Ашурматов ва Раҳмоналиев шарафини ҳимоя қиладиган "Рубин" бош мураббийлигига янги номзод бор
19 дек 2022 13:24
Новости
Ашурматов ва Раҳмоналиев шарафини ҳимоя қиладиган "Рубин" бош мураббийлигига янги номзод бор
Қозоннинг "Рубин" клуби бошқарувини "Химки" собиқ устози Сергей Юран қўлга олиши мумкин.
Шу ҳафтада мутахассис клуб раҳбарияти билан учрашади. Шунингдек, яна бир номзод сифатида ҳозирда вақтинчалик бош мураббий вазифасини бажараётган Юрий Уткульбаев ҳам кўрилмоқда.
Қайд этиш лозим, "Рубин" ҳозирда Биринчи лиганинг 3-поғонасини эгаллаб турибди.
Эслатиб ўтамиз, ўзбекистонлик футболчилар Рустам Ашурматов ва Умарали Раҳмоналиев айнан "Рубин" шарафини ҳимоя қилади.
Ёдингизда бўлса, аввалроқ Юран ПРО-Лигада чемпион бўлиб, янги мавсумда Суперлигада қатнашадиган "Андижон" жамоасида фаолият олиб бориши мумкинлиги айтилганди.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Комментарии