RU

Последние новости

08:27Томас Мюллер фаолиятини Европанинг кутилмаган жамоасида давом эттириши мумкин  0 07:58“Реал“ 90 миллионга таянч ярим ҳимоячи сотиб олмоқчи  1 07:32Луи ван Гал саратон касаллигини енгганини эълон қилди  1 00:49"Кристал Пэлас" "Лион" туфайли Европа лигасида иштирок эта олмайди. Нега?  3 00:05Муҳаммадали Ўринбоев "Антверпен" таркибида дебют қилди  5 23:58Флик тер Штегенга янги мавсум асосий дарвозабони бўлмаслигини айтди  5 23:14Модрич: "Мен доимо "Реал" мухлиси бўлиб қоламан"  2 22:52Алонсо "Реал" раҳбариятидан таянч ярим ҳимоячисини трансфер қилишни сўрамоқда  14 22:20"Рома" А Сериянинг энг яхши дарвозабони билан шартномани узайтирди  1 21:45"Галатасарой" Осимхенни сотиб олиш бўйича "Наполи"га таклиф жўнатди  0 21:13Рўзиқул Бердиев таркибни кучайтириш ва иккинчи даврага тайёргарлик ҳақида гапирди  11 20:41"Реал Мадрид" мухлислари 0:4 дан сўнг Пересга раҳмат айтишди  18 20:18"Реал" "Бенфика" футболчисининг трансфери борасида келишувга эришди  5 19:51"Ливерпуль" Экитике трансфери бўйича музокараларни бошлайди  0 19:25"Бавария" Луис Диас учун 52 млн евро таклиф қилди  2

Артём Филипосян: “Ўйин қиймати жуда баланд эди” Новости

Артём Филипосян: “Ўйин қиймати жуда баланд эди”

"Қизилқум" - “Бухоро” жамоалари учрашуви (1:2) сўнгида, бухороликларнинг тажрибали ҳимоячиси Артём Филипосян ўз фикрлари билан ўртоқлашди:

- Ўтган ўйинда “Насаф”дан учралган мағлубият совринли ўринлар учун курашдаги имкониятимизни кескин тушириб юборган эди. Шу боис бугунги ўйинда ғалаба бизга сув ҳаводек зарур эди. Худога шукр, биз буни уддаладик, - дейди Артём Филипосян.

“Қизилқум” яхши жамоа сифатида шаклланган. Ўйиндан олдин уларни яхши ўрганишга муваффақ бўлдик. Жамоанинг стандартлардан, айниқса аутдан тўп ташлаш ва жарима зарбаларидан унумли фойдаланиши ҳақида билганимиз учун ҳам ушбу вазиятларга тайёр турдик. Натижада ўйинни ўз фойдамизга ҳал этдик.
Бухородан қўллаб-қувватлаш учун келган мухлисларга раҳмат айтаман. Умуман, бугун “Қизилқум” стадионида мухлислик маданияти ва муҳити жуда яхши бўлди.  “Қизилқум” жамоасининг кейинги ўйинларида омад тилайман.

“Бухоро” ПФК Матбуот хизмати.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика