RU

Последние новости

11:47U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон билан дуранг ўйнаган Ўзбекистоннинг гуруҳида вазият қандай?  8 11:20Ислом Исмоилов Канада билан ўйиндан сўнг: "Пенальтилар серияси доим режамизда бўлади"  1 10:45Саудия клублари Ҳарри Магуайрга қанча маош таклиф қилгани маълум  1 10:09Вильям Салиба қанча муддатга сафдан чиққани маълум  2 09:30Here we go! Онана "Манчестер Юнайтед"ни тарк этмоқда  15 08:58"Ал Аҳли" Франция U-21 аъзосини 25 миллион еврога сотиб олди  2 08:17Роналду Мессидан ўтиб кетди  20 07:50ЖЧ-2026 саралаши. Португалия Арманистон устидан 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди, Англия Андоррани енгди, Сербия эса Латвиядан устун келди  5 07:35Дембеленинг жароҳати жиддий бўлиб чиқди. Унинг қанча муддатга сафдан чиққани эълон қилинди  5 23:05Самарқандда хайрия учрашуви: "Динамо" фахрийлари Ўзбекистон МТЖ афсоналари учрашувида 8 та гол урилди  15 22:31Данни Блинд "Аякс"ни тарк этади  1 22:02Расман: "Барселона" собиқ футболчиси Ашурматов ва Машариповнинг жамоадошига айланди  4 21:22U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Қирғизистон билан дуранг ўйнади  79 21:09Суперлига 21-тур ҳакамлари расмийлари маълум. Марказий тўқнашувни ким бошқаради?  4 20:30Интервью. Жоэль Кожо: "Динамо"га қайтишим мумкин эди, лекин "Истиқлол"ни фақат "Нефтчи" рози қила олди"  5

Асадбек Маъмуров: "Суперлига клубларида ўйнамоқчиман" Новости

Асадбек Маъмуров: "Суперлига клубларида ўйнамоқчиман"

Про-лига 24-туридан ўрин олган “Ифтихор” - “Локомотив-БФК” (1:3) учрашувидан сўнг мезбонлар футболчиси Асадбек Маъмуров “championat.asia” сайтига интервью берди.

Бугунги учрашув доигидек шиддатли ва кескин курашларга бой тарзда ўтди. Ўзи умуман Олтириқда кечадиган учрашувлар мана шундай қизиқарли бўлаяпти, биласизлар жамоамиз мухлислари жуда талабчан, лекин уларнинг ҳар доим қўллаб-қувватлаб туришлари бизни хурсанд қилади албатта.

Учрашувнинг биринчи бўлимида жаримадан ўтказиб юборилган тезкор гол бизга руҳан ўз таъсирини кўрсатди. Шу сабабми, ёки жисмоний тайёргарлигимиз етарли бўлмади шекилли, биринчи бўлимда кетма-кет голлар ўтказиб юбордик. Иккинчи бўлимда ўйинимиз жонланди, астойдил ҳаракат қилдик, афсуски барибир мағлубиятга учрадик. Футболда ғалаба ва мағлубият ёнма-ён юради, нима бўлганда ҳам мухлислармизга, жамоамиз мураббийлари ва раҳбарларига миннатдорчилик билдираман. Энди ўз устимизда янада кўпроқ ишлаймиз, ҳаракат қиламиз, келаси учрашувларда ғалаба қозониб, мухлислармизни хурсанд қиламиз деган умиддаман.

Келажакда футбол борасида билимларим ва жисмоний тайёргарлигимни янада ошириб, Суперлига клубларида ўйнамоқчиман. Ҳар бир футболчи истаганидек мен ҳам мамлакатимиз миллий терма жамоасида тўп суриш орзуим бор.

Бекзод Толибов ёзиб олди.


Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика