Артур Юнусов: "Финалга чиққан ҳар бир жамоа кучли"
04 апр 2014 11:57
Новости
Артур Юнусов: "Финалга чиққан ҳар бир жамоа кучли"
Кеча футзал бўйича Ўзбекистон чемпионати финалининг дастлабки кун ўйини бўлиб ўтди.
Унда "Локомотив" "Дўстлик AIN" устидан 3:1 ҳисобида зафар қучди. Ўйинда "темирйўлчилар" сафида Артур Юнусов хет-трикка эришди. Баҳс якунлангач Юнусов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Финалга қандай жамоа чиқса ҳам кучли. Сабаби финалга фақат муносиблар чиқишади. Бугун осон ўйин бўлгани йўқ. "Дўстлик AIN" бунгача Ўзбекистон кубоги финалида ҳам ўйнади. Бизни қўллаб турган мухлисларга раҳмат, раҳбариятга миннатдорчилик билдираман. 4 ва 5 апрель кунлари ҳам финалга келишни мухлислардан сўраб қолардим", - дейди Артур Юнусов "СА"га берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, бугун соат 18:00да Ўзбекистон спорт мажмуасида бу жамоалар ўртасидаги иккинчи финал бўлиб ўтади.
Толибжон Қосимов ёзиб олди.

championat.asia
Испания Кубоги. "Атлетико" илк ўйинда "Барселона" дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди
Эрик Гарсия: "Сўнгги пайтларда ҳакамларнинг бирорта қарори бизнинг фойдамизга бўлмаяпти"
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Комментарии