўлди?

- Марказий ҳимояда хатоликлар кузатилди. Рақибдан тўпни олиб қарши ҳужумга чиқаётган пайтимизда ҳимоячимизнинг узатмаси мезбонлар футболчисига бориб тушди. Натижада гол юзага келди. Шу сабабдан иккинчи бўлимда ўзгаришларга қўл урдик.

- "Зомин" иккинчи бўлимда фаолроқ бўлди. Жамоа дарвозабони жароҳат олган бўлса ҳам охиригача ҳаракат қилди. Шу ҳақида фикрингиз қандай?

- Тўғри, биз танаффусда тегишли кўрсатмалар бердик, ўзгаришларга қўл урдик. Вазиятлар яратган бўлсак ҳам унумли фойдалана олмадик. Йигитлар охиригача курашишди.

- Жамоангиз биринчи бўлимдан кўра иккинчи бўлимнинг 30 дақиқасида кўпроқ ҳужумлар ташкил этди. Биринчи бўлимда рақибни ўрганиш учун вақт сарфландими?

- Йўқ, биз мезбонлар кўпроқ тўп назоратига эга бўлаётган вақтда қарши ҳужум услубида ўйнамоқчи эдик. Аммо ҳимояда йўл қўйилган оддий хатолар эвазига голлар ўтказиб юбордик. "Шўртан" голдан сўнг руҳиятини кўтариб олди ва ҳужумлар ташкил этди.

- Ёрдамчингиз майдондан четлатилган вазият ҳақида фикрингиз?

- Ёрдамчим футболчиларга гапириб юборди. Карточка тўғри берилди, ҳакамлар ўз ишларини бажаришди.

- "Зомин"да кайфият қандай? Жамоа Про-лигада қолиш учун охиригача курашадими?

- Албатта. Биз ҳозир жамоанинг Про-лигадаги ўрнини сақлаб қолиш учун курашаяпмиз. Аммо, руҳият барибир маблағга боғлиқ ҳам бўлади. Футболчилар 8 ойдан буён ойлик олишмади. Аммо, улар бизга, клуб раҳбариятига ишонишади. Ўтган йили ҳам раҳбарият барча ойликларни берган. Йигитлар клубга ишонган холда ўйнашда давом этишмоқда.

Рейтинг: -1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика