RU

Последние новости

10:18"Манчестер Сити" АПЛнинг энг қиммат ҳимоячиларидан бирини сотиб олмоқчи  0 09:51"Локомотив" яна бир собиқ футболчисини ортга қайтаришга яқин  1 09:23"Сурхон" U-21 чемпионати тўпурари билан шартнома имзолади  4 08:57Виталий Левченконинг навбатдаги жамоаси деярли аниқ  5 08:30Расман. Гвардиол узоқ муддатга сафдан чиқди  9 08:04Алижоновнинг трансфери нима учун барбод бўлди?  10 07:45Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  36 02:17Африка Миллатлар Кубоги. Осимхендан дубль, Лукмандан "гол+пас": Нигерия Мозамбикни тор-мор этди  4 01:13"Андижон" Абдуманнопов билан шартномани узайтирди  3 01:06"Челси" янги устози номи маълум. У шанба куни жамоани майдонга бошлаб тушади  5 00:14Африка Миллатлар Кубоги. Салоҳ гол урди, Миср эса қўшимча таймларда Бенин тўсиғидан ўтди  0 23:42"Барселона" "Ал Ҳилол"дан Канселуни сотиб олишга яқин  1 23:19Эндрик "Реал"даги ўйин амалиёти йўқлиги ҳақида: "Бу ҳаётимдаги энг яхши олти ой бўлди, уй қуришга улгурдим"  3 22:55Сульшер МЮга вақтинчалик мураббий сифатида қайтишга тайёр  14 22:12"Барселона" Канселу бўйича "Ал Ҳилол"га таклиф юборди  0

"Asian Fight - 2017". Оммавий ахборот воситалари диққатига! Новости

"Asian Fight - 2017". Оммавий ахборот воситалари диққатига!

Теги :  Asian Fight
Ҳурматли ҳамкасблар! Сизга маълумки, жорий йилнинг 9 сентябр куни Тошкент шаҳридаги муҳташам “Бунёдкор” стадионида “Asian Fight - 2017” халқаро спорт турнири ташкил этилмоқда.

Ташкилотчилар: Ўзбекистон Пенчак силат федерацияси ва “Sunrise Entertainment” масъулияти чекланган жамияти.

Ахборот ҳамкорлари (турнирни эксклюзив тарзда теле ва радио эфирда ҳамда интернет тармоғида ёритиш ҳуқуқи берилган ОАВ): “Миллий” телеканали, “Ориат Доно” ва “Ориат FM” радиостанциялари, Championat.asia ва Olamsport.com сайтлари.

Аккредитациядан ўтиш учун www.sunriseentertainment.uz сайтига кириб, аккредитация бўлимидан ўрин олган онлайн-аризани тўлдириш зарур бўлади. Шундан кейин турнир Ахборот хизмати вакиллари Сиз билан боғланади.

Аккредитациядан расман ўтиш учун онлайн-аризадан ташқари қуйидаги ҳужжатлар топширилиши керак:
- Иш жойидан расмий хат;
- аккредитациядан ўтувчи ходимнинг паспорт нусхаси;
- 4 дона рангли фотосурат (3х4)

Турнирни ёритишга рухсат бериладиган ОАВ сони чекланган:
- ҳар бир газета ва журналдан 2 нафар;
- ҳар бир радиостанциядан 2 нафар;
- ҳар бир интернет сайтларидан 2 нафар;
- ҳар бир телеканалдан 4 нафар ходим рўйхатдан ўтади.

Изоҳ: Ўзбекистон ҳудудидаги барча мустақил журналистлар ҳам аккредитациядан ўтишлари мумкин.

“Asian Fight - 2017”  халқаро спорт турнири доирасида ўтказиладиган тадбирлар:
- биринчи матбуот анжумани (29 августга режалаштирилмоқда, ҳужжатларни шу куни олиб келсангиз ҳам бўлади);
- иккинчи матбуот анжумани (фахрий меҳмонлар иштирокида, сана аниқ эмас);
- мастер класслар (Жан Клод Ван Дамм, Жефф Монсон ва Фёдор Емельяненколар иштирокида, сана аниқ эмас);
- “Asian Fight - 2017”  (“Бунёдкор” стадионида 9 сентябрь куни соат 18.00 да бошланади)

Аккредитациядан ўтиш жараёни 1 сентябр кунига қадар давом этади.
Батафасил маълумот учун: Жамшид Ҳожиакбаров (+99890188-64-44)

“Asian Fight - 2017”  Ахборот хизмати

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика