RU

Последние новости

18:31А Серия. "Наполи" меҳмонда "Комо"га мағлуб бўлди ва биринчи ўринга қайтиш имкониятидан фойдалана олмади  0 18:30U-20 Осиё кубоги. Корея Республикаси – Ўзбекистон (матнли трансляция)  247 18:25Рафаэл Леау Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  0 17:58"Арсенал" Мойзе Кинни 52 млн еврога харид қилиши мумкин  1 17:21АПЛнинг икки гранди де Йонгнинг трансфери бўйича "Барселона" билан боғланди  1 16:55Ўртоқлик ўйини. "Нефтчи" Молдова жамоасини мағлуб этди  4 16:04U-20 Осиё кубоги. Япония пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, ярим финалга ва ЖЧга йўлланма олди!  11 15:37Зайниддин Тожиевнинг ўғли Беларусь клубида кўрикдан ўтмоқда  11 15:22"Фейеноорд" ван Персини жамоанинг янги бош мураббийи деб эълон қилди  3 14:48"Pink Ladies Cup 2025". Ўзбекистон 2-турда Иордания устидан ғалаба қозонди, вакилларимиз илк турда Корея Республикасига мағлуб бўлганди  0 14:28"Манчестер Юнайтед" ёзда Осимхен учун 75 млн евро тўлашга тайёр  3 14:02Гвардиола: "Ҳаётлигимда ҳеч ким АПЛни кетма-кет тўрт марта ютмайди"  30 13:38Интервью. Анвар Бердиев: "Ҳеч қайси рақиб "Шўртан"га оддий жамоа сифатида қарамаслиги керак"  1 13:21Интервью. Сардор Абдураимов: "Нефтчи"да захирада ўтиргандан, "Машъал"да асосий таркибда ўрнимга эга бўлиш яхшироқ"  0 12:57Рамос "Монтеррей" сафида дебют қилди. 38 ёшли ҳимоячи майдонда 80 дақиқа ўйнади  0

Аслиддин Тоштемиров: "Осиё чемпионатида ғолиб бўлмоқчимиз" Новости

Аслиддин Тоштемиров: "Осиё чемпионатида ғолиб бўлмоқчимиз"

Хабарингиз бор, Тимур Кападзе бошчилигидаги Ўзбекистон (U-19) ёшлар терма жамоаси 5-15 июнь кунлари пойтахтимиздаги "Чиғатой" базасида йиғин ташкил этди.

Биз мазкур йиғин давомида фаол иштирок этиб, назорат учрашувида гол киритган ёш иқтидорли ҳимоячи, Яйпаннинг "Турон" клуби аъзоси Аслиддин Тоштемировнинг фикрлари билан қизиқдик.

- Аслиддин, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси сафидаги йиғин таасуротлари билан ўртоқлашсангиз...

- Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси сафидаги йиғинда катта тажриба тўпладим. Бизга ЎФА томонидан барча шароитларни аъло даражада яратиб беришди. Терма жамоа бош мураббийи Тимур Кападзе бизни яқинда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатига муносиб тайёрламоқда. Умуман айтганда, ушбу йиғин кўтиринки руҳда ташкил этилди деб айта оламан.

- Гарчи назорат учрашуви бўлсада, "Нефтгазмонтаж" клуби қарши бўлиб ўтган ўйинда гол киритдингиз. Айтингчи, терма жамоа сафида гол киритиш сизга қандай иштиёқ берди?

- Ватан терма жамоаси сафида гол киритиш ҳар қандай футболчига жуда катта мотивация беради. Бу гол мендаги ўзимга бўлган ишончни янада шакллантирди. Насиб бўлса, астойдил ҳаракат қилиб терма жамоа ютуқларига ўз ҳиссамни қўшмоқчиман.



-"Турон" клубига келиб қўшилишнгиз қандай бўлган?

- Аввал Фарғонанинг "Нефтчи" жамоаси сафида ўйнардим. 2018-йилда "Турон" клуби президенти Абдуваҳоб Аҳмадалиевнинг таклифига кўра ушбу жамоа сафига қўшилдим. "Турон"да жамоавий муҳит шаклланган, мослашиб кетиш қийин кечмади.

- Олдинда кутиб турган нуфузли турнир олдидан Ўзбекистон U-19 терма жамоасини имкониятларини қандай баҳолайсиз?

- Юқорида айтганимдек, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе ҳамда мураббийлар штаби бизни Осиё чемпионатига муносиб тайёрлашмоқда. Тимур ака бизга жамоавий ҳамжиҳатликни ўргатмоқдалар. Мен Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг Осиё чемпионатида ғолиб чиқишига ишонаман, насиб бўлса бу ишни уддалаймиз.

-Келажакдаги мақсадларингиз қандай?

- Келажакдаги мақсадларим Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси сафида Осиё чемпиони бўлиш, "Турон" жамоаси билан Суперлига йўлланмасини қўлга қўлга киритиш кабилардан иборат.

- Интервью учун раҳмат. Келгусидаги фаолиятингизда омад тилаймиз!


Бекзод Толибов суҳбатлашди.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика