AS: Начо "Реал" Рамосга ортиқча эркинлик бермаслигини хоҳламоқда?!
06 фев 2021 13:22
Новости
AS: Начо "Реал" Рамосга ортиқча эркинлик бермаслигини хоҳламоқда?!
Серхио Рамос ва "қироллик клуби" янги шартнома борасида келиша олмаётганидан хабарингиз бор.
Клуб табиийки ўз сардорини сақлаб қолмоқчи, лекин томонлар ҳозирча келиша олишмаяпти. Куни-кеча эса Начо "Твиттер"да шу мавзу борасидаги твитга "лайк" босди.
Гап шундаки, Начо GrandeMouReal номли фойдаланувчи: "Рамосга шартнома музокараси давомида ортиқча эркинлик бермаслик ва футболчи истаган барча шартларини қўйиши мумкин эмаслигини, айниқса, ҳозирги ижтимоий ва иқтисодий вазиятда", деб айтиб ўтган изоҳи "ёққан".
Маълум вақтдан кейин футболчи "лайк"ни ўчириб юборган.
Комментарии