RU

Последние новости

14:01Сульшер "Бешиктош"дан кетган тақдирда, унинг ўрнига ким келиши мумкинлиги маълум  0 13:36Муҳим голлар панорамаси: Сардор Абдунабиев яна "Нефтчи"ни жазолади  0 13:03"Лос-Анжелес" Сонга йилига 20 млн доллар таклиф қилди. МЛСда фақат Месси кўпроқ маош олади - 20,45 млн  1 12:35Бруну Фернандеш "Манчестер Юнайтед"да қолади  0 12:08ПСЖ 68 млн евролик трансферни амалга оширмоқда  2 11:32"Реал" ва "Барселона" "Челси" форвардига даъвогарлик қилмоқда  3 10:54Хоразмлик мухлисларга хушхабар. "Хоразм" уйига қайтмоқда  9 10:42ПСЖ футболчисини "Галатасарой"га таклиф қилди  1 10:07"Манчестер Юнайтед" "Барселона" футболчисига 70 миллион евро таклиф қилди  0 09:30Русланбек Жиянов: "Иккинчи таймда ўйинимиз очилди"  2 09:02Жиззахдаги стадион "ёнган" учрашувдан ГАЛEРEЯ  0 08:33Ўртоқлик учрашуви. Ҳусанов майдонга тушган баҳсда "Манчестер Сити" ғалаба қозонди  2 08:04Суперлига. Бугун 16-тур якунланади  2 07:35Лионель Месси жароҳат олди  3 07:05Суперлига. "Бунёдкор" ва "Насаф" сафарда ғалаба қозонди, "Навбаҳор" эса "Динамо" билан дуранг ўйнади  0

Асқар Толибжонов Twitter’да аккаунт очди Новости

Асқар Толибжонов Twitter’да аккаунт очди

Ўзбекистон Футбол федерацияси Терма жамоалар маркази директори Асқар Толибжонов Twitter микроблоглар хизматида рўйхатдан ўтди.
У, Федерация матбуот котиби Санжар Ризаевдан сўнг Twitter’да микроблог очган ЎФФнинг иккинчи юқори лавозимли вакилига айланди.

ЎФФ Терма жамоалар маркази директори Асқар Толибжонов Twitter’да ҳақиқатан ҳам аккаунт очганини ЎФФ матбуот котиби Санжар Ризаев ҳам тасдиқлаган. Ушбу хабар ёзилаётган вақтда @Talipdjanov микроблогида бирорта твит қолдирилмаган эди. Толибжонов ҳозирча 12 твитерни фоллоу қилган (улар орасида ЎФФ Матбуот хизмати ходимлари, шунингдек, Kun.Uz интернет-нашри тви-аккаунти ҳам бор).

ЎФФ Терма жамоалар марказининг асосий вазифаси, Асқар Толибжоновнинг ушбу марказ директори сифатида ўтказган илк матбуот анжуманида маълум қилинганидек, «терма жамоаларга турли мусобақаларда қатнашиши, уларга тайёргарлик кўриши мақсадида иложи борича яхши шароитлар яратиб бериш, терма жамоалар учун мураббийлар штабини аниқлаш ва бутун республика бўйича фаол селекция ишларини йўлга қўйишдан иборат».

Қайд этиш жоиз, Терма жамоалар маркази директори сифатида Асқар Толибжонов бир неча бор ишқибозлар ва ОАВ эътибори марказига тушиб қолганди. Хусусан, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2014 саралаш 4-босқичини Эронга қарши мағлубият билан бошлаганидан сўнг, Толибжоновнинг истеъфога чиқарилгани ҳақида хабарлар тарқатилганди. Кейинчалик бу хабарлар рад этилган эди. Шунингдек, 2012 йил августида ишқибозлар гуруҳи Асқар Толибжонов устидан ЎФФ президенти Мираброр Усмоновга шикоят қилишгани маълум бўлганди.

Шунингдек, ЖЧ-2014 саралаш 4-босқичи доирасидаги Ливан ва Қатар миллий терма жамоаларига қарши ўйинлари арафасида чипталар масаласида юзага келган муаммолардан сўнг, ишқибозлар чипталар савдосини ташкил қилган ЎФФ Терма жамоалар маркази ва унинг раҳбариятини танқид қилиб чиқишган эди.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика