RU

Последние новости

03:32Италия кубоги. "Ювентус" ўз уйида "Удинезе"ни мағлубиятга учратди  0 03:00Ла Лига. "Барселона" муҳим учрашувда "Атлетико"ни мағлубиятга учратди  35 02:35АПЛ. "Манчестер Сити" "Фулхэм"га қарши драматик ўйинда қийин ғалабани қўлга киритди. Ҳусанов ўйнамади  18 02:08Холанд АПЛдаги 100-голини урди ва рекорд ўрнатди  1 00:57Винисиус ва "Реал" ўртасидаги шартнома бўйича музокаралар тўхтаб қолди  1 00:35"Арсенал" Эдегорнинг ўрнига "Манчестер Юнайтед"дан Майну трансферини амалга ошириши мумкин  2 00:10Ўзбекистонлик ҳакамлар халқаро мусобақасида ишлайди  0 00:08АПЛ. "Тоттенхэм" "Ньюкасл"га қарши ўйинда охирги дақиқаларда гол уриб, мағлубиятдан қутилиб қолди  0 23:55Ўзбекистон U-17 терма жамоаси футболчисига Португалия клуби қизиқиб қолди  0 23:45Мактоминей футболчилар талқини бўйича А Сериянинг ўтган мавсумидаги энг яхши ўйинчиси деб тан олинди  2 23:21Винисиус "Жирона"га қарши ўйинда ҳакамни ҳақорат қилгани маълум бўлди  6 22:52Расман: "Сўғдиёна" уч нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  0 22:35Туркия кубоги. Алиқулов ассист қайд этган ўйинда "Ризеспор" "Пендикспор"ни йирик ҳисобда таслим этди  1 22:10Игорь Сергеев – Суперлигада йил футболчиси!  14 21:40Де Йонг "Атлетико"га қарши ўйнамайди  3

Асқар Умаров: "Элдор Каримов вақти келиб "Зомин" мураббийлар штабида ишлайди" Новости

Асқар Умаров: "Элдор Каримов вақти келиб "Зомин" мураббийлар штабида ишлайди"

Про-лиганинг 14-туридан ўрин олган "Турон" - "Зомин" (3:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Асқар Умаров матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Чиройли учрашув гувоҳига айландик. Афсус, ўйиннинг якуний натижаси биз кутгандек бўлмади. Жамоамизда катта ўзгаришлар бўлганлиги сезилиб қолди. Ҳимоя чизиғимизда бир қатор хатолар кўзга ташланди. Рақиб бу имкониятлардан фойдаланиб кетди. 

- Жамоани ёзги трансферлар ойнасида тарк этган ва таркибга қўшилган футболчилар ҳақида қандай изох берасиз?

- Бир қатор футболчиларимизга яхши таклифлар бўлгани боис улар бошқа жамоалар сафига бориб қўшилишди. Натижаларимиз яхши бўлмаса ҳам таркибимиздан етишиб чиққан иқтидорли футболчилар кучли жамоалар эътиборини торта олди. Уларга омад тилаймиз. Таркибга бир қатор янги футболчиларни қўшиб олдик. Про-лигада ўз ўрнимизни сақлаб қолиш учун астойдил ишлаяпмиз. 

- Биринчи даврада жамоада молиявий қийинчиликлар борлиги айтилганди. Ҳозирга келиб ушбу муаммо қанчалик даражада бартараф этилди?

- Ҳозирча молиявий муаммолар тўлиқ бартараф этилгани йўқ. Клубимиз раҳбарияти бу борада ҳаракат қилишаяпти, бир қатор хомийлар варианти бўйича ишларни амалга ошираяпмиз. Бундан ташқари, вилоятимиз ҳокими ҳам клубга кўмак берилишини айтиб ўтишган. Мақсадимиз жамоамизни катта футболда ўрни борлигини кўрсатиб бериш ва бу борада астойдил ҳаракат қилаяпмиз.

- Жамоа биринчи бўлимдан кўра иккинчи бўлимда яхшироқ ўйнади. Бу нима билан боғлиқ?

- Албатта, биз жисмоний холатга эътибор қаратамиз. Иккита ҳужумчини майдонга ташладим, натижа бериб рақиб дарвозасига гол урдик. Имкониятларимиз бўлди, фойдалана олмадик. Жамоа таркибида ўзгаришлар бўлгани сезилиб турди. Янги футболчиларни ўзаро мослашиб кетиши учун вақт керак.

- Ёзги танаффус вақтида жамоа бош мураббийи ўзгаргани ҳақида хабарлар чиқди. Кейинчалик бу маълумот ўз тасдиғини топгани йўқ. Айни кунда сиз жамоа бош мураббийи сифатида ишлашда давом этмоқдасиз. Мазкур холат бўйича қандай изох берган бўлардингиз?

- Албатта, биз жамоани янада кучли қилиш учун ҳаракатдамиз. Янги бош мураббий (Жаҳонгир Жиямуродов, таҳририят изохи) келиб, яхши режалар тузганди. Фақат оилавий муаммолар сабаб ишлашга имкон топа олмади. У бизга кўмаклашмоқчи эди, фақат вазият шуни талаб қилди. Яна ўзимиз жамоамиз олдидаги вазифаларни бажариш учун ҳаракатда давом этаяпмиз.

- "Зомин" ҳақида гап кетса, мухлислар жамоа сардори Элдор Каримовни яхши танишади. Элдор қайсидир маънода жамоанинг юзига айланиб қолгандек. Келгусида уни жамоа мураббийлар штабига таклиф этиш режаси борми?

- Албатта, Элдор жамоамиз сардори ва тўпурари. У ҳозир мураббийлик курсларида ўқияпти. Келгусида Элдорни мураббийлар штабига олиб биргаликда ишлаш режамизда бор.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика