RU

Последние новости

01:31"Ал Насср" январда Нуньес учун 75+ млн евро ва бонуслар таклиф қилди, аммо...  0 01:02ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Реал" 1:0 (МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ)  130 01:00ЕЧЛ. Плей-офф доирасидаги "Спортинг" — "Боруссия Дортмунд" ва "Ювентус" — ПСВ ўйинлари бўлиб ўтмоқда (онлайн ҳисоб)  4 00:55Пеп Гвардиола нега Грилишни асосий таркибга қўйди?  2 00:41ЕЧЛ. ПСЖ "Брест"га қарши плей-оффдаги биринчи ўйиндаёқ кейинги босқич масаласини деярли ҳал қилди  16 23:06УЕФА Чемпионлар лигаси финалини АҚШда ўтказиши мумкин  12 22:17Родриго "Реал"дан кетиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берди  9 21:13"Реал" ёзда 120 млн евролик трансферни амалга ошириши мумкин  22 20:44"Барселона" Франция чемпионатидан ҳужумчи олмоқчи  7 20:18Дибала Мадридга йўл олиши мумкин  2 19:44Асрор Алиқулов: "Суперлига Про лига эмас, бизни қийин ва қизиқарли мавсум кутмоқда"  4 19:20Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси БААда халқаро турнирда иштирок этади  2 18:38Тебас ЕЧЛ янги формати ҳақида: "Вазиятни янада ёмонлаштиришди. Клублар ўртасидаги тафовут ортиб кетяпти"  46 17:50Гвардиола: "Винисиус "Олтин тўп"га лойиқ эди"  41 17:24Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси Осиё чемпионати финалига чиқди!  17

Арвеладзе "Пахтакор"нинг янги мавсумдаги энг катта трансфери ҳақида гапирди: Ишонинг, улар асосий таркибдаги футболчилар эмас! Новости

Арвеладзе "Пахтакор"нинг янги мавсумдаги энг катта трансфери ҳақида гапирди: Ишонинг, улар асосий таркибдаги футболчилар эмас!

Суперлига доирасидаги "Бунёдкор" - "Пахтакор" (1:2) учрашувидан сўнг "шерлар" бош мураббийи Шота Арвеладзе ўйин ҳақида, шунингдек, жароҳатланган футболчилар, Сидиқов ва жамоанинг янги мавсумдаги энг катта трансфери ҳақида гапирди.

"Узоқ тўхталишдан кейин чемпионат яна давом эттирилди. Тезроқ яна ўйин ритмига қайтиб олиш талаб этилади. Буёғига ҳар 4-5 кун ичида ўйинлар ўтказамиз ва учрашувлар бизга оптимал формага қайтиб олишимга ёрдам беради. Тиғиз тақвим бизга футболдан дам олиш тугул, ўйиндан чиқишга имкон бермайди. Биринчи навбатда биз яна аввалги ҳолатимизга тиклаб олишимиз зарур. Шунингдек, бугун рақиб кўрсатган ўйин алоҳида таҳсинга сазовор. "Бунёдкор"нинг футболини томоша қилиш ёқимли бўлди. Ёш ва иқтидорли футболчиларнинг қандай ўйнагани мақтовга лойиқ. Мураббий ишини алоҳида таъкидлаш мумкин. Бундай рақибга қарши ўйин қийин. Одатда бу каби услубда ўйнайдиган жамоаларга қарши тўп тепиш ёқмайди. Чунки юқори прессинг орқали рақибга ўйин бермаслик ва ўзлари комбинацион футбол ўйнашга интилишади. Дерби доим шиддаткор ва томошабоп бўлади. "Бунёдкор"га қарши ўйнаш доим қизиқарли. Қўшимчасига янги мавсумда бизни ажойиб муҳит эркалатиб қўймоқда. Бундай манзарада футбол ўйнаш жуда ёқимли. Янги мавсумдаги энг муҳим ва катта трансфер деб ишқибозларимизни айтган бўлардим. Айнан уларни стадионга қайтарганимиз муҳим ролни бажармоқда. Умид қиламанки, бутун мавсум давомида айнан шундай чиройли манзара давом этади", - дея гап бошлади Шота Арвеладзе.


- Ўйиндан аввал рақибни диққат билан ўрганиб чиққандим. Одатда рақибни ўрганиш жараёнида мавсумдаги барча ўйинларидан фойдаланман. Бугунга қадар фақат битта тур ўтгани боис уларнинг "Сўғдиёна"га қарши ўйинини кўриб чиққандим. Шу боисдан ҳам уларни ўрганиш жараёни бироз қийин кечди. Шуни айтиш мумкинки, "Бунёдкор" футбол ўйнашни ёқтирадиган жамоа. Биринчи бўлимда ўйинимиз кутилганидек чиқмади, аммо танаффусдан сўнг буни яхшилашга эришдик. 

- Ўзгариш фойда берганидан хурсандман. Баъзида мураббийда шундай сезги бўлади. Ҳар доим ҳам бу ўхшамаслиги мумкин, лекин бугунги амалга оширилган ўзгаришим иш берганидан мамнунман. Ўйинни ичида ёнаётган футболчини олишни истамадим. Марат захирага олингач Черанни ҳужумга ўтиши якунда ҳал қилувчи ролни ўйнади. 

- Мен жамоамдан доим узун паслар ёки жарима майдончаси ичига тўп ошириш орқали ўйнашни талаб қилмайман. Аксинча, қисқа пас ва жарима майдончаси ичига ердан тўпни узатишни кўпроқ маъқул кўраман. Менимча, бу кўпроқ фойдалироқ. Бугунги баҳсда ҳаводаги курашда ҳам, ердан оширилган тўпларда ҳам ҳар иккала жамоа вакиллари хато қилишди. Футбол хатосиз ўйин эмас. Гол урилганида доим кимдир хато қилади. Масалан иккинчи қаватда ўйнаш бобида энг зўр ҳисобланган Кримец гол бўлган вазиятда хато қилди. Ёки рақиб биринчи голини ердан узатилган тўп, иккинчисини эса ҳаводан тўп оширилгач қўйиб юборди. 

- Бурчак зарбаларини машқ қилаётганда ҳимояланишдан кўра кўпроқ ҳужум ҳақида ўйлаймиз. Шу боисдан ҳам бурчак зарбаларидаги кўрсаткичимиз яхшироқ. 

- Марко Симич терма жамоа ихтиёридан жароҳат олиб қайтди. Шерзод Аъзамов кеча оёғида оғриқ сезгани учун таваккалга қўл урмадим. Шу боисдан ҳам улар бугун ўйнашмади ва қолганларга имконият бердик. "Насаф"га қарши баҳсгача улар сафга қайтишади деб умид қиламан. Биз ҳозир биринчи навбатда ОЧЛдан кўра "Насаф"га қарши муҳим баҳсни ўйлаяпмиз.

- Жавоҳир Сидиқовнинг асосий таркибда ўйнаш имконияти борми? Албатта. Нега унда қўймаяпман? Сидиқов жамоага қачон келганини биласизми? Жавоҳир Осиё кубогидан кейин жамоа билан умуман шуғулланмаган. Залда индивидуал равишда машғулот олиб борган. Бизга эса ОЧЛ саралаш босқичи ўйинларини ўтказганимиздан сўнг келди. Футболчилар ҳам инсон. Уларни ўйинга, янги мавсумга дастур асосида тайёрлаб борилади. Футболчининг мушаклари 90 дақиқа ўйнашга чидамли бўлиши керак. Масалан мен ҳам 10 йил аввал футбол ўйнаганман. Лекин ҳозир майдонга тушиб югуриб кетолмайман. Сидиқовни ҳеч ким синдирмоқчи эмас. Шу ўринда Куперга Сидиқовни терма жамоага чақиргани ва ўйин имкониятини тақдим этгани учун раҳмат айтиш керак. Бизда жамоа бор ва унда рақобат мавжуд. Янги футболчи келибоқ формани кийиб майдонга тушиб кетавермайди. Деярли икки ой якка тартибда шуғулланиб юрган футболчини тайёр ҳолатга келтирганимиздан сўнг унга кўпроқ имконият тақдим этилади. Чемпионатда эндигина иккита тур ўтди. Ҳали мавсум узоқ. Ўртада ФИФА кунлари туфайли тўхталиш юзага келди. Барчани нарсани инобатга олиб, чамалаб иш тутиш лозим.

Рейтинг: +36   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика