RU

Последние новости

12:09Алонсо ва "Байер" бугун Германия футболи тарихига кириши мумкин  0 11:57АПЛга кимлар қайтмоқда?  0 11:43ОКМК — Футбол мактабидан футбол академияси сари  0 11:01Клопп қайси учрашувдан сўнг «инсульт» бўлиб қолиши мумкин бўлгани ҳақида гапирди  1 10:37Томас Тухель Англия клуби билан музокара олиб бормоқда  2 10:34"Нефтчи" 2011 йилдан буён Наманганда ғалаба қозона олмаяпти, "Сурхон" "Насаф"ни фақат бир марта мағлуб этган — Суперлига 8-тур превьюси   6 10:13Мбаппе жароҳат олди  4 09:4839 ёшли Криштиану Роналду Саудияда яна бир рекордни янгилади  25 09:24Хави ёзда «Барселона»дан кетади. Каталония клуби унинг ўрнига уч нафар номзодни кўриб чиқмоқда  4 09:00«Бавария»ни бошқариш учун ягона номзод қолди  2 08:34Sofascore. Туркия чемпионатидаги дебют голини ажойиб тарзда урган Азизбек Турғунбоевнинг ҳаракатлари қандай баҳоланди  2 08:10Юрген Клопп «Ливерпуль»даги фаолиятини сарҳисоб қилди  3 07:47Суперлига. Бугун 8-турга старт берилади  8 01:53Саудия чемпионати. "Ал Насср" - "Ал Ҳилол" 1:1  0 01:05Саудия Арабистони. "Ал Насср" бу сафар ҳам "Ал Ҳилол"ни енга олмади  19

"ASIAN FIGHT-2017" учун иккита чипта ўйналди Новости

"ASIAN FIGHT-2017" учун иккита чипта ўйналди

9 сентябрь куни Тошкентда микст силат бўйича жанг оқшоми ташкил қилинади.

"ASIAN FIGHT-2017" турнири доирасида 9 нафар ўзбек спортчиси дунёнинг турли мамлакатларидан келган рақибларига қарши жанг ўтказадилар. Шунингдек, тадбирга фахрий меҳмон сифатида таниқли киноактёр ва спортчи Стивен Сигл ташриф буюради.

Сайтимиз мухлислар учун "Бунёдкор" стадионида бўлиб ўтадиган жанг оқшомига иккита чипта тақдим этади. Чипталар эгаларини танлов йўли билан аниқлаб оламиз. Танловда 10 та савол берилади. Битта тўғри жавобни топган мухлисимиз бир очко эгасига айланади. 10 та савол якунига кўра энг кўп очко тўплаган мухлисимизга иккита чипта совға қилинади. Саволларга 5 дақиқа вақт ажратилади.


ЯНГИЛАШ


1-савол: Икки карра Олимпиада чемпиони ҳисобланган у спортчига тириклигидаёқ Хельсинкида ҳайкал қўйилган. У ким?

Жавоб: Пааво Нурми (Z Saidov тўғри топди)


2-савол: "Зизу каби ўйна" филми қаҳрамони айнан шу жамоа сафида тўп тепарди. Қайси жамоа?

Жавоб: ПСЖ (Hasano)


3-савол: Барчага маълумки, Халқаро Олимпия қўмитаси Миллий Олимпия қўмиталари учун ичта белгидан иборат қисқартмалардан фойдаланиб келади. Масалан Ўзбекистон учун UZB, Украина учун UKR.

Саволлар қуйидагича:

а) 1908 - 1912 йилларда ANZ қисқартмаси қайси мамлакатлар учун қўлланилган?

б) 1920-1992 йилларда қайси мамлакат TCH қисқартмаси билан талқин қилинган?

в) Қайси мамлакат 1972 йилги Олимпиадада VOL қисқартмасидан фойдаланган? (учта саволга тўлиқ жавоб учун бир очко берилади)

Жавоблар:

а) Австралия ва Янги Зеландия. (Изоҳ: ўша йиллари Австралия ва Янги Зеландиялар битта жамоа: Австралазия бўлиб иштирок этганлар.

б) Чехословакия

в) Буркина Фасо. (Изоҳ: Ўша йили Буркина-Фасо мамлакатининг номи Юқори Волта Республикаси деб аталган) (Hasano)


4-савол: 1984 йилдан 1994 йилгача 17 та жаҳон рекордини ўрнатган бу спортчи ўз вақтида мутахассислар томонидан IAAF президенти бўлиш учун номзодлар сифатида эътироф этилганди. Савол: У ким?

Жавоб: Сергей Бубка (IAAF - Халқаро енгил атлетика федерацияси) (Dybala)


5-савол: Қандай кўрсаткич соҳиби Пичичи совринини қўлга киритади?

Жавоб: Испания чемпионатининг энг яхши тўпурари бўлган футболчи ( Aaron Ramsey_16)


6-савол: Бир боксчимиз WBO чемпионлик камарини узоқ вақт ўзида ушлаб турган. Профессионал фаолияти давомидаги қайд этган натижаси 38-1 ни ташкил қилувчи спортчимиз неча маротаба WBO камарини ҳимоя қилган?

Жавоб: 17 маротаба. (Артур Григорян 1996 йилда WBO енгил вазн чемпионлик камарини ютиб олган ва 2004 йилга келибгина камарни бой бериб қўйган) (uzbek_fan)


7-савол: "Ислом бирдамлик ўйинлари-2017"да қайси спортчи Ўзбекистонга илк олтин медални тақдим этган?

Жавоб: Садриддин Сайматов (Hasano)


8-савол: 2003 йилда пайдо бўлган бу спорт тури "Куч бўлса ақл шарт эмас" иборасини инкор этади. Бизга шу спорт турини номини ёзиб беринг.

Жавоб: Шахбокс (Aaron Remsey_16)


9-савол: Биринчи маротаба ўтказилган замонавий Олимпиадада қайси мамлакат спортчилари энг кўп медални қўлга киритганлар?

Жавоб: Греция (Real bu Real)


10-савол: 1912 йилда Стокгольмда бўлиб ўтган Олимпиадада илк маротаба ундан фойдаланишган. Бугунги кунда спортда кенг фойдаланиладиган нарсанинг номини ёзиб беринг.

Жавоб: Фотофиниш (Hasano)


Танлов якунланди. 10 та савол якунларига кўра 4 та тўғри жавоб берган "Hasano" номли фойдаланувчимиз ғолиб деб топилди.

Hasano - 4

Aaron Remsey_16 - 2

Z Saidov - 1

Dybala - 1

Real bu Real -1

Uzbek_fan - 1


Ғолибимизни табриклаймиз. Улардан Телеграм орқали CA_Admin га боғланишларини сўраб қоламиз.

Рейтинг: -16   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика