Асадбек Маъмуров: "Майдонга тушаётганимда гол уриш истагим жуда юқори эди"
		
		15 мая 2018 10:28
        Новости	
	 
				 
				Асадбек Маъмуров: "Майдонга тушаётганимда гол уриш истагим жуда юқори эди"
- Асадбек, бугунги учрашув ҳақида фикрларингиз қандай?
- Учрашув жуда шиддатли тарзда ўтди, кескин курашларга бой бўлди. Бизда кўплаб голга тортадиган вазиятлар бўлди, афсус омад туфайли фойдалана олмадик. Биз бугун яхши ўйин кўрсатдик деб ўйлайман.    
- Сиз ушбу учрашувда заҳирдан майдонга тушдингиз ва гол урдингиз...
- Албатта, шу жамоа аъзосиманми, демак, жамоага ёрдам беришим керак. Майдонга тушаётганимда гол уриш истагим жуда юқори эди, мана ниятимга етишдим, учрашувда рақиб дарвозасига тўп киритдим.
- Ҳар бир футболчи ўз олдига мақсад қўйишини биласиз. Сизнинг мақсадларингиз қандай?  
- Менимча ҳар бир футболчини орзуси миллий терма жамоада ўйнаш бўлса керак. Худди шу каби менинг ҳам шу каби истакларим бор, ўз устимда ишлайман, ўйинларимни янада кучайтираман, жамоамга муносиб бўлишга ҳаракат қиламан. Насиб қилса Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида майдонга тушиб, юртимиз шаънини ҳимоя қиламан. Суперлигада ўйнаш ниятларим бор, албата бунинг учун ўз устимда янада кўпроқ ишлашим лозим бўлади.
Бекзод Толибов ёзиб олди.
Похожие новости
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Комментарии