RU

Последние новости

15:28ПСЖ Доннарумма билан шартномани узайтириш устида ишламоқда  0 15:00ПРЕВЬЮ. "Сурхон" ва "Динамо" жамоаларининг ўзаро 25-ўйинида кимнинг қўли баланд келади?  0 14:50Бугун бир қатор легионерларимиз ўйнайди  1 14:31Мухлислар ташрифи бўйича «Нефтчи» — «Андижон» учрашуви жорий йилдаги рекордни янгилади  14 14:05Минглаб мухлислар келган ва драматик кўриниш олган "Водий дербиси"дан ГАЛЕРЕЯ  18 13:48Мухлисларга ҳурматсизлик қилган "Навбаҳор" футболчилари иши кўриб чиқилади  27 13:24Нойер Бундеслигада юбилей ўйинда иштирок этди  1 12:53"Хоразм" бош мураббийи истеъфога чиқарилгани тасдиқланди  2 12:27"Тоттенхэм" вингери жамоани тарк этиши мумкин  0 11:59"Лейпциг" ҳужумчиси "Милан"га ўтишга рози  1 11:35Бабаян ниҳоят Бошковични мағлуб этган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  2 10:58«Барселона» Рональд Араухога нарх белгилади  12 10:31«Реал Мадрид» «Ливерпуль» етакчиларидан бирини сотиб олмоқчи (Фабрицио Романо)  11 10:05Ханс-Дитер Флик «Бавария»ни бошқариш учун иккита шарт қўйди  23 09:39Sofascore. Бир тайм ҳаракат қилган Отабек Шукуров неча баҳога лойиқ кўрилди?  0

Артём Филипосян: "Таиландга ҳеч ким гол ура олмаган бўлса, Ўзбекистон бу ишни уддасидан чиқади" Новости

Артём Филипосян: "Таиландга ҳеч ким гол ура олмаган бўлса, Ўзбекистон бу ишни уддасидан чиқади"

Ўзбекистон терма жамоасига Осиё Кубогининг нимчорак финалида Таиланд рақиблик қилади.

Ушбу мамлакат футболи, клублари, терма жамоаси бегона ҳисобланмайди. Бир неча йиллар аввал ОЧЛ учрашувларида клубларимиз Таиланд жамоалари билан тўқнаш келган. Ўзбекистонлик футболчилар Таиланд клубларида тўп тепган. Шундай ўйинчилардан бири Артём Филипосян. Тажрибали ҳимоячи "Прачуаб", "Муангкан Юнайтед" клублари шарафини ҳимоя қилган. "Прачуаб" билан мамлакат кубогини қўлга киритган. Бўлажак ўйин олдидан унинг фикрлари билан қизиқдик. 

- Таиланднинг гуруҳ босқичидаги ўйинларидан келиб чиқиб бу жамоа бошдан баланд сакрадими?

- Таиланд чемпионати йилдан-йилга ўсишга эришмоқда. Бу нарса ўз-ўзидан терма жамоада ҳам акс этмоқда. Қолаверса, япониялик мураббий Масатада Ишининг иши ҳам яхши таассурот қолдирмоқда. 

- Таиланд қандай рақибга қарши майдонга чиқишини билади ва ҳимоядан ўйин ташкил қилади. Футболчилар орқада зич ҳаракат қилишади. Гуруҳда улар ўз дарвозасидан гол ўтказгани йўқ. Бу нарса олдинда вазиятлар яратишда тўсиқ бўлмайдими?

- Юқорида айтганимдек, Таиланд мураббийи ҳимояни анча яхши шакллантирибди. Уларнинг ўйинларини кўрдим. Ҳеч ким гол урмаган бўлса, Ўзбекистон буни ортиғи билан уддалашига ишонаман. Якунда биз ғалаба қозонамиз. Терма жамоамизга омад ва юртимизга ёруғ юз билан қайтишларини тилаб қоламан. 

- Ўзбекистон билан ўйин олдидан Таиланд терма жамоаси футболчилари ниманинг эвазига ўсишга эришяпти?

- Маҳаллий футболчилар чемпионатга келаётган легионерлардан кўп нарса ўрганмоқда. Мисол учун, Таиланд футболчилари ва терма жамоаси олдин кучли бўлмаган. Ҳозирга келиб улар яхши даражага чиқишди. 

- Гуруҳ босқичидаги 3та ўйинда рақиблар дарвозамиз томон 4тагина аниқ зарба йўллашди ва 1та гол (у ҳам пенальтидан) уришди. Ҳимоя чизиғимиз тартибга келиб қолдими? 

- Бунга сабаб футбол ўзгараётгани. Ўзбекистон терма жамоасининг айни вақтдаги ҳимоя чизиғи шахсан менда ижобий таассурот қолдиряпти. Яхши ҳимоячилар жамланган. Шу руҳда давом этишимиз керак. 

- Артём Филипосян фаолиятини қаерда давом эттиради?

- Янги мавсумни "Бухоро"да бошлайман. Клуб билан бир йиллик шартнома туздим. 

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика