RU

Последние новости

23:53Чемпионшипнинг икки жамоаси муддатидан аввал АПЛ йўлланмасини қўлга киритди  0 23:32Сергей Лушан: "Бугунги ўйинда дуранг ҳам эҳтимол адолатдан бўлмасди"  0 23:23АПЛ. "Тоттенхэм" - "Ноттингем Форест" учрашуви учун асосий таркиблар эълон қилинди  0 22:47Эрон. Машарипов жамоаси ўз уйида очко йўқотди  1 22:00Суперлига. "Сурхон" фойдаланилмаган пенальти ва иккита гол ҳисобланмаган ўйинда "Навбаҳор"ни мағлуб этди   79 20:15Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентга етиб келди  10 19:56"Қўқон-1912" ивуарлик футболчи билан шартномани бекор қилди  2 19:40Эшитдик-да! Ўзбекистон МТЖ БААга эртароқ йўл олади  14 19:20Тошкент халқаро аэропорти Ўзбекистон U-17 термасини кутиб олиш маросимига шай!  11 19:07Суперлига. "Сурхон" – "Навбаҳор". Таркиблар маълум  10 18:39"Реал" "Арсенал" футболчиси учун рекорд даражадаги таклиф тайёрламоқда  6 18:15Ўзбекистон Кубоги. 2-тур ўйинларига ҳакамлар тайинланди  0 17:48Остон Ўрунов яна жароҳат олди  14 17:21Англия грандлари Родригога қизиқмоқда  3 16:53"Манчестер Юнайтед" антирекордларни янгилади  1

"Арзон молнинг шўрваси татимас"... Ростдан шунақами? Новости

"Арзон молнинг шўрваси татимас"... Ростдан шунақами?

Европа Чемпионлар Лигаси 4-турида Қозоғистоннинг "Астана" жамоаси ўз майдонида "Атлетико" билан дуранг ўйнади ва ўзига ҳос сенсация қайд этди.

Қозоқ клуби футболчиларининг умумий нархи 14,5 миллион еврони ташкил қилади. Бу эса мадридликларнинг Коке деган футболчиларининг ўзидан уч маротаба кам бўлган суммадир. Демак, бугун ушбу мавсумда Европа Чемпионлар Лигасида иштирок этаётган энг арзон жамоалар ҳақида гаплашамиз.

 
8. ПСВ



Барча футболчиларининг умумий трансфер суммаси: 96 000 000 евро
Энг қиммат футболчи: Йетро Виллемс - 10 000 000 евро
Ўртача битта футболчининг нархи: 3 210 000 евро

Голланд жамоаси ушбу мавсумда нисбатан арзон нархдаги футболчилар билан тўлдирилган. Лекин, Филипп Коку шогирдларининг натижаларига қойил қолса арзийди: 4 та ўйинда 2 та ғалаба. МЮ, "Вольфсбург" ва ЦСКА каби жамоалар бор бўлган гурҳда иккинчи ўрин. Шуни ҳам таъкидлаб ўтиш лозимки, айни пайтда эйндховенликларнинг энг қиммат футболчиси Йетро Виллемс жароҳат олган ва жамоа усиз ҳам яхши натижалар қайд этмоқда.


7. "Олимпиакос"



Барча футболчиларининг умумий трансфер суммаси: € 94 850 000
Энг қиммат футболчи: Хименес Роберто - € 9 000 000
Ўртача битта футболчининг нархи: € 2 740 000

Грецияликлар ҳам камтаргина бюджетга эга клуб ҳисобланади. Бироқ, жамоа "Бавария" ва "Арсенал" бор гуруҳда мюнхенликлар билан бир хил 9 очко тўплаган. Таъкидлаб ўтиш лозимки, жамоа Лондонда "Арсенал"ни мағлубиятга учратишга ҳам муваффақ бўлди ва кўп эҳтимол билан ушбу жамоани гуруҳда қолдириб кетади.  



6. "Динамо" Загреб



Барча футболчиларининг умумий трансфер суммаси: 59 200 000 евро
Энг қиммат футболчи: Марко Пьяца - € 6 500 000
Ўртача битта футболчининг нархи: € 2 090 000

Хорватияликлар ҳам турнир бошида 55 миллионлик Алексис Санчесдек футболчига эга бўлган "Арсенал"ни мағлубиятга учратди. Миш-мишларга қараганда, жамоанинг 20 ёшли футболчиси Марко Пьяцага "Бавария" ва "Милан" каби Европа грандлари томонидан қизиқиш билдирилмоқда.


5. "Гент"



Барча футболчиларининг умумий трансфер суммаси: € 58 700 000
Энг қиммат футболчи: Свен Кумс - € 6 000 000
Ўртача битта футболчининг нархи: € 2 080 000

Бельгияликлар кўп эҳтимол билан энди Европа Лигаси йўлланмаси учун кураш олиб борадилар. Жамоа сардори Свен Кумс "Генк"нинг энг қиммат футболчиси ҳисобланади. Свен жамоага клуб тарихида илк бор Бельгия чемпионати ва суперкубоги ғолиблигини қўлга киритишга катта ҳиссасини қўшган. Ушбу мавсумда хет-трик муаллифига айланишга ҳам улгурди.


4. "Маккаби Тель-Авив"



Барча футболчиларининг умумий трансфер суммаси: € 20 980 000
Энг қиммат футболчи: Эран Захави - € 3 000 000
Ўртача битта футболчининг нархи: € 750 000

"Маккаби" "Челси", "Порту" ва "Динамо Киев" каби жамоалар ўрин олган гуруҳда аутсайдерга ўхшаб кўринганди. Шундай ҳам бўлди. Жамоа 4 та ўйинда бир очко ҳам тўплай олмади. Жамоанинг энг қиммат футболчиси Славиш Йоканович ЕЧЛда ҳеч нима қила олмаётган бўлсада, Исроил чемпионатида 92 та ўйинда 72 та гол киритишга муваффақ бўлди.


3. “Мальмё”



Барча футболчиларининг умумий трансфер суммаси: € 20 980 000
Энг қиммат футболчи: Йо Инге Беркет - € 2 000 000
Ўртача битта футболчининг нархи: € 750 000

“Мальмё” учун ЕЧЛ гуруҳ босқичига чиқишнинг ўзиёқ Оге Харейде шогирдлари учун зўр натижа. Лекин, улар “Шахтёр”ни мағлуб этиб, Европа Лигаси йўлланмаси учун курашишларини кўрсатиб қўйдилар. Жамоанинг энг қиммат футболчиси Йо Инге Беркет Норвегия терма жамоаси футболчиси ҳисобланади. У терма жамоаси сафида Евро-2016 сари одимламоқда.


2. БАТЭ



Барча футболчиларининг умумий трансфер суммаси: € 19 150 000
Энг қиммат футболчи: Игорь Стасевич - € 1 300 000
Ўртача битта футболчининг нархи: € 700 000

Борисовликлар гуруҳ босқичида дастлабки сенсацияни қайд этишга ҳам улгурдилар. “Рома” мағлуб этилди. Жамоанинг “Бавария” устидан қозонган ғалабаси барчанинг ёдида бўлса керак. Шу сабабли, белоруслардан яна сенсация кутишимиз мумкин. Шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, жамоада плей-офф йўлланмаси учун ҳали имконият бор.

1. “Астана”



Барча футболчиларининг умумий трансфер суммаси: € 14 500 000
Энг қиммат футболчи: Неманья Максимович - € 2 000 000
Ўртача битта футболчининг нархи: € 510 000

Юқорида қайд этиб ўтганимиздек, “Астана” гуруҳ босқичида иштирок этаётган энг арзон жамоа ҳисобланади. Клубнинг 28 нафар футболчиларини нархини барчасини қўшиб ҳисобласак 14,5 миллион еврони ташкил қилар экан. Энг қиммат футболчи эса 2 миллион туради – у 20 ёшли сербиялик футболчи Неманья Максимович.


Азиз Тўхтамуродов

Рейтинг: +16   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика