RU

Последние новости

20:12Равшан Ҳайдаров: "Натижа бор, лекин ўйин борасида саволларимиз кўп"   1 19:47Финалиссима Осиёда бўлиши мумкин  0 19:26"Қизилқум" назорат ўйинида "Бухоро"ни мағлуб қилди  0 19:04Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U20 Қозоғистон U21 термасини кичик ҳисобда мағлуб этди  15 18:56Коло Туре Гвардиола штабида ишлаётгани ҳақида: "Менга айнан шу етишмаётганди"  0 18:10Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U18 Озарбайжонни мағлуб қилди, Абраевдан дубль  2 17:57Мбаппесиз қолган Франция термасига ким сардор бўлади?  0 17:39Ўзбекистон U-16 термаси Японияга мағлуб бўлди   10 17:09Уругвайга қарши ўйин олдидан Фабио Каннаваро нималар деди?  7 16:58Спаллетти Италия термасининг жаҳон чемпионатига чиқишига ишонади  3 16:39Килиан Мбаппе: "Роналду - энг зўри"  19 16:14"Барселона" Левандовски борасида бир қарорга келди  1 15:50Тарихда илк бор ўзбекистонлик футбол мутахассислари ФИФА қўмитасига тайинланди  130 15:21Стивен Жеррард собиқ жамоасини бошқаришни истамади  0 14:54Юлиан Нагельсманн Виртцни мақтади  0

Артур Юнусов: “Биринчи галдаги вазифа – гуруҳдан чиқиш” Новости

Артур Юнусов: “Биринчи галдаги вазифа – гуруҳдан чиқиш”

Кеча Вьетнамнинг Хошимин шаҳрида футзал бўйича Осиё чемпионати старт олди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси эртага гуруҳдаги илк учрашувни ён қўшниларимиз – Қирғизистон терма жамоасига қарши ўтказади. Баҳодир Аҳмедов шогирдлари қитъа чемпионатига сўнгги тайёргарликни Хитойда ташкил этишди ва яхши кайфият билан Вьетнамга етиб келишди. Биз бугунги ўйин олдидан терма жамоа етакчи футзалчиларидан бири Артур Юнусов билан боғланиб, унинг фикрини ёзиб олдик.



Cуратда - (ўнгдан чапга) Артур Юнусов, Николай Одушев (катта мураббий), Андрей Шлема (Хошиминдаги гипермаркетда харид қилишга ҳам улгуришди)

“Гуруҳдан ортиқча қийинчиликсиз чиқишимиз керак. Терма жамоамиз олдига қўйилган биринчи галдаги вазифа – гуруҳда биринчи ўринни эгаллаб, чорак финалга чиқиш. Гуруҳдаги жамоалар билан шу пайтгача бир неча маротаба тўқнаш келганмиз ва аксарият ўйинларда ғалаба қозонганмиз. Ҳозирги шароитда ҳам гуруҳ фаворитимиз. Энг муҳими, ўйинимиз чиқса бўлгани.

Осиё чемпионати ҳар икки йилда бир маротаба ўтказилади. Қитъа чемпиони бўлишни ким ҳам истамайди, дейсиз? Шахсан бизнинг жамоамизда қитъа чемпиони бўлиш истаги юқори. Чунки шу пайтгача ҳали чемпионлик шохсупасига кўтарилмаганмиз.

Ҳозир Хошиминда об-ҳаво булутли. Ёмғир бир ёғяпти, бир тиняпти. Шу иқлимни инобатга олган ҳолда Хитойда бир ҳафтага яқин вақт давомида тайёргарлик кўрдик. Лекин ёпиқ мажмуада ўтказиладиган ўйинларда об-ҳавонинг деярли таъсири бўлмайди. Ҳаммаси ўз қўлимизда. Мухлисларни хушнуд этишга астойдил ҳаракат қиламиз”, - дейди Юнусов.

Камолиддин АЛИМОВ ёзиб олди
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика